Ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 101,15 Mb.
bet106/177
Sana21.06.2022
Hajmi101,15 Mb.
#688348
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   177
Bog'liq
КУ ва Ж фанидан ЭўУМ матни

«Таянч» сўз ва иборалар.
Хужайра, янчиш, силжишли сиқиш, ишқалаб майдалаш, баргсимон махсулот, яссилаш вальцовкаси, беш валикли станок, демонтаж , валикнинг ўқ чизиғи, йўналтирувчи тўсиқ, етакловчи вал, айлантирувчи шкив.
Текшириш учун савоолар
1. Мойли махсулотни янчишдан мақсад нима?
2. Мойли уруғлар ва мағзлар қандай янчилади?
3. Бешваликли янчиш станоги ВС-5 нинг вазифаси нимадан иборат?
4. ВС-5 нинг схемаси, тузилиши ва ишлаш принципи қандай бўлади?
5. ВС-5 нинг афзалликлари ва камчиликлари нималардан иборат?

        1. 6-маъруза. Янчилмага иссиқлик ишлов бериш қурилмалари


Режа:Янчилмага иссиклик ишлови бериш зарурлиги. Намлаш-буглаш шнеги. Ковуриш козонлари турлари. Касконли Ж-68 козони: схемаси, тузилиши ва ишлаши. Техник курсатгичлари. Козонлар техника хавфсизлиги.

Янчилмага сув ва иссиқлик билан ишлов бериш мойни пресслаб олишни енгиллаштиради. Мойни қаттиқ махсулотда ушлаб турувчи кучлар сусаяди. Иссиқлик таъсирида қовурманинг пластик хусусиятлари яхшиланиб, кунжара хосил бўлиши ва мойнинг сиқиб чиқарилиши осонлашади. Янчилмани намлаш ва буғлаш жараёни, умуман олганда, қовуриш жараёнининг биринчи босқичи хисобланиб махсус намлаш ва буғлаш шнегида, яъни инактиваторда бажарилади.


Намлаш-буғлаш шнеги транспорт шнегига ўхшаш бўлиб, буғ кўйлаги билан таъминланган бўлиши ва махсулотга сув-буғ аралашмаси берадиган форсункали трубалар ўрнатилиши керак. Бундай мосламада намланган ва буғланган янчилма 60-650С харорат ва 11,5-13,5% намлик билан қовуриш агрегатларига туширилади. Қовуриш агрегатларида яъни қозонларда намлаш ва буғлашнинг иккинчи босқичи, айнан жараёни бажарилади.
Намлаш ва буғлаш шнекларида юқорида қайд этилган параметрларга эга бўлган махсулотни қовуришнинг иккинчи босқичига узатмай тўғри пресслашга берилса мой жуда кам чиқади ёки чиқмайди. Чунки намлиги юқори бўлган махсулот ўта пластик холатда бўлиб сиқилган пайтда зеер камераси панжаралари орасидан хамирдай чиқиб кетади, мой махсулотдан ажралмайди. Шу сабабли бу махсулотни иситишни давом эттириб, ортиқча намликни буғлатиб юборишимиз, махсулотни эластик холатга ўтказишимиз лозим. Бу пайтда хосил бўлган қовурма (мезга) нинг намлиги форпресслаш жараёни учун 5,5-6,5%, харорати эса 100-1050С бўлиши керак. Кўрсаткичлари мана шу даражага етказилган қовурмадан мой пресслаб олиш осон кечади.
Қовуриш агрегатлари турлича бўлиб, барабанли, шнекли ва қасқонли қозонлар мавжуд. Барабанли ва шнекли қозонлар экстракция жараёни билан мой олинмай, фақат пресслаш усули билан мой олинадиган бўлса, янчилмани яхшилаб ўта қовуриш учун ишлатилади. Хозирги пайтда аксарият кўпчилик заводларда экстракция цехлари мавжуд бўлганлиги учун қовуриш жараёни қасқонли қозонларда бажарилади.
Оддий қозон битта қасқондан иборат бўлиб, унда қовуришнинг зарурий барча фазалари ўтказилади. Аммо бундай холда қозоннинг қасқони даврий равишда ишлаши лозим. Қовурмани узлуксиз олиб туриш учун қовуриш жараёнини бир нечта фазаларга бўлиб, хар бир фазани алохида қасқонда ўтказиш лозим. бу эса кўп қасқонли қовуриш қозонлари пайдо бўлишига олиб келди. Хозирги кунда қовуриш кўп қасқонли қозонларда бажарилади.


Қасқонли Ж-68 қозонининг схемаси, тузилиши ва ишлаши:
Вазифаси: Янчилмага сув ва буғ билан ишлов бериб қовурма олиш.
Ж-68 қозони 6 та қасқондан иборат бўлиб, улар бир-бирининг устига ўрнатилган. 8-қасқонлар остида 6-ячейкада буғ кўйлаклари бўлиб, бу бўшлиқларга иситиш учун 6 кгк/см2 босимли буғ берилади. Конденсат буғ кўйлакларидан чиққанда конденсат тувакларига юборилади.



Олти косконли ковуриш козони Ж-68


1-косконнинг таг ва деворларининг Буг куйлаги; 2-коскон; 3-косконнинг таги; 4-козоннинг узатмаси; 6-козоннинг вали; 7-пичок киргичнинг каноти.
Биринчи ва олтинчи қасқонлар очиқ буғ билан таъминланиши учун махсус трубкалар ўрнатилган. Назорат қулай бўлсин учун хамма ячейкаларда люклар ва назорат дарчалари ўрнатилган. Қовурмани прессга узатиш учун олтинчи қасқоннинг икки ёнида иккита тешик қилинган ва сурма қопқоқ билан таъминланган. Қозонда қовурма аралаштиргич пичоқлар ёрдамида қорилиб, қасқондан-қасқонга 4-линк клапани ёрдамида узатилади. Пичоқлар 2-валга бириктирувчи муфталар ёрдамида туташтирилган. Қозоннинг ўқи электр мотор ёрдамида редуктор орқали айлантирилади. Редуктор ва мотор юқориги қасқоннинг устида жойлашган. Редуктор ва қозоннинг ўқлари эластик муфта ёрдамида бириктирилиб, бу электр моторини қаттиқ кучланишдан ва куйишдан сақлайди.
Махсулотнинг қасқондан қасқонга ўтиши ва махсулотнинг қасқонлари қалинлиги клапан ва пўкакли сатх кўрсаткич ёрдамида бошқарилиб туради.
Махсулот қовурилаётган пайтда ажралиб чиқаётган сув буғларининг бир қисми махсулотнинг ичидан ўтиб қовурма ўз буғида дамланиб пишади, бир қисми эса қозон ёнига ўрнатилган аспирация трубаси ёрдамида хавога чикариб юборилади.
Афзаллиги: Бошқа 6-қасқонли қозонларга нисбатан, обечайкасида хам буғ кўйлаги бўлганлиги сабабли, иситиш юзаси катта.
Камчилиги: Планетар типдаги редукторнинг тез ишдан чиқиб, горизонтал редуктор билан алмаштириш зарурлиги.
Техник кўрсаткичлари

Унумдорлиги

140 т/сут пахта чигити

Энергия сарфи

30 кВт

Иситиш юзаси

33,5 м2

Қасқонлар сони

6 дона

Қасқонлар баландлиги

435 мм

Қасқонлар ички диаметри

2100 мм

Аралаштиргич ўқининг тезлиги

32 айл/мин

Буғнинг ишчи босими

6 кск/см2

Қозоннинг редукторли узатма билан баландлиги

7542 мм

Массаси

11920 кг

Қасқонли қозонлар буғ босими остида ишлаганлиги учун хар бир қасқоннинг буғ кўйлаклари сақловчи клапанлар, монометрлар ва термометрлар билан таъминланган. Буғ кўйлакларига берилаётган буғнинг босими кўрсатилган чегаравий босимдан ошиб кетмаслиги керак. Йилига бир марта буғ кўйлаклар босимга чидамлилиги текширилиб, келгуси текширув қачон ўтказилиши лозимлиги ёзиб қўйилади. Буғ кўйлакларининг техник холати ёмон ва умуман созланмаган қозонни ишлатиш ман этилади. Босим остида ишлайдиган ускуналарни назорат қўмитаси ўз хисобига олиб, бирон-бир авария, нохуш холат бўлмаслигининг олдини олишга чора-тадбирлар белгилаб туради.



Download 101,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish