Назорат саволлари.
1. Корамолчиликни ривожланишига таъсир этувчи омиллар.
2.Қорамолчиликда такрорий ишлаб чикаришни ташкил этиш.
3. Қорамолчилик иқтисодиёти ҳақида нималарни биласизк
4. Коромолчиликнинг иқтисодиётда тутган ўрни нималарда ифодаланадик
5. “Коромолчилик самарадорлигини ошириш йуллари.
13-мавзу. Қўйчилик тармоғини ташкил этиш
Режа:
1. Қўйчиликда ихтисослаштириш, хўжалик ва тармоқлар ҳажми, қўйчиликда такрор ишлаб чиқариш.
2. Қўйларни сунъий урчитиш ва кўзилатишни ташкил этиш.
3. Қўйчиликнинг ривожланиши, ҳозирги ахволи ва истиқболи.
4. Қўйчиликнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имкониятлари.
1.Қўйчиликда ихтисослаштириш, хўжалик ва тармоклар хажми.
Қўйчилик чорвачиликда анчагина катта ахамиятга эга. Бу тармок. гўшт, ёғ, сут, жун, тери, қоракўл териси каби хилма-хил ва қимматбаҳо махсулотлар беради.
Қўйчилик чорвачиликнинг товар махсулот етиштиришдаги етакчи тармоклардан хисобланади, гўшт етиштиришда қорамолчиликдан кейин иккинчи ўринда туради. Қўй гўшти ҳар йили Узбекистонда етиштириладиган гўштнинг 20 фоизини ташкил этади.
Қоракўлчилик чўл ва ярим чўл минтақаларида яшовчи ахолининг фаолият кўрсатиш ва даромад олиш манбаси хисобланади. Кейинги йилларда тармоқнинг хўжалик юритиш тизимида хам, мулкчилик шаклларида хам кескин ўзгаришлар рўй берди. Бунга Узбекистон республикаси президентининг 2017 йил 16 мартдаги ”Чорвачиликда иктисодий ислохотларни чукурлаштиришга доир кушимча чора-тадбирлари тугрисида” ги ПК-2841сонли карори асос бўлди.
Карор кабул қилинганидан сўнг тармоқда кескин ўзгаришлар бўлиши кузатилди.Қоракўлчилик қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликлари ва масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Карорга кура фаолият курсатиб келаётган «Ўзбек қоракўли» компаниясини республика «Қоракўлчилик» уюшмаси этиб; «Қоракўл» ҳудудий бирлашмаларини «Қоракўл» ҳудудий уюшмалар этиб қайта ташкил этилди.
Республика «Қоракўлчилик» уюшмасининг асосий вазифалари куйдагилар деб белгиланди:
- қоракўлчилик тармоғини ривожлантириш, қоракўл зотли қўйларнинг сара генофондини сақлаб қолиш ва такомиллаштириш мақсадида илмий-тадқиқот муассасалари томонидан ишлаб чиқилган селекция-наслчилик дастурларини амалиётга татбиқ этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
- жаҳон бозорида қоракўлчилик маҳсулотларига бўлган талаб ва таклифни ўрганиш, қоракўл юнги ва терисини қайта ишлаш, экспорт учун тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш;
- тармоққа хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этишга кўмаклашиш;
- яйловлар унумдорлигини ошириш ҳамда яйлов ўсимликлари уруғчилигини йўлга қўйишга илмий, амалий ва методик ёрдам кўрсатиш.
Табиийки, чорвачилик тармоқларида ишлаб чикаришни ихтисослаштириш ҳозир энг асосий масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Ихтисослаштириш бир канча омилларга, шу жумладан хўжаликнинг табиий-иктисодий шароитига, қўйлар зотига, уларни бокиш услубига, хўжаликдаги ишлаб чикариш техникасига, махсулот етиштириш технологиясига ва буларнинг ҳаммасини бир максад учун йўналтирувчи иш жараёнларини тўгри ташкил этишга боғлиқдир.
Мамлакатимизда хар бир хўжалик жойлашган ҳудуднинг табиий шароитига караб, уларда жойлашган қўйларнинг зотларига кўра қуйидагича ихтисослашишни кузатиш мумкин: қоракўл тери, гўшт-жўн ва гўшт-ёғ махсулоти берадиган хўжаликлар. Хар бир ҳудуд хўжаликларида қўйчилик асосан икки йўналишда бўлади. Биринчиси - наслдор қўйлар етиштириш. Иккинчиси - товар махсулот етиштирувчи фермалар. Наслдор қўйлар етиштирадиган фермаларнинг асосий вазифаси зотли қўйларни тез етиштиришдан ва мавжуд зотларни яхшилашдан хамда янги зотларни яратишдан иборат. Товар махсулот етиштирувчи фермалар, қўйларни урчитиш, қоракўл тери, жун, гўшт ва бошқа махсулотларни кўпайтириш йўлида иш олиб боради. Мамлакатимизнинг Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарканд вилоятлари тог олди ва тогли туманларида гўшт-жун берадиган Жайдари қўйлар, Фаргона водийси вилоятларининг тогли ва тоғ олди ҳудудларида асосан ёғ-гўшт учун думбали қўйлар бокилади. Думбали қўйларнинг асосий зотлари Ҳисори ва Жайдари қўйлардир.
Гўшт-жун учун боқиладиган қўйлар иктисодий жихатдан анчагина афзалдир. Ҳисори ҳамда Жайдари думбали қўйлар гўшт ва ёг етиштиришга мўлжалланган. Бу қўйлар иктисодий жихатдан гўшт-жун берадиган қўйлардан кейинги ўринда турадилар. Кўп ёгингарчилик бўладиган ва ўт хамда пичан кўп ўсадиган яйловли тогли туманларда Жайдари қўйларга нисбатан кўп даромад берадиган гўштдор жунли қўйлар етиштириш максадга мувофиқдир.
Мамлакатимизда қоракўлчилик мухим ахамиятга эга. Қоракўл қўйлари асосан Бухоро, Кашкадарё, Навоий, Сурхандарё, Самарканд, Жиззах, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасида бокилади. Қоракўл - Узбекистоннинг ифтихори ва бойлиги хисобланади. Қоракўл терилари гул шаклларининг ўзига хослиги, табиийлиги, накшларининг бойлиги, ипакдек юмшоқлиги, ялтироқлигининг юкорилиги билан жахонда шуҳрат қозонган.
Қўйчилик хўжаликларини ташкил этишда энг асосий эътибор ишлаб чикаришни ташкил этишнинг бирламчи бўгини - отарлар тузишга қаратилиши шарт.
Отарлар қўйчиликда дастлабки ишлаб чикариш бирлиги ҳисобланиб, улар куйидаги жинс ва ёшдаги қўйлардан таркиб топади: совлиқлар, эмизикли қўзилари бўлган совлиқлар; уруғлатувчи қўчқорлар, уругланадиган қўйларни подадан танлаб берувчи кўчқорлар, катга ёшдаги бичилган қўчқорлар, совлиқдан ажратилган ва катга гуруҳга кўшилиш олдидаги қўчқорлар, совлиқдан ажратилган ва катта гуруҳга кўшилиш олдидаги бичилган қўчқорлар.
Қўзиларни оналаридан ажратиб, отарлар таркиб топшириш куз ойларида, яъни қўзилатиш жараёнидан уч ярим - тўрт ойдан кейин амалга оширилади. Мамлакатимиз ҳудуд жихатидан катталиги ва табиий тупрок. шароитлари хар хил бўлганлиги туфайли қўйчилик ҳудудларида кабул килинган тизимга биноан яйловлар хосилдорлиги, сув манбалари ва фермаларнинг ихтисослашганлиги хисобига олинган холда қўйчилик отарлари тахминан қуйидагича таркиб ва меъёрда тузилиши тавсия этилади. (1-жадвал)
Do'stlaringiz bilan baham: |