Скруббер газларни совутиш ва ювиш учун хизмат қилади.
Агар скруббер фойдаланилган водородни совутиш ва ювиш учун қулланилади.У вақтда Н2 газини совутиш билан биргаликда, унинг таркибидаги саломас заррачалари тозаланади. Скруббер бир-бирлари билан тузилиши ва бериладиган сувнинг бериш холати билан фарқ қилади.
Насадкали скруббер вертикал, пўлатдан ясалган цилиндр бўлиб 2 дан 4 донагача полкалар устига насадкалар вазифасини 20-25 мм қалинликдаги тозаланмаган дискалар бажаради ёки рамига халкаси. Скруббернинг ўлчамлари унинг унумдорлигига қараб олинади ва диаметрини баландлигига нисбати 1:4 1:5 бўлиши мумкин. Скруббернинг ичидаги ювилган сув ёғ ушлагичга гидравлик затвор орқали юборилади. Скруббернинг юқори қисмига портлайдиган панель (5) шағам (6) ва проба олиш крани (7) жойлаштирилган. Шу қурилмалар ёрдамида скруббердан продувка қилинган газ чиқарилиб юборилади. Портловчи панелнинг юқори қисми ёғланган қоғоз картени билан беркитилган бўлади. Шағам иморат томонидан камида 2 метр юқорида жойлашган бўлиши керак, агар сатхидан12 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Скрубберни нормал шароитида ишлатиш учун насадкага берилаётган сув бир текисда берилиш туриши керак. Скруббер нормал шароитида ишланган вақтда унинг юқори қисми совуқ бўлиши шарт. Бунинг учун берилаётиган сувнинг харорати 20о С дан юқори ва чиқиб кетаётган сувни харорати эса 45о С дан юқори бўлмаслиги керак. Ювиш учун берилаётган сув таркибида скруббер деворини заглатувчи ёки насадкага ўтирувчи чиқиндилар бўлмаслиги керак. Скруббердан чиқиб кетаётган водород газининг харорати 25оС дан юқори бўлмаслиги шарт. Цех вақтинчалик тўхтатилган вақтда скруббер умумий сетдан чиқариб қўйилмайди ва газгольдер босимидагича босимда сақланади. Агар скруббер созлашга тўхталса, у вақтд скруббер ичидаги водород инерт гази ёрдамида продувка қилинади ёки сув билан тўлдирилади. Гидравлик затвордаги сувни чиқиб кетишидаги босим 1.5 марта кўп бўлиши керак.
Скруббернинг ичидаги босимга нисбатан хар йили скруббернинг ички девори натурал алиф ёки асфальт лаки билан қопланса скруббер яхши сақланади. Ишдан чиқиши камаяди.
Техник кўрсаткичлари:
Диаметри 2000 мм
Умумий баландлиги 7665 мм