Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси



Download 2,32 Mb.
bet13/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

Назорат саволлар:
1. Чорвачиликнинг иқтисодий ривожланиши учун қандай ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинганк
2. Чорвачиликда ислоҳотларни амалга оширишнинг ҳуқуқий - меъёрий асосларини санаб беринг.
3. Чорвачилик тармоғини ташкил этишнинг иқтисодий асослари.
4. Чорвачиликнинг ривожланиши, ҳозирги аҳволи ва истиқболи.


3-Мавзу: Қишлоқ хўжалик корхоналарининг ташкилий-иқтисодий асослари.
Режа:
1. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ҳамда сотишда агросаноат фирмасининг ўрни.
2. Деҳқон хўжалигини ташкил этиш ва ривожланиш асослари.
3. Фермер хўжалигини ташкил этиш ва ривожланиш асослари


1. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ҳамда сотишда агросаноат фирмасининг ўрни.
Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳозирги кунда ўз самарасини бермоқда. Фермер хўжалиги маҳсулот ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнида турли корхона ва ташкилотлар хизматидан фойдаланади. Уларнинг аксарияти техника, ўғит, ёнилғи ва шу каби ресурслар етказиб берса, бошқалари маҳсулотни қайта ишлаш учун сотиб олади ва ижтимоий хизмат кўрсатади. Ана шу тоифадаги корхоналарни ягона бозорга бирлаштирувчи, уларнинг ўзаро бозор муносабатларини амалга оширувчи, уларга кўмаклашувчи ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш ҳозирги замон талабидир.
Чунки қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришга ихтисослашган фермер ва дехқон хўжаликларининг кўпчилиги ҳали маҳсулотларни сотиш, сақлаш, қайта ишлаш, экспортга чиқариш билан боғлиқ масалаларни мукаммал ўзлаштирмаганликлари агрофирмаларни ташкил этиш эҳтиёжини келтириб чиқарди.
Агрофирмалар деҳқончилик маҳсулотларини сотиб олиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш, жумладан экспортга чиқариш фаолияти билан шуғулланади.
Агросаноат фирмасининг Низоми Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги, қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 январдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3709-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 апрелдаги 67-сонли “2006—2010 йиллар даврида шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари, биринчи навбатда қорамоллар сонини кўпайтиришни рағбатлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сонли “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори асосида ишлаб чиқилган.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 2006 йил 9 январдаги ПФ-3709 – сон Фармонига мувофиқ мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида агросаноат фирмалари (кейинги ўринда Агрофирма деб юритилади) ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга кўйиш тартибини белгилайди.
Агрофирма, фермер хўжаликлари ва аҳоли томонидан етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш ҳамда сотиш асосий фаолияти бўлган юридик шахс ҳисобланади.
Қуйидагилар агрофирманинг юридик асоси бўлиши мумкин:
- чорвачилик маҳсулотлари, шунингдек бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари;
- барқарор хўжалик алоқаларига ва илғор ишлаб чиқариш технологияларига эга бўлган чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари;
- юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар;
- Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
- хорижий инвесторлар;
- агрофирмаларда қатнашиши қонунда тақиқланмаган бошқа шахслар.
Агрофирмани таъсис этишда унинг қатнашчилари ўз мустақиллигини сақлаб қолади.
Агрофирмалар унинг қатнашчилари томонидан ихтиёрий тартибда ташкил этилади.
Агрофирмалар тижорат ташкилотлари ҳисобланади ва қонунда назарда тутилган ҳар қандай ташкилий – ҳуқуқий шаклда ташкил этилиши мумкин.
Агрофирмалар улар Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.
Агрофирмаларни таъсис этишда муассислар тегишли ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги субъектларни ташкил этиш учун белгиланган қонун ҳужжатлари талабларини бажариш керак.
Агрофирмалар таркибида кишлок хужалик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, ташиш, тайёрлаш уларнинг маркетингини олиб бориш ва бошқалар бўйича бўлинмалар ташкил этилиши мумкин.
Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари агрофирмаларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Агросаноат фирмаларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш қуйидаги асосий тамойилларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади:
Агрофирмалар фермер хўжликлари томонидан ихтиёрий асосда ташкил этилади, бунда муассислар таркибига, фермерлар билан бир қаторда, барқарор хўжалик алоқаларига ва илғор ишлаб чиқариш технологияларига эга бўлган, шунингдек яқин атрофдаги ҳудудда жойлашган мева-сабзавот ва узум хамда чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини кириши мумкин;
Агрофирмалар исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда, шу жумладан хорижий инвестор билан қўшма корхоналар шаклида ташкил этилиши мумкин;
Фермер хўжаликларининг агрофирмалар таркибига кирувчи қайта ишлайдиган ва бошқа корхоналар билан ўзаро муносабатлари тузилган узоқ муддатли шартномалар асосида амалга оширилади, Ушбу шартномаларда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тартибга солинади, шу жумладан етказиб бериладиган маҳсулотнинг камида 30 фоизи аванс билан таъминланиши ҳамда кейинчалик маҳсулотларнинг кафолатли равишда харид қилиниши белгилаб қўйилган;
Фермер хўжаликлари – агрофирмалар таъсисчилари шартномадаги ортиқча етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз хоҳишига кўра ички бозорда сотади ва экспорт қилади.
Агрофирмаларнинг мақсади ва асосий вазифалари
Агрофирма асосан қишлоқ жойларда, унинг қатнашчилари саъй-ҳаракатларини, уларнинг моддий ва маънавий ресурсларини бирлаштириш асосида ташкил этилади.
Агрофирма фаолиятининг асосий мақсади ҳудуддаги фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, экспорт қилиш ҳамда бошқа турдаги хўжалик фаолиятини амалга оширишдан даромад олишдир.
Ўз мақсадини амалга ошириш ва вазифаларини бажариш учун агрофирманинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
- шартнома асосида фермер хўжаликларининг буюртмасига кўра механизация ва агротехник тадбирларни бажариш ва бошқа хизматлар кўрсатишни мувофиқлаштириш;
- маркетингни ташкил этиш, бозор конъюнктурасини ўрганиш, етиштирилган маҳсулотларни сотишда хўжаликлар, корхоналар ва ташкилотларга кўмаклашиш;
- фермер хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш тартиботи (режим) асосида аниқланган ҳамда умумий ажратилган чекланган сув миқдорини белгилаш ва барча истеъмолчиларга сув манбалари бўйича тенг миқдорда тақсимланишини таъминлаш;
- лизинг асосида транспорт воситалари ва механизмлар олишда хизмат кўрсатиш;
- ихтисослашган фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида шартномалар тузилишини ташкил этиш;
- сув, уруғ, ўғит, ёнилғи-мойлаш материаллари, биоматериаллар билан таъминлаш бўйича амалий ёрдам бериш;
- қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш;
- фермер хўжаликларига мева-узум, сабзавот, полиз, картошка ва бошқа экинларнинг агротехникаси бўйича маслаҳатлар бериш;
- фермер хўжаликларини юқори ҳосил берадиган, сифатли қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва мевали дарахтлар, токларнинг кўчатлари билан таъминлаш;
- вилоят ва туманда етиштирилмаган уруғ турларини бошқа вилоятлардан келтириш ҳисобига истеъмол учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи аҳолини, фермерларни тўлиқ миқдорда сифатли ва навдор уруғлар билан таъминлаш мақсадида дала-дўконлари ташкил этиш;
- аъзоларнинг талаб эҳтиёжидан келиб чиқиб, уруғчиликда қўлланиладиган уруғ ажратадиган, тозалайдиган, қадоқлайдиган, сақлайдиган махсус механизм ва мосламалар билан жиҳозланган уруғчилик пунктларини ташкил этиш;
- илғор технологияларни жорий этиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош уруғлик маҳсулотларининг янги навларини етиштиришга кўмаклашиш;
- уруғчилик бўйича мутахассис кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш;
- деҳқон ва фермер хўжаликларига бизнес-режалар тузишда хизмат кўрсатиш;
- фермер хўжаликларига алмашлаб экишни тўғри ташкил қилиш мақсадида экинларни тўғри жойлаштириш;
- фермер хўжаликларига уларнинг техника воситаларини таъмирлашда хизмат кўрсатиш;
- улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш;
- тара-идишлар таъминотини ва транспорт хизматини ташкил қилиш;
- брокерлик хизматини кўрсатиш;
- қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланиш;
- воситачилик фаолияти билан шуғулланиш;
- қўшма корхоналар тузиш билан шуғулланиш;
- инвестицияларни жалб этишда хўжаликларга ва бошқа корхоналарга кўмаклашиш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси қонунларида таъқиқланмаган бошқа фаолият билан шуғулланиш.
Агрофирманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Агрофирма қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- ишлаб чиқариш фаолиятини мустақил ташкил этиш ва амалга ошириш, шу жумладан мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни қайта ишлаш;
- етиштирилган маҳсулотларни сотиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан, шу жумладан бюджет ташкилотлари билан хўжалик шартномалари тузиш;
- маҳсулотни сотиб олиш юзасидан фермер ва деҳқон хўжаликлари билан фьючерс шартномалари тузиш;
- аҳолидан мева-сабзавот маҳсулотлари ва узумни харид қилиш;
- етиштирилаётган маҳсулотга ва бажарилаётган ишлар (кўрсатилаётган хизматлар) га мустақил нарх белгилаш;
- олинган даромад (фойда)ни, шунингдек ўзига хизмат кўрсатувчи банкларнинг ҳисоб рақамларидаги пул маблағларини ўз хоҳишига кўра белгиланган тартибда тасарруф этиш;
- кредитлар, шу жумладан имтиёзли кредитлар олиш, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки, пул маблағларини шартнома асосида жалб этиш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга ва такрорий ишлаб чиқаришга йўналтириш;
- ўзининг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиб судга мурожаат қилиш.
Агрофирма қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.
Агрофирма:
- ўз ходимлари учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашга;
- тузилган шартномалар шартларини бажаришга;
- солиқлар ва мажбурий тўловларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлашга мажбур.
Агрофирма қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.
Агрофирмаларни ташкил этиш
Фермер хўжаликлари, қайта ишлаш ва савдо корхоналари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар иқтисодий фаолиятнинг турли соҳаларида умумий мақсадларга эришиш учун ихтиёрий равишда бирлашишлари мумкин.
Агрофирма одатда тугатилаётган ҳар бир хўжалик ҳудудида ёки маҳаллий шароитдан келиб чиқиб, икки ва ундан ортиқ хўжаликлар ҳудудида тузилиши мумкин.
Агрофирмаларни таъсис этишда унинг қатнашчилари ўз мустақиллигини сақлаб қолади.
Агрофирмалар ўз-ўзини молиялаштириш (хўжалик ҳисоби) тамойиллари асосида фаолият юритувчи тижорат ташкилотлари ҳисобланади ва қонунда назарда тутилган ҳар қандай ташкилий- ҳуқуқий шаклда, шу жумладан хорижий инвестор билан қўшма корхоналар шаклида ташкил этилиши мумкин.
Агрофирмалар Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.
Агрофирмалар унинг таъсисчилари сони 50 кишигача бўлса, маъсулияти чекланган жамият шаклида, ундан ортиқ ёки таъсисчилар сони чекланмаган бўлса қонунда назарда тутилган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқуй шаклда ташкил этилиши мумкин.
Агрофирманинг Устав фонди ва мол-мулки
Маъсулияти чекланган жамият шаклида ташкил этиладиган агрофирмаларнинг Устав фонди миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлмаслиги, агрофирмани давлат рўйхатидан ўтказиладиган пайтга қадар унинг ҳар бир иштирокчиси таъсис ҳужжатларида кўрсатилган Устав фондидаги ўз ҳиссасининг камида 30 фоизини киритиши, агрофирма давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ҳар бир иштирокчи бир йилдан ошмаган муддат мобайнида Устав фондига ўз ҳиссасини тўлиқ киритиши лозим.
Улушини ўз вақтида киритмаган ёки тўлиқ киритмаган Таъсисчи бошқа таъсисчилар олдида жавобгар ҳисобланади ва қонунчиликда белгиланган тартибда унга нисбатан таъсир чораси кўрилади.
Фермер хўжаликлари, қайта ишлаш ва савдо корхоналари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий равишдаги мол-мулклари ва қўшимча маблағлари бирлаштирилиб агрофирма Устав фонди ташкил этилади.
Агрофирманинг ҳар бир иштирокчиси ўзи қўшган мол-мулк улуши доирасида уни таъсисчиси ҳисобланади.
Устав фондига қўшиладиган ҳиссалар пул маблағлари, қимматли қоғозлар, қўзғалувчан ва кўчмас мулклар, ўзига ашёлар, мулкий ҳуқуқлар ёки пул баҳосига эга бўлган бошқа мол-мулк бўлиши мумкин. Агрофирманинг Устав фондини кўпайтириш олинган фойда ҳисобидан, янги таъсисчиларни қабул қилиш, қўшимча улуш киритиш ҳамда қонунчиликда ва таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа усулларда амалга оширилади.
Агрофирманинг мол- мулки:
- муассислар томонидан унинг устав фондига улуш шаклида қўшилган мол- мулк;
- ишлаб чиқариш фаолияти натижасида олинган маҳсулотлар;
- товарларни сотиш, ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) дан, шунингдек фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширишдан олинган даромад (фойда);
- қимматли қоғозлардан олинган даромад;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг беғараз, хайрия ва бошқа эҳсонлар;
- белгиланган тартибда сотиб олинган технология асбоб-ускуналари, бинолар, транспорт воситалари, пул маблағлари ва қимматли қоғозлар, интеллектуал мулк объектлари ҳамда бошқа мол-мулк;
- жалб этилган маблағлар;
- кредиторлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилингандан кейин тугатилаётган ширкат хўжалигининг ҳисоб рақамида қолган ҳамда хўжалик аъзоларига дивиденд сифатида бериладиган маблағлар (уларнинг хохишига кўра улуш сифатида қўшишлари мумкин):
- қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантириши мумкин.
Агрофирмани қайта ташкил этиш ва тугатиш
Агрофирмани қайта ташкил этиши ёки тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибида амалга оширилади.
Агрофирмани қайта ташкил этиш Таъсисчиларнинг умумий йиғилиши қарори бўйича уни қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш, қайта тузиш йўли билан амалга оширилади. Агрофирмани қайта ташкил этишда унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворисига ўтади.
Агрофирмани тугатиш таъсисчиларнинг умумий йиғилиши ёки хўжалик судининг қарорига асосан амалга оширилади.
Агрофирмани давлат рўйхатидан ўтказиш органи томонидан агрофирмаларнинг ягона давлат реестрига тегишли ёзув киритилган вақтдан бошлаб агрофирмани тугатиш якунланган, агрофирма эса ўз фаолиятини тугатган деб ҳисобланади.

Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish