Асосий таянч тушунчалар
Иш хаки --- ишчи ва хизматчилар мехнатиниг микдоир, сифати ва унумдорлигига караб миллий махсулотдан оладиган улушининг пулдаги ифодаси.
Вактбай иш хаки --- ишчининг ишлаган вакти (кун, чафта, ой) хисобга олиниб, туланадиган иш хакидир.
Ишбай иш хаки --- ишлаб чикарган махсулотни микдорига ёки бажариладиган иш хажмига караб туланадиган иш хакидир.
Номинал иш хаки --- пул шаклида олинган иш хаки суммаси.
Реал иш хаки суммасига сотиб олиш мумкин булган товарлар в ачизматлар микдори ёки номинал иш хакининг сотиб олиш лаёкати.
Такрорлаш учун саволлар
1.Яратилган миллий махсулотнинг кандай кисми иш хаки шаклини олади?
2.Иш хаки билан зарурий махсулот уртасида кандай алокадорлик мавжуд?
3.Иш хакининг турлича назарияларини тахлил килиб, уларга уз карашингизни билдиринг
4.Реал иш хаки даражаси кандай омиллар таьсири остида узгаради?
5.Нима учун иш хакининг хакикий умумий даражаси хар хил мамлакатларида турлича?
10-МАВЗУ: БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИКДА ТЕХНОЛОГИК ВА ИННОВАЦИОН САМАРАДОРЛИК. ТАДБИРКОРЛИК КАПИТАЛИ
РЕЖА:
1. Тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти ва асосий белгилари.
2. Тадбиркорлик капитали ва унинг моҳияти.Капиталнинг айланиши.
1.Тадбиркорлик фаолиятининг моҳияти ва асосий белгилари
Тадбиркорлар учун давлат томонидан қулай ижтимоий ва иқтисодий мухитнинг яратилиши-улар фаолият сохасининг кенгайишига ва бойиб боришига сабаб бўлмоқда.
Тадбиркорлик аник, мақсадга қаратилган ижодий фаолият ҳисобланади. Шу боис у иқтисодий муносабат сифатида ўзининг тамойилларига ва қоидаларига эга бўлади.
Тадбиркорлик тамойиллари қуйидагилар:
1) Ишлаб чиқариш омилларининг барчасига ёки баъзи бирларига ва яратилган товарларга эгалик қилиш;
2) Иқтисодий эркинликка эга бўлиш;
3) Ишлаб чиқаришда масъулиятни ва таваккалчиликни ўз зиммасига олиш;
4) Фойдага эга бўлиш;
5) Тижорат сирига эга бўлиш;
6) Рақобат курашида фаол иштирок этиш;
Тадбиркорлик деганда унинг ёввойи шаклларидан фарқ қилувчи замонавий турлари, яъни маданийлашган шакллари тушунилади. Тадбиркорлик янгиликни жорий эта оладиган, ишлаб чиқариш омилларидан оқилона фойдаланиб, иқтисодий ўсишни таъминлайдиган, ўзининг ва ўз жамиятининг бойлигини оширадиган, кишиларнинг фаровонлигига хисса қўша оладиган бўлиши зарур. Шу боис тадбиркорлик иқтисодий муносабат сифатида ўзининг муайян қоидаларига амал қилиши зарур. Улардан энг мухими ҳалоллик билан қонуний фаолият юритишдир. Мазкур қоида ислом таълимотида қўлланилиши шарт бўлган қоида,- деб тушунилади. Оллоҳ Қуръони Каримда бандаларига «халол ва покиза енглар ва савоб ишларни амалга оширинглар" -деб буюрган. Пайгамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоху алайхи вассаллам: "ҳалол нафақа ҳар бир мусулмон учун фарздир" - деб айтганлар. Тадбиркорлар ҳам юқоридагиқоидаларга сўзсиз риоя қилишлари шарт, ҳалоллик уларга обрў ва мўмай даромад келтиради.
Тадбиркорликнинг жаҳон амалиётида синалган қуйидаги турлари мавжуд:а) хусусий тадбиркорлик;
б) жамоа тадбиркорлиги;в) индивуидуал - оилавий тадбиркорлик;г) Давлат тадбиркорлиги;
д) Аралаш тадбиркорлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |