Ўрта махсус таълим вазирлиги


Ишлаб чикариш xaрaжaтлaри вa унинг турлaри



Download 417,51 Kb.
bet70/158
Sana21.02.2022
Hajmi417,51 Kb.
#23925
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   158
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси Маъруза матни 2018

Ишлаб чикариш xaрaжaтлaри вa унинг турлaри.

Моддий ва маънавий неъмагларни ишлаб чиқариш ҳар қандай шароитда маълум чиқимлар ишлаб чиқариш қаражатлари билан боғлиқдир. Бозор иқтисодиёти ша-роитида ишлаб чиқариш хдражатларининг аҳамияти янада ортади. Зеро фирманинг даромади, айниқса, у оладиган фойда миқтори ана шу ҳаражатларга бевосита дахлдор бўлади: ҳаражатлар кам бўлса фойда кўпроқ ва аксинча бўлади.
Ишлаб чиқариш ҳаражатлари деганда фирма (кор-хона), ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариш омиллари сотиб олишга аванслаган чиқимлари тушу-нилади. Албагга, бу чиқимлар микдори, таркиби турли шароитларда турлича булади. Бозор иқтисодиёти шакл-ланган шароитда хўжалик юритувчи соҳибкор (тадбир-кор) нуқгаи-назаридан иштб чиқариш ҳаражатлари шунчаки маълум натижа олиш учун эмас, балки қилин-ган чиқимларнинг қар бир бирлигига маълум (ўртача-дан кам бўлмаган) фойда олишни билдиради. Демак, ишлаб чиқариш қаражатлари билан ишлаб чиқариш ҳажми пировард натижаси ўртасида доимий боғлиқлик бўлади.
Ҳозирги замон иқтисодиётида ншлаб чиқариш ҳара-жатлари ишлаб чиқарилган маҳсулотга боғлиқ ёки боғлиқ бўлмаган нуқтаи назаридан талқин қилинади. Ишлаб чиқариш ҳаражатлари шу аснодан келиб чиқиб тахлил этилади ва баҳоланади.Ишлаб чиқариш ҳаражатларини соф иқтисодий ва бухгалтерия (ҳисоб-китоб) нуқгаи-назаридан ҳам фарқланади. Соф иқтисодий назария жиҳатдан бу ҳаражат-лар ишлаб чиқариш омилларига - моддий-ашёвий омилларга (ишлаб чиқариш воситалари) ва шахсий оми.^ларга (иш ку»[т омили) қилинган харажатлардан иборат бўлади. Бухгалтерия қисоби жиҳатидан соҳиб-корнинг харажатлари амортизатия (ишлаб чиқариш қ^фо/иарининг емирилган қиймати), хом ашслар, ёр-дамчи материаллар, захира қисмлари, ёқилғи ва электр энергия, иш ҳақи,
мавжуд. Харажатлар таркиби деганда умумий харажатларда у ёки бу харажат-ларнинг (чиқимнинг) салмоғи, ҳиссаси тушунилади. Бу таркибий тузилишни аникдашнинг иқтисодий аҳамия-ти бор. Зеро. мшлаб чиқариш харажаглари таркибида қайси ҳаражат юқори (кўп) бўлса, ҳаражатларни те-жаш имконияти ўшандан қидирилади. Масалан, қиш-лоқ хўжалигида, айниқса, сабзавотчилик, полизчилик, чорвачилик, мевачилик соҳаларида қўл мехнати юқори туради ва шунга кўра иш ҳақи салмоғи юқоридир. Шу-нинг учун қўл меҳнатини енгиллаштириш билан боғ-лиқ чора-тадбирлар қидирилади.
Фирма (корхона) товар ишлаб чиқарувчи сифатидаги фаолиятини ўз пулига ресурслар сотиб олишдан бошлайди, чунки ресурсларсиз ишлаб чиқариш юз бермайди. Корхонадаги қўл капитали билан реал капитал фарқланади. Пул капитали - бу ресурслар олиш учун ажратилган маблағ. Реал капитал - бу ишлаб чиқаришда товарлар ва хизматлар яратишда амалий қатнашадиган моддий шаклдаги воситалардир. Реал капитал - асбоблар, машиналар ва бошқа ишлаб чиқариш ускуналари – бу иқтисодий ресурс. Пул ва молиявий капитал ҳали шундай ресурс эмас.
Фирма ўз манфаати - мақсадига етиши учун имкони борича кўп фойда берувчи, фойдани максималлантирувчи иш билан шуғулланиши керак бўлади. Кам ресурс ёки ишлаб чиқариш омилларини киритиб, иш битириш харажатларни минималлаштиришини билдиради. Фирманинг иқтисодий ресурслар учун қилган сарфи ишлаб чиқариш харажатлари деб юритилади. Харажатсиз хеч бир иқтисодий фаолият юз бермайди. Сарф-харажат фойда олишнинг шарти, чунки бусиз ишлаб чиқаришнинг ўзи бўлмайди. Корхонанингхаражатлари - товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ, бўлган сарфлар, яъни иқтисодий ресурсларни топиш, харид этиш ва улардан самарали фойдаланиш сарфларидир. Харажатлар табиатан моддийлашган ва жонли меҳнат сарфини билдиради, улар товарлар корхонага қанчага тушганлигини кўрсатади. Харажатлар икки нарсага боғлиқ:
1. Ресурсларни харид этиш нархига, нарх эса бу ресурслар учун сарфланган, аммо бозор олган меҳнатни билдиради.
2. Ресурсларни тежаб, нес-нобуд қилмай ишлатилишига, яьни кам ресурс сарфлаб, кўпроқ ва сифатлироқ маҳсулот олишга.
Харажатлар моддий ва меҳнат сарфидан иборат. Моддий сарфлар бозор нархида харид этилган машина-механизмлар, асбоб-ускуналар, бино-иншоотларнинг, шунингдек, энергия, хомашё, ёнилғи ва материаллар сарфидан иборат бўлиб, муайян нархларда ҳисоб-китоб қилинади.
Меҳнат сарфлари - иш ҳақи, мукофотлар, социал суғурта ажратмалари, тадбиркорни қониктирадиган нормал фойдадан иборат. Зиммага тушган харажат ёки иқтисодий харажат ишлаб чиқариш учун танланган ресурсларни энг қулай ишлатган шароитдаги қийматидир, яъни фирма ресурсни ўзгалар ишлатишига йўл бермай, ўзига жалб этиш учун эгасига тўланган пулдир.
Фирма яратган товарлар ва хизматларни сотишдан тушган пул унинг кирими бўлиб, кетган харажатларни қоплайди ва фойда олиш имконини беради. Жамиятдаги фойда табиатан яратилган қўшимча маҳсулотнинг пул шаклидир. Фирма фойдаси қўшимча маҳсулотнинг унга пул шаклида теккан қисмидир.
Фойданинг икки кўриниши бор. Биринчиси - нормал фойда бўлиб, у харажатлар таркибида бўлади. Иккинчиси – иқтисодий фойда бўлиб, у харажатларга кирмайди. Бу нормал фойдадан ортиқча бўлиб, мазмунан соф фойдадир. Агар фирма олган даромади (пулдан)дан харажатлар чегириб ташланса, қолган қисми иқтисодий(соф) фойдани ташкил этади. Харажатларнинг ўзи доимий ва ўзгарувчан харажатлардан иборат.
Доимий харажатлар деб шундай харажатларга айтиладики, уларнинг миқдори ишлаб чиқариш измига қараб ўзгармайди.
Миқдори ишлаб чиқариш хажмига қараб ўзгариб борувчи харажатлар ўзгарувчан харажатлар дейилади. Уларга хомашё, ёқилғи, энергия, материаллар, транспорт хизмати сарфлари, ишчи-хизматчилар иш ҳақи киради. Доимий харажатларига қарз юзасидан мажбуриятлар, рента тўловлари, амортизация, ижара хақи, суғурта пули, бошқарув ходимлари ва мутахассисларга олдиндан белгиланган маошлар киради.

Download 417,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish