Томатларни қайта ишлашга бериш. Мевани қайта ишлашга узатиш учун ҳар 1 м-да 8-12 мм эгилиш билан ўрнатилган гидравлик транспортёр ишлатилади. Унда сув оқади. Сув томатни ювади ва цех ичига суради.
Гидравлик транспортёр бетонланган канал кўринишида ташкил этилади. У полда ўрнатилади ва устига осон олинадиган металл плита ёки ёғоч қопқоқлар ўрнатилади. Базан ёғоч тарнов кўринишида қурилиши мумкин.
Гидравлик транспортёрдаги оқимнинг ҳаракатланиш тезлиги v қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади
бунда С – транспортёр ички юзасининг силлиқлик коэффициенти (томат линияларининг цементланган гидравлик транспортёрлари учун С = 26,5); R – гидравлик радиус (оқим кўндаланг кесими майдонининг сув ости ёки “ивиган” периметрига нисбати); I – эгиклик (0,008-0,12).
Сув–томат оқимининг ҳаракат тезлиги 0,7-1,0 м/с-ни ташкил этади. Оғир бегона предметларни (тош, яшчик михлари) тутиб қолиш учун транспортёр узунлигида чуқурча кўринишидаги тутгичлар ташкил этилади.
“Ланг” (Венгрия) русумли томат пастаси линиясида томат солинган яшчиклар рольганг орқали томатни транспортёрга ағдариш мосламасига узатилади. Транспортёрдан томатлар гидрожелобга ўтади. Сув гидрожелобни бошланиш ва охирида томат ҳаракатига перпендикуляр йўналишда ўрнатилган форсункалар ёрдамида пуркалади. Узунлиги 16 м бўлган гидрожелобда 4 -та тутгич ўрнатилган. Тутгич усти йирик тешикли тўр билан тўсилган. Гидрожелобдан томатлар эгик қирғишли транспортёр ёрдамида ювиш машинасига узатилади.
Ювиш. Томатлар вентилляторли ювиш машинасида ювилади. Гидравлик транспортёр ва ювиш машинаси орасига эгик ёки “ғозбўйин” транспортёр ўрнатилади. Ёинки тўғридан тўғри элеватор ювиш машинаси ўрнатилади.
Ювиш машинаси ва инспекция транспортёридан иборат агрегат ҳам ишлатилиши мумкин. Ушбу машинанинг ишчи органи роликли лента кўринишида тайёрланади.
Томат совуқ сувда ювилади, баъзан вакуум-буғлатиш аппаратлари конденсаторидан чиққан сув (30-380С) ишлатилади. Сувнинг бирлик сарфи гидравлик транспортёрда 4-5 л , ювиш машинасида 0,7-1,2 л/кг хом ашё. Душларда сув босими 200-275 кПа.
Ёт механик жисмлар томат юзасидан ювиш натижасида тўлиқ олинади, эпифит микрофлоранинг 87-97% ювиб юборилади. Ювишнинг самарадорлигини сувни гидравлик траспортёрдаги сув оқимига қарши йўналтириб ҳамда ювиш машинасининг ваннасида ҳавони барботаж қилиш ёрдамида ошириш мумкин. Ювишда қуруқ модда миқдорининг йўқолиши зарарланган ва ёрилган томатлар миқдорига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |