Ўрта махсус таълим вазирлиги


Соф маҳсулотнинг зарурий маҳсулотдан ортиқча қисми, яъни қўшимча иш вақтида қўшимча меҳнат билан яратилган қисми қўшимча маҳсулот дейилади



Download 417,51 Kb.
bet17/158
Sana21.02.2022
Hajmi417,51 Kb.
#23925
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   158
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси Маъруза матни 2018

Соф маҳсулотнинг зарурий маҳсулотдан ортиқча қисми, яъни қўшимча иш вақтида қўшимча меҳнат билан яратилган қисми қўшимча маҳсулот дейилади.Ҳар бир корхонада, тармоқда қўшимча маҳсулотни кўпайтириш асосан уч йўл билан – ишловчилар сонини кўпайтириш, иш кунини узайтириш ва иш куни чегараси ўзгармаган ҳолда зарурий иш вақтини камайтириш эвазига қўшимча иш вақтини кўпайтириш йўли билан амалга оширилади.
Иш кунини узайтириш йўли билан олинган қўшимча маҳсулот абсолют қўшимча маҳсулот деб, иш куни ўзгармаганда зарурий иш вақтини камайтириб, қўшимча иш вақтини кўпайтириш эвазига олинган қўшимча маҳсулот эса нисбий қўшимча маҳсулот деб аталади.
Йил давомида олинган қўшимча маҳсулотлар йиғиндиси қўшимча маҳсулот массаси, унинг зарурий маҳсулотга нисбати эса (фоизда ифодаланиши) қўшимча маҳсулот нормаси деб юритилади.
Агар қўшимча маҳсулот нормасини m, массасини m, зарурий маҳсулотни v билан белгиласак қўшимча маҳсулот нормаси кўринишдаги формула билан аниқланади.
Маълумки, қўшимча маҳсулот билан зарурий маҳсулот ўртасида ҳар доим зиддият ва алоқадорлик бўлади. Уларнинг ҳар иккаласида ҳам бутун иқтисодиётни ривожлантириш ва жамият аъзоларининг фаровонлигини ошириш мақсадлари йўлида фойдаланилади.

Ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги ва унинг кўрсаткичлари


Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, қўлга киритилаётган ютуқ ва муваффақиятларнинг асосида иқтисодиётни модернизациялаш жараёнининг ўрни аҳамиятли ҳисобланади. Шунга кўра, ҳозирда модернизация жараёнининг назарий ва методологик асосларини тадқиқ этиш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Энг аввало, модернизация атамасининг мазмунига тўхталадиган бўлсак, одатда уни техника, технологияга оид тушунча деб қаралади. Жумладан, иқтисодиётга оид аксарият луғатларда унга қуйидаги мазмундаги таъриф берилади: «Модернизация – объектни янгилаш, яхшилаш, такомиллаштириш, уни янги талаблар ва меъёрларга, техник шартларга, сифат кўрсаткичларига мувофиқлаштириш. Асосан машина, асбоб-ускуналар, технологик жараёнлар модернизацияланади»6. Фикримизча, бу модернизацияга тор маънодаги ёндашув бўлиб, бугунги кунда унинг кенг маънодаги мазмуни тобора долзарб аҳамият касб этиб бормоқда.
Модернизация – анъанавий жамиятнинг илғор, индустриал жиҳатдан тараққий этган жамиятга айланишини таъминловчи ижтимоий-тарихий жараён. Модернизациянинг кенг маънодаги мазмунини тушунишда иқтисодчи олим Р. Нуреев унинг неоклассик ва кейнсча талқинларини фарқлайди. Жумладан, неоклассиклар томонидан модернизацияга хусусий мулкчилик ва демократияни мустаҳкамлаш сифатида ёндашилса, кейнсчилар томонидан, энг аввало, хўжаликнинг асосий тармоқларини қамраб олувчи таркибий ўзгаришлар сифатида тушунилади. Дастлабки ўринга техник-иқтисодий муаммолар қўйилади. Хўжаликнинг замонавий тармоқларининг мавжуд бўлмаслиги тараққиётнинг асосий тўсқинлик кучи сифатида қабул қилинади7.
Умуман олганда, модернизация анъанавий жамиятдан индустриаллашган, йирик машиналашган ишлаб чиқаришга ҳамда ижтимоий жараёнларни қонунларга таянган ҳолда оқилона бошқаришга асосланган жамиятга ўтиш жараёнларини намоён этади. Назарияда модернизация деганда «анъанавий тарздаги ёпиқ жамият»га қарама-қарши ўлароқ «замонавий очиқ тарздаги жамият»ни шакллантиришга олиб келувчи индустриялаштириш, секулярлаштириш, урбанизация, умумий таълим, ваколатли сиёсий ҳокимият тизимларининг қарор топиши, ҳудудий ва ижтимоий сафарбарликнинг кучайиши каби жараёнларнинг мажмуи тушунилади.
Бугунги кунда модернизациялаш жараёнлари мамлакатимиз ҳаётининг деярли барча жабҳаларини қамраб олган. Айниқса, мазкур ййўналишлар орасида ишлаб чиқаришни модернизациялаш муҳим ўрин тутади
Зеро, миллий иқтисодиётнинг барқарор ва самарали амал қилишини таъминлаш, уни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тараққиёти даражасига олиб чиқиш, турли сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар, жаҳон бозори конънктурасидаги тебранишлар, инқироз ҳолатларига нисбатан «чидамлилиги», мустақил ривожлана олиш имконият ва салоҳиятлари айнан иқтисодиёт турли даражалари ишлаб чиқариш жараёнларидаги туб ислоҳотлар ва уларнинг натижаларига боғлиқдир. Бироқ, шу билан бирга ишлаб чиқаришни модернизациялаш ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги ўзгаришларга чамбарчас боғлиқ. Яъни, барча соҳа ва жабҳалар ўртасида жадал ислоҳ этиш ва модернизациялаш жараёнларининг амалга оширилишида изчиллик ва мантиқий мувозанатни таъминлашга ҳаракат қилиш лозим. Шу ўринда модернизациялаш жараёнининг жамият ҳар бир аъзосининг онглилиги ва мустақиллигини оширишдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблаймиз. Чунки, иқтисодиёт ҳамда мамлакат ҳаётининг бошқа соҳаларини модернизациялаш энг аввало ушбу жараёнларда иштирок этувчи, уларни амалга оширувчи ва доимий равишда такомиллаштириб борувчи жамият аъзолари дунёқараши, тафаккурининг ўзгариши, уларнинг демократик ва туб ислоҳот жараёнларидаги фаоллиги ошишига бевосита боғлиқдир.
Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан кўринадики, мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш – замон талабидир. Бугунги кунда ривожланган мамлакатлар қаторида муносиб ўрин эгаллаш, миллий маҳсулотларимизнинг жаҳон бозорларидаги рақобатдошлигини таъминлаш, шу асосда экспорт ҳажмини сезиларли даражада ошириш мавжуд соҳа ва тармоқларни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш асосида модернизациялашни тақозо этади. Айни пайтда, жаҳон бозоридаги эҳтиёж ва талабнинг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда иқтисодиётимиз таркибий тузилмасини такомиллаштириб бориш, бу мақсадда янги, замонавий тармоқларни барпо этиш ва жадал ривожлантириш лозим бўлади.
Ишлаб чиқариш самарадорлиги ва уни ошириш масаласи ҳар доим иқтисодиёт назарияси фанининг долзарб муаммоси сифатида, унинг диққат марказида бўлиб келади. Айниқса ҳозирги пайтда бу масала янада кескин қўйилмоқда. Бунинг сабаби шундаки, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширмасдан туриб мамлакатимиз олдида турган муҳим масала – мустақил иқтисодий тараққиётни жадаллаштириш вазифасини амалга ошириб бўлмайди. Самарадорликнинг иқтисодий мазмуни сифатида ҳар доим ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси билан унга авансланган ресурслар, маблағлар ёки қилинган харажатлар ўртасидаги нисбат тушунилади.
Лекин, турли ижтимоий-иқтисодий тизимлар шароитида шу жамиятнинг мақсадидан келиб чиқиб, самарадорлик муаммосининг туб моҳияти ўзгаради. Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришнинг асосий мақсади фойда олишга қаратилганлиги сабабли ҳар бир иқтисодий субъект кўпроқ фойда олишга интилади. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини олинган фойданинг (Ф) ишлаб чиқаришга сарфланган ресурс харажатларига (ИХ) нисбати билан аниқланади, яъни:
.
Бу ерда: Р’ - фойда нормаси, ИХ – иқтисодий ресурс харажатлари.
Иқтисодий адабиётларда самарадорликнинг бош мезони ҳақида ҳам бир қанча фикрлар мавжуд. Айрим олимлар ишлаб чиқариш самарадорлигининг бош мезони фойда, бошқа бирлари эса ялпи миллий маҳсулот, cоф маҳсулот, учинчилари миллий даромад, тўртинчилари эса қўшимча маҳсулот деб кўрсатадилар. Биз ҳозир бу ерда фикрларнинг қайси бири тўғри эканлиги ҳақида батафсил тўхтолмаймиз, лекин шуни айтиш керакки, кўпчилик олимлар томонидан бозор иқтисодиёти шароитида самарадорликнинг бош кўрсаткичи олинган фойданинг харажатларга нисбати, яъни рентабеллик ёки фойдалилик даражаси билан белгиланади деб тан олинади. Ишлаб чиқариш самарадорлиги кўп қиррали масала бўлиб, бу айтилган биргина асосий кўрсаткичда, уни тўла равишда ҳар томонлама ифодалаб бўлмайди. Шунинг учун ишлаб чиқариш самарадорлигини тўла ифодалашда унда қатнашган омилларнинг унумдорлигини, улардан самарали фойдаланиш даражасини билдирадиган кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади.
Булардан бири меҳнат унумдорлигидир. Меҳнат унумдорлиги деб ишчи кучининг вақт бирлиги мобайнида маҳсулот яратиш қобилиятига айтилади ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг (истеъмол қийматининг) сарфланган меҳнат миқдорига нисбати билан белгиланади. Сарфланган меҳнат миқдори эса ишланган вақт билан, киши куни, киши соати ва ҳ.к. билан белгиланади. Агар меҳнат унумдорлигини МУ, маҳсулотни М билан, сарфланган иш вақтини В билан белгиласак, меҳнат унумдорлиги қуйидагича аниқланади:.
Меҳнат унумдорлиги сарфланган жонли меҳнатнинг ҳар бир бирлиги эвазига яъни киши куни, киши соати ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори билан аниқланади.
Самарадорликни аниқлашда капитал унумдорлиги деган кўрсаткичдан ҳам фойдаланилади ва унда ишлаб чиқаришда қатнашган капиталнинг ҳар бир бирлиги эвазига олинган маҳсулот, даромад ёки фойда билан аниқланади. Агар капитал унумдорлигини – КУ деб, ишлаб чиқаришда қатнашган капитал миқдорини – К, маҳсулотни – М, ялпи даромадни – ЯД билан, фойдани – Ф билан белгиласак қуйидаги формулалар ҳосил бўлади:
; ; .
Самарадорликни аниқлашда бу кўрсаткичлардан ташқари маҳсулотнинг меҳнат сиғими, материал сиғими, энергия сиғими деган кўрсаткичлар ҳам қўлланилиб, улар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳар бир бирлигини яратиш учун кетган, ёки ишлаб чиқариш учун зарур бўлган меҳнат, энергия ва моддий ашёлар миқдорини ифодалайди.
Бу кўрсаткичларнинг ҳар бири ишлаб чиқаришда қатнашган турли омиллар самарадорлигини ифодалаб, бир-бири билан чамбарчарс боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун унга таъсир қиладиган омилларни ҳам билиш зарурдир. Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга бир қанча омиллар таъсир қилади:
1. Илмий-техник тараққиётни тезлаштириш ва унинг натижаларини тезлик билан ишлаб чиқаришда қўллаш.
2. Ишлаб чиқаришни рационал жойлаштириш, ихтисослаштириш ва кооперациялаш.
3. Иқтисодиётнинг таркибий қисмларини ва унинг ташкилий бўғинларини ўзгартириш.
4. Ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ва уларнинг фаоллигини ошириш.
5. Мавжуд табиий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланиш, янги, арзон, сифатли хомашё ва энергия турларини, экинларнинг янги ҳосилдор навларини, чорва молларининг маҳсулдор зотларини топиб ишлаб чиқаришга жорий қилиш.
6. Кишиларнинг билим савиясини, малакасини ошириш, етук ишчи ва мутахассислар тайёрлаш.
Булар ичида фан-техника тараққиёти омили ҳозирги кунда республикамиз учун долзарб ва муҳим аҳамият касб этади. Фан-техника тараққиётининг эволюцион ва революцион шакллари фарқланади. Эволюцион шаклда ривожланиш деганда, ФТТнинг мавжуд технологияси асосида, машиналар ва ускуналар қисман модернизациялаш асосида ривожланиши тушунилади.

Download 417,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish