Ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 3,8 Mb.
bet89/116
Sana28.06.2022
Hajmi3,8 Mb.
#712710
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   116
Bog'liq
Додаев Консерваланган ОО махсулотлари

Стерилловчи фильтрлаш. Кристалл шаффоф шарбатни микроорга-низмлардан майда ғовакли пластиналар СФ ва ЭК орқали фильтрлаб микроорганизмлардан холи этиш мумкин. Фильтр-пресс ишга солинишдан илгари 45-60 дақиқа буғ билан стерилланади. Фильтрланган щарбат асептик шароитда тарага қадоқланади. Стерилловчи фильтрлашдан илгари шарбатдаги ферментларни инактивлаш учун у қисқа вақт иситилади.
Шарбатларни СО2 атмосферасида сақлаш. Масса бўйича 1,5% концентрацияли карбонат ангидриди СО2 микроорганизмларнинг яшаш фаолиятини тўхтатади ва ферментлар активлигини кескин пасайтиради. Карбонат ангидридига тўйинган мева шарбатларини герметик беркитилган танкларда сақлаш шунга асосланган.
Газнинг эрувчанлиги унинг суюқлик устидаги буғининг парциал босимига тўғри пропорционал ва температура ошганда камаяди. Керакли тўйинишни (1,5% СО2) таъминлаш учун СО2 -ни қуйидаги босимини ушлаш керак:

Температура, 0С

0

5

10

15

20

СО2 босими, МПа

0,37

0,46

0,57

0,68

0,82

Сақлашнинг анча паст температурасида (-1 … -20С) шарбатни карбонат ангидриди СО2 билан тўйинтириш ўрнига “газ ёстиқ” -ни ишлатиш мумкин.


Бундан пастроқ температурада муз ҳосил қилмаслик учун шарбат сақланмайди.
Цистерналарга шарбат қуйидаги тартибда солинади. Агар цистернада узум шарбати сақланган бўлса унда ҳосил бўлиб қолиб кетган вино тошининг кристаллари олиб ташланади. Бунинг учун цистернага 2-3 сутка давомида 1,5%-ли каустик сода ёки 3%-ли хлорид кислота эритмаси билан ишлов берилади. Сўнгра цистерна 6%-ли оҳак суви ёки 2%-ли емирувчи ишқор билан стерилланади ва яхшилаб ювилади. Антиформин (таркибиниг 1 г-мида 1000 мг актив хлорли 1%-ли ишқор эритмаси) билан стериллаш яхши натижа беради. Кранлар ва арматурани стериллаш учун спирт-ректификат ишлатилади.
Ҳавони чиқариш учун цистернага шарбат солгунга қадар сув билан тўлдирилади, сўнгра сув СО2 билан сиқиб чиқарилади.
Янги сиқилган шарбат тўрда оқизиш ёрдамида ажратилади, центрифугаланади, узлуксиз ишловчи иссиқлик алмашиниш аппаратлари системасидан ўтказилади. Уларда шарбат аввал 90-920С-да 1 дақиқа давомида пастерланади, сўнгра -1…-20С-гача совутилади. Тез совутиш кетма-кет қўйилган аралаштиргичли горизонтал цилиндрлардан иборат бўлган ультрасовутгичда амалга оширилади. Шарбат аппарат орқали насос ёрдамида ҳайдалади. Совутиш агенти цилиндрларнинг қўш деворлари орасида бевосита буғланади.
Совутилган шарбат цистерналарга тушади ва СО2 -нинг 50-100 кПа босими остида -1…-20С температура остида сақланади.
Сақланаётган шарбат таркибидаги спирт миқдорини текшириш орқали унинг сифати назорат қилинади.
Айрим чет мамлакатларда мева шарбатлари танкларда азот атмосферасида сунъий совутишсиз сақланади.

Download 3,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish