Меваларга олтингугурт диоксиди билан ишлов бериш. Уруғли меваларга сиғими 50 т-ни ташкил этувчи герметик беркитилган камераларда SO2 билан ишлов берилади. Камералар ғиштдан, бетондан, ёғочдан, лойдан ясалган бўлиши мумкин.
Камеранинг девор ва шифтлари цемент-лой аралашмаси билан, унинг устидан эса эритилган битум билан қопланади. Оҳак штукатуркасидан фойдаланиш мумкин эмас, чунки у SO2 билан реакцияга киришади. Баъзан камерани изоляциялаш учун ичкарига рубероид қоқилади, ёки мойли бўёқ суртилади. Камералар поли цемент ёки асфальт билан қопланади.
Камераларнинг баландлиги 4 м-гача бўлиши керак. Ундан юқори баландлик мумкин эмас, чунки олтингугурт диоксиди ҳаводан анча оғир ва камеранинг пастки қисмида йиғилади, натижада барча маҳсулотга тенг ишлов бериш имконияти бўлмайди.
Камераларга сульфитлашдан сўнг уни шомоллатиш учун икки тоқали герметик ёпилувчи эшик, герметик ёпилувчи затвор ва кўриш учун ойнали ҳавони тортиш қувури ўрнатилади. Камеранинг ичида ойнага мева тўлдирилган назорат яшчики қўйилади. Мева ҳолатига қараб жараён тугаганлиги тўғрисида муҳокама қилинади.
Мева камерага решётка кўринишида ясалган яшчикларда юкланади. Яшчиклаш полда рейкалар устида бир-бирига нисбатан кўндаланг (катак қилиб) ўрнатилади. Бир-бирининг устига ўрнатилган яшчикларнинг баландлиги 1,5 м-ни ташкил этиши керак. Яшчиклар орасида 2-3 см зазор бўлиши керак. Штабеллар орасидаги ва штабелдан деворгача бўлган масофа SO2 мевагача эркин етиб бориши учун 0,4 м-дан кам бўлмаслиги керак.
SO2 олтингугуртни ёқиш йўли билан олинади. Камеранинг полида диаметри 60 ва баландлиги 35 см бўлган ўчоғларни ўрнатиш учун чуқурчалар қилинади. Ҳар 2,5 т мева учун бир ўчоқ ўрнатилади.
Иш бошланишидан олдин камерадан ташқарида ўчоғда ёғоч кўмири ёқилади, сўнгра противогаз мосламасини кийган ишчи ўчоғни мева юклашда камера ичига олиб киради, ўчоқда ёнаётган кўмир устига олтингугурт сепади, камерадан тезда чиқади ва эшикларни герметик беркитади.
Олтингугуртни ёқиш учун камерадан ташқарида жойлаштирилган кўчма (ностационар) печлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бундай печларда олтингугуртни тўлароқ ёниши таъминланади.
Камерада ёқиладиган олтингугуртнинг миқдори 200 г/см3 ёки 2 кг/т хом ашё учун мўлжалланади. Олтингугурт диоксидини олиш учун таркибида 2%-дан ортиқ аралашмалар, жумладан 0,003%-дан ортиқ маргимуш бўлмаган олтингугурт ишлатилади. Чақмоқли олтингугурт ишлатилишидан илгари у майдаланади.
Камеранинг ҳажми олтингугурт тўлиқ ёниши учун керакли миқдордаги ҳавога эга бўлиши керак (S + O2 = SO2). Акс ҳолда олтингугуртнинг мева устида юпқа парда кўринишида қолган олтингугуртни ҳайдаб чиқариш муаммоси туғилади. Кўчма печлардан фойдаланиш олтингугуртни ёқиш муаммосини ечади.
Камерада ҳавонинг нисбий намлиги 75%-дан кўп бўлмаслиги керак. Ҳавонинг юқори намлигида сульфит кислотаси ҳосил бўлиши ҳисобига SO2 -нинг йўқотишлари рўй беради.
Мевани сульфитациялаш камерага баллонлардан бериладиган олтингугурт диоксиди билан амалга оширилади.
Баъзан мева тележкаларга ўрнатилган этажеркаларга жойлаштирилади. Улар камерага юргизиб олиб кирилади ва юргизиб олиб чиқилади.
Сульфитациянинг давомийлиги мева тўқималарининг тузилишига боғлиқ. Пўстлоқ қанчалик зич ва мева ўлчами катта бўлса, жараён шунчалик чўзилади. Сульфитациянинг давомийлиги нордон олма учун - 16-18 соат, ширин олма учун - 18-20 соат, нок учун – 10-15 соат-ни ташкил этади. Жараённинг тугаши меванинг рангсизланиши ва юмшайишига қараб аниқланади.
Сульфитланган мева 0,06-0,12% SO2 –га эга.
Камераларни сульфитланган мевадан бўшатиш фақат камера ҳавосини 2 соат давомида жадал алмаштиргандан сўнг амалга ошириш мумкин. Бахтсиз ҳодиса рўй бермаслиги учун сульфитациялаш камераларида ишловчи ишчиларга “В” маркали коробка билан таъминланган противогаз ёки кислородли изоляцияловчи приборлар, қутқариш канати мавжуд бўлади. Ушбу ишчиларнинг бир қисми ёрдам беришга доим тайёр бўлиш учун камерадан ташқаридаги ишларни бажаришлари керак. Сульфитацион камералар корхонанинг шомол юрадиган томонида, энг яқинда турган бинодан камида 30 м нарида жойлаштирилиши керак.
Сульфитацияланган мевалар берк яшчиклар ёки бочкаларда 100С температура ва 85% нисбий намлик бўлган шароитда тўрт ойдан ортиқ сақланмайди. Температуранинг ошиши сульфит кислотасининг парчалани-шига, бунинг натижасида олтингугурт диоксидининг йўқолишига маҳсулот сақланишининг ноустуворлигига олиб келади. Сульфитланган маҳсулот сақланаётган жой зич беркитилади ва ҳавоси алмаштирилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |