Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси


Чорвачилик тармоғи корхоналарини модернизация қилиш ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, сотиш ҳамда маркетинг тизимини ривожлантириш босқичи



Download 2,32 Mb.
bet12/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

5. Чорвачилик тармоғи корхоналарини модернизация қилиш ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, сотиш ҳамда маркетинг тизимини ривожлантириш босқичи.
Бу босқичда аҳолининг чорвачилик маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ таъминлаш мақсадида янги чорвалик комплекслари барпо этилди, чорвачиликда илмий-тадқиқот ишларини такомиллаштириш, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш тизимини ривожлантириш тадбирлари амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2009 йил 26 январдаги “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1047-сонли, 2008 йил 13 июндаги “Зооветеринария хизматлари кўрсатиш соҳасида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 129-сонли, 2009 йил 5 ноябрдаги “Жиззах ва Сирдарё вилоятларида чорвачилик-сут комплекслари қуриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 291-сонли, 2010 йил 22 ноябрдаги “Чорвачиликда наслчилик, зоотехника ва илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 257-сонли қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар шулар жумласидандир.
Юқорида келтирилган хукуматимиз томонидан қабул қилинган ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниши натижасида амалга оширилган чора-тадбирлар қисқача таҳлил қиламиз.
Республикада чорвачилик тармоғини ривожлантиришда биринчи навбатда ер муносабатларини ислоҳ қилиш зарур эди. Шунинг учун иқтисодий ислоҳотларнинг дастлабки босқичида 1989 йил 15 августдаЎзбекистон ССР Вазирлар Кенгашининг “Колхозчилар, совхозларнинг ишчилари, гражданларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларини ва якка тартибда уй жой қурилишини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 258-қарори қабул қилиниши натижасида республикамиз қишлоқ жойлардаги шахсий ёрдамчи хўжаликлари учун ажратиладиган ер майдонлари ҳажми суғориладиган ерларда (хўжаликларнинг имкониятларидан келиб чиқиб) 0,25 гектаргача кўпайтирилди ҳамда 1514 оила янги томорқа олди ёки мавжуд ерлари ҳажмини кенгайтирди. Ана шу мақсадлар учун 183,2 минг гектар суғориладиган ер ажратилди.
1990 йил 20 июнда Ўзбекистон Республикасининг «Ер тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. Ушбу қонун асосида мамлакатдаги ерга оид муносабатлар яъни, ерни ижарага олишга рухсат берилди, қишлоқ хўжалигига доир ерлар ижарасининг минимал муддати 10 йил деб белгилаб қўйилди. Қишлоқ жойларда яшовчи ва шахсий чорва молларига эга фуқароларга хашак ўриб олиши ва мол боқиши учун ер майдонлари вақтинча фойдаланишга бериладиган бўлди. Деҳқон хўжаликларини юритмоқчи бўлган шахсларга ер майдонлари бир умрга эгалик қилиб мерос қилиб қолдиришга, фойдаланишга ёки 10 йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилиши белгилаб қўйилди. Шу йил 25 октябрда ЎзССР Президентининг “Республика аҳолиси шахсий ёрдамчи хўжаликларидаги чорва моллари ва паррандаларини озуқа билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари” ПҚ-74 сонли қарори қабул қилинди.
1990 йил 31 октябрда Ўзбекистон Республикасининг «Мулкчилик тўғрисида» ги қонуни қабул қилинди ҳамда ушбу қонун билан хусусий мулкчиликка рухсат берилди.
1991 йил 11 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Колхозчилар, совхозларнинг ишчилари ва қишлоқ жойларда яшовчи бошқа фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларини янада ривожлантиришга оид қўшимча тадбирлар тўғрисида” ги 124-сонли фармони қабул қилинди. Бу фармон натижасида республикамиз ҳар бир хўжалик, қишлоқ, посёлка, туман ва вилоят бўйича томорқага ёки мавжуд томорқасини кенгайтиришга эҳтиёжмандлар аниқланди. Аҳолининг томорқага бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида пахта экиб келинган майдонларни қисқартириш ҳисобидан 108,5 минг гектар ер ажратилди. 1989-90 йилларда аҳолига томорқа учун ажратилган барча ерлар инвентаризациядан ўтказилиб, фойдаланилмасдан ётган ер майдонлари қайтариб олиниб, уларга эҳтиёжи баланд оилаларга берилди. Чорвачилик маҳсулотларининг асосий қисмини хусусий секторда ишлаб чиқаришга жамлаш мақсадида хусусийлаштирилган чорвачилик фермалари негизида чорвачиликка ихтисослашган деҳқон (фермер) хўжаликлари ташкил этила бошланди.
1991 йил 18 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шахсий томорқа хўжаликларининг эгалари бўлмиш деҳқонларга молиявий ёрдам бериш ва улар уюшмаси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида Колхозчилар, совхозларнинг ишчилари ва қишлоқ жойларда яшовчи бошқа фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликларини янада ривожлантиришга оид қўшимча тадбирлар тўғрисида” ги 166-сонли фармони қабул қилинди ҳамда шахсий томорқа хўжаликлари эгалари уюшмаси индивидуаль сектор моддий-техника ресурслари бўйича ўз фондига эга бўлди. Шахсий томорқа хўжаликларини ривожлантириш фондини ташкил этиш учун унга бир миллард рубль ажратилди.
1991 йил 30 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада деҳқон (фермер) хўжаликларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чоралари ҳақида” ги 315-қарори қабул қилинди ва ушбу қарор билан деҳқон (фермер) хўжаликлари учун (1992 йил 1 мартгача) ажратиладиган камида 200 минг гектар ерга эга махсус ер фонди ташкил этилди. Фаолияти турли йўналишларга ихтисослашган деҳқон (фермер) хўжаликлари маҳсулот ишлаб чиқариши учун зарур ер майдонларининг оптималь ҳажмлари белгилаб қўйилди. Хўжаликлар, ерни ижарага олиш тўғрисидаги шартномани имзолаган дақиқадан бошлаб, кредит муассасаларида ўзининг ҳисоб варақини очиш ҳуқуқига эга мустақил юридик шахсларга айланади, бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари билан баб-баравар фаолият юритади, асосан ўз кучи билан маҳсулот ишлаб чиқаради. Шахсий томорқ.а хўжаликлари эгаларига, қорамол, парранда, ем ва қурилиш материаллари сотиб олишлари учун, шахсий томорқа хўжаликлари эгаларининг туман ва қишлоқ (посёлка) уюшмалари тавсиясига биноан бир оилага 10 минг рублгача нақд пул беришга ва деҳқон (фермер) хўжаликларига мол сотиб олиши учун колхоз, совхоз ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари кафолотига биноан 50 минг рублгача бўлган миқдорда нақд пулда кредитлар беришга рухсат этилди.
1993 йил 15 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика чорвачилигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 137-қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан, Республикамиздаги 1499 та жамоа чорвачилик фермалари ёпиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятларига айлантирилди. Бунинг натижасида жамоа чорвачилик фермаларидаги 489,1 минг бош қорамоллар, шу жумладан 96,3 минг бош сигирлар чорвадорларга хусусийлаштириб берилди. Қорамол фермаларини мазкур фермаларнинг жамоаларига акциялар ҳақини 10 йил мобайнида тўлаш шарти билан сотиш, бунда дастлаб тўланадиган бадал акциялар умумий миқдорининг камида 10 фоизидан кам бўлмаслиги назарда тутилган. Сут ишлаб чиқарувчи махсус комплекслар, сермаҳсул ва юқори рентабелли сут-товар ва наслчилик фермалари хусусийлаштирилмади.
1993 йил 7 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жамоа чорвачилиги фермалари деҳқон (фермер) хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигидаги давлат тасарруфида бўлмаган бошқа тузилмаларга техник ҳамда зооветеринария хизмати кўрсатиш масалалари тўғрисида” ги 174-қарори қабул қилинди. Бу билан «Ўзқишлоқтаъминоттаъмир» ҳузурида Чорвачилик фермаларига хизмат кўрсатиш бўйича хўжалик ҳисобидаги республика бирлашмаси ташкил этилди. Ушбу бирлашманинг асосий вазифалари сирасига зооветеринария пунктларини зарур жиҳозлар ва махсус техника билан таъминлаш киради. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан жамоа фермалари, деҳқон, фермер хўжаликлари ва қишлоқ аҳолисининг мулки ҳисобланган қорамолларга зооветеринария хизмати кўрсатиш ташкил этилди. Ана шу мақсадда туманлардаги ветеринария шаҳобчаларида давлат ветеринария идораларининг услубий раҳбарлигида иш юритувчи малакали мутахассислардан иборат пуллик махсус зооветеринария хизматлари ташкил этилди. Бирлашманинг туман бўлимлари амалдаги сервис прокат пунктлари, махсус савдо дўконлари ва чорвачилик фермаларининг жиҳозларига техник хизмат кўрсатадиган станциялар негизида ташкил этилди.
1993 йил 3 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида» ги қонуни қабул қилинди. Қонунда ветеринария иши, ветеринария хизматининг тузилиши ва уни бошқариш, ветеринариянинг асосий вазифалари белгилаб берилган.
1994 йил 23 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Чорвачиликда ислоҳотларни такомиллаштириш ҳамда деҳқон (фермер) хўжаликлари ва хусусийлаштирилган фермалар манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги 315-қарори билан деҳқон(фермер) хўжаликларига ҳар бир бош шартли чорва учун 0,3-0,45 гектар суғориладиган, 2 гектар лалми ер ажратилиши белгилаб қўйилди. Мазкур қарорда камида 30 шартли бош қорамолга эга хўжаликларга тегишли имтиёзлар кўзда тутилган. Хусусийлаштирилган фермалар ва деҳқон (фермер) хўжаликларига қорамол ва моддий-техника ресурслари харид қилиши учун уларнинг мулкини гаровга қўйиш шарти билан камида 10 йил муддатга чекланмаган миқдорда кредитлар ажратиш назарда тутилган. Жамоа фермалари, деҳқон ва фермер хўжаликларини зарур миқдордаги даволаш препаратлари, наслдор қорамоллар билан таъминлаш, қорамолларни сунъий урчитиш ва уларга зооветеринария хизмати кўрсатишда ёрдам бериш белгиланди. Хусусийлаштирилган фермалар ва фермер хўжаликларини уларнинг буюртмасига биноан сифат кўрсаткичларига қатъий риоя қилган ҳолда ем, шелуха ва кунжара билан ўз вақтида таъминлаш учун омихта ем фондлари ташкил этилди.
1994 йил 22 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги соҳасини иқтисодий рағбатлантириш ва эркинлик бериш тўғрисида” ги 937- сонли фармони билан қишлоқ хўжалик маҳсулотларига (пахта ва ғалладан ташқари) давлат буюртмаси бекор қилинди, чорва моллари ва сут харид қилишда эркин нархларга ўтишга рухсат этилди.
1995 йил 24 мартда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг "Чорвачилик тармоғида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 96-сонли қарорига асосан 600 та жамоа чорвачилик фермалари 250,7 минг бош қорамоллар, шу жумладан 96,3 минг бош сигирлари билан "Ким ошди" савдосида хусусий мулк қилиб сотилди.
1995 йил 21 декабрда Ўзбекистон Республикасининг «Наслчилик тўғрисида» ги қонуни қабул қилинди. Наслдор чорвачиликни ривожлантиришга доир асосий вазифалар белгиланди ҳамда Наслчилик бўйича давлат хизматига раҳбарлик қилишни Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси амалга оширадиган бўлди.
1996 йил 18 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон гўшт ва сут саноати («Ўзгўштсутсаноат») давлат-акционерлик уюшмасини бошқаришни такомиллаштириш ва унинг фаолиятини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 30-қарори билан 1996 йили «Ўзгўштсутсаноат» Республика ишлаб чиқариш бирлашмаси «Ўзгўштсутсаноат» очиқ турдаги давлат-акционерлик уюшмасига айлантирилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарилди. Очиқ турдаги акционерлик уюшмаси унинг устав фондига тармоқдаги давлат корхоналари негизида шакллантирилган акционерлик жамиятларининг давлат акциялари тегишли улушини ва эркин сотувга мўлжалланган акциялар, шунингдек, манфаатдор бошқа, жумладан, хорижий юридик шахсларнинг пайларини қўшиш ҳисобидан таъсис этилди.
«Ўзгўштсутсаноат» давлат акционерлик уюшмасига республикадан ташқаридан зарур ресурслар, жумладан, қорамоллар сотиб олиш учун миллий валютани эркин айрибошланадиган валютага конвертация қилиш ҳуқуқи берилди. «Ўзгўштсутсаноат» давлат акционерлик уюшмаси фаолиятини бошқаришга ўзгартиришлар киритилди. Бундан мақсад чорвачилик хўжаликлари ва фермерларни моддий, техник ва молиявий қўллаб-қувватлашни кучайтириш асосида гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчилар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича узоқ муддатли битимлар (шартномалар) тузиш йўли билан шаҳарлар аҳолисини гўшт-сут маҳсулотлари билан таъминлашни янада яхшилашдан иборатдир.
1997 йил 18 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида” ги 1737- сонли фармони билан Республика комиссияси ташкил этилди, деҳқон ва фермер хўжаликлари учун ажратилган ерлар ялпи инвентаризациядан ўтказилди. Ўзига ажратилган ердан оқилона ва самарали фойдаланиб келаётган энг илғор қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун уларнинг тасарруфидаги ер майдонларини суғориладиган ерларда 0,25 гектардан 0,35 гектаргача, лалми ерларда 0,5 гектардан 1 гектаргача кўпайтиришни назарда тутулди ҳамда деҳқон фермер хўжаликлари уюшмаси жамғармасига бир йўла 500 миллион сўм миқдоридаги молиявий ёрдам кўрсатилди.
1998 йил 18 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “1998-2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури тўғрисида” ги 1737- сонли фармони билан махсус дастур қабул қилинди ва унда Давлат наслчилик заводлари, наслчилик хўжаликлари ва фермалари, сув ҳавзалари ва табиий сув ҳавзалари хусусийлаштирилмайди. Вилоятларда наслдор қорамол етиштириш бўйича ихтисослашган 2-3 тадан наслчилик хўжаликлари ташкил этиш, уларга тегишли миқдорда суғориладиган ерлар ажратиш кўзда тутилди. Бундан ташқари, чорвачилик фермаларини хусусийлаштириш давом эттирилиб, уларнинг мулки хусусийлаштириш йўли билан сотиш, 1998-2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурида 2000 йилгача 1585 та ветеринария пунктини ташкил этиш ва жиҳозлаш белгиланган. Ўзбекистон биокомбинати негизида қорамол ва паррандалар касалликларига қарши 19 хил вакцина ишлаб чиқариш назарда тутилган.
1998 йил 26 июнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “1998-2000 йиллардаги даврда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик учун омихта ем ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва унинг сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 268-қарори билан 1998-2000 йилларда «Ўздонмаҳсулот» ва «Ўзбалиқ» давлат корпорацияларининг омихта ем ишлаб чиқаришга доир вазифалари тасдиқланди, «Ёғмойтамакисаноат» ва «Ўзгўштсутсаноат» томонидан «Ўздонмаҳсулот» ва «Ўзбалиқ»га омихта ем ишлаб чиқариш зарур компонентлар етказиб беришга доир вазифалари белгиланди.
1998 йил 30 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”, “Фермер хўжалиги тўғрисида” ҳамда “Деҳқон хўжалиги тўғрисида” ги қонунлари қабул қилинди. Ушбу қонунлар республикамизда ширкат хўжаликлари ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратиб берди ва улар амалиётда тажрибадан ўтказилди.
1999 йил 25 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Чорвачиликда наслчилик ишларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 82-қарори билан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги Ўзбекистон чорвачиликда наслчилик иши бўйича республика ишлаб чиқариш бирлашмаси («Ўзнаслчорвабирлашмаси») негизида «Насл-хизмат» чорва наслчилиги уюшмаси ташкил этилди. Уюшма таркибида Қорақалпоғистон Республикаси ва тўртта вилоят (Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм, Фарғона) да акционерлик жамиятлари ва қолган вилоятларда маъсулияти чекланган жамиятлар ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 308-сонли қарорига мувофиқ, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларига қорамол сотиб олиш мақсадида 22,4 минг нафар фуқарога 40,0 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди, 2006 йил 17 апрелдаги «2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорлари ва 2008 йил 21 апрелдаги 842-сонли “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорларига биноан республика қишлоқ туманларида қишлоқ оиласи даромадини ошириш борасида чора-тадбирлар режалари белгилаб олинган.
Ушбу қарорларга мувофиқ 2006-2010 йилларда деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари, биринчи навбатда қорамоллар сонини кўпайтиришни рағбатлантириш дастури ишлаб чиқилди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23-мартдаги 308-сонли ва 2008 йил 21-апрелдаги 842-сонли қарорларига асосан чорвачиликка ихтисослашган ва наслчилик корхоналарига бир қатор имтиёзлар берилди, буларга 2012 йил 1 январгача барча солиқлар, бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга тўловлардан озод қилиш, четдан наслли мол олиб келиш, наслчилик оид материаллар олиб келишдаги божхона тўловларидан озод қилиш, асосан озуқа экинлар майдонларини кенгайтириш, республикада озуқа экинлари уруғчилиги тизимини такомиллаштириш ишларига катта аҳамият берилмоқда, зооветеринария сервис хизматлари кўрсатиш, сунъий уруғлантириш, сунъий уруғлантириш учун керак бўладиган наслли буқаларнинг музлатилган уруғларини ўзимизда ишлаб чиқариш, озуқа уруғчилигини етиштириш тизимлари ишлаб чиқилди.
2009 йил 26 январдаги “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1047-сонли қарори, 2008 йил 13 июндаги “Зооветеринария хизматлари кўрсатиш соҳасида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги129-сонли, 2009 йил 5 ноябрдаги 291-сонли “Жиззах ва Сирдарё вилоятларида чорвачилик-сут комплекслари қуриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2010 йил 22 ноябрдаги “Чорвачиликда наслчилик, зоотехника ва илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 257-сонли қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 14 апрелдаги 03-35-20 сонли йиғилиш баённомасига асосан “Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар” уюшмаси ташкил этилиб, унинг Низоми 2010 йил 25 июн куни Адлия вазирлигидан 119- сон билан рўйхатдан ўтказилди. Ушбу уюшманинг асосий мақсади республикада чорва молларини кўпайтириш ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда чорвачилик соҳасининг ривожланишига тўсиқ бўлаётган муаммоларни ҳал қилишдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 январдаги “2013 йилда Республикада қорамолчилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик тармоқларини янада ривожлантириш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, озуқабоп экинлар уруғларини етиштириш тизимини яратиш, сервис хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш, чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш тўғрисида”ги Дастур қабул қилинди ва унга мувофиқ, маҳаллий ҳокимликлар томонидан чорвачиликни ривожлантиришга 246 млрд. 453 млн.сўм, шундан 96 млрд. 406 млн. сўм банк кредитлари ва 150 млрд. 47 млн. сўм фермер хўжаликларининг ўз маблағлари сарфланди ва 4447 та ишчи ўринлари яратилди.
2006-2008 йилларда қабул қилинган қарорлар натижасида деҳқон ва фермер хўжаликларига қорамол сотиб олиш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратиш, республикага Полша, Голландия, Германия, Украина, Белоруссия, Хитой, Қозоғистон, Швейцария ва Австрия давлатларидан давлатларидан наслли қорамолларини сотиб олиб келиш йўлга қўйилганлиги ҳамда қорамоллар бош сонини кўпайтиришни рағбатлантиришга эътибор қаратилди.
Республикада чет давлатлардан наслли қорамоллар келтириш катта маблағ талаб этади ҳамда уларнинг Ўзбекистон табиий шароитларига мослашишлари қийин кечмоқда, шунинг учун давлатимиз томонидан республикада наслчилик хўжаликларини ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Шунинг учун, наслли қорамолларни асосан, наслчилик фермер хўжаликлари сотиб олишмоқда ва уларда наслли қорамолларни республикамиз табиий-иқлим шароитларига мослаштириш, насллини янада яхшилаш, селекция ишларини олиб бориш йўга қўйилган ҳамда сигир ва ғунажинларни сунъий уруғлантириш учун буқа уруғи ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ 2460-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.
Ушбу дастурда 2016 йилда қисқартирилган пахта майдонлари ўрнига сабзавот, картошка ва бошқа экинларни экиш, боғ-токзорлар ташкил қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.Фермер хўжаликларининг ҳосилдорлиги паст пахта майдонларини аниқлаб, 2016 йилда 30,5 минг га майдонлар қисқартирилиб, уларнинг ўрнига 5 минг га картошка, 12,6 минг га сабзавот, 7 минг га озуқа ва 1,9 минг га мойли экинлари, 2,5 минг га интенсив боғ ва 1,5 минг га токзорлар жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида барча тоифадаги хўжаликларда йирик шохли қорамолларнинг зотлари бўйича (ҳар 5 йилда) ҳисобга олиш ишларини ташкил этиб амалга оширувчи Республика ишчи гуруҳи ва ҳудудларга бириктирилган кичик ишчи гуруҳлар таркиблари ишлаб чиқилди ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланди ҳамда вазирликнинг жорий йил 1 февралдаги 02/12-86-сонли хати билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish