Такрорлаш учун саволлар.
1. Мойли уруғлар қандай аралашмалардан ташкил топган бўлади?
2. Мойли уруғларни тозалаш нечта босқичда амалга оширилади?
3. Мойли уруғларни аралашмалардан ажратиш қандай элакли юзаларда бажарилади?
4-маъруза. Мойли уруғларни чақиш ва сепаратлаш бўлимлари ускуналари
Режа: Мойли уруғларни чакиш ва сепаратлаш массалалари. Пахта чигитини чакиш ва сепаратлаш машиналари. Дискли чақиш машинаси: вазифаси, схемаси, тузилиши ва ишлаши. Техник кўрсатгичлари. Дискли чақиш машинасининг пичоги. Икки элакли МХС сепаратори: тузилиши, курсатгичлари. Битер-сепаратор МС.
Кўпчилик мойли уруғлар, пахта чигитидан ташқари, кунгабоқар, дуккакли уруғлар ва бошқалар қобиғи мўрт, осон синувчан ва ёрилувчан бўлганлиги сабабли даррали чақиш машинаси (бичерушка) ёки марказдан қочма куч таъсирига асосланган уруғ чақувчи машиналарда (центробежная рушка) чақилади.
Бундай уруғлардан хосил бўлган уруғ чақилмаси (рушанка) аспирацион уруғшопиргич М1С-50, М2С-50 ёрдамида сепаратланади.
Пахта чигитининг қобиғи механик жихатдан кунгабоқар уруғи қобиғидан анча қаттиқ бўлганлиги учун чигит махсус чақиш машиналарида чақилади. Буларга дискли, валикли ва пичоқли чақиш машиналари киради. Дискли чақиш машиналари кўпчилик холларда ўрта толали пахта чигитини чақиш учун ишлатилса, валикли ва пичоқли чақиш машиналари эса ингичка толали пахта чигити учун қўлланилади. Пахта чигитининг чақилмаси шу уруғга хос бўлган машиналарда - икки элакли тебрангич (двойной встряхиватель), биттер-сепаратор ёки пурифферларда сепаратланиб пахта чигитининг қобиғи - шулхаси уруғнинг мағизидан ажратилади.
Дискли чақиш машинаси
Вазифаси: Пахта чигитини чақиш учун хизмат қилади. Чақиш айланаётган ва тинч турган дискларга ўрнатилган секторли пичоқларнинг орасига тушган чигитни кесиш ва ўтмаслашиб қолган пичоқлар ишлатилганда эзиш кучлари таъсири остида бажарилади.
Схемаси, тузилиши ва ишлаши. Дискли чақиш машинасининг асосий иш органи қўзғолмас 2 ва айланувчан 3-дискларга ўрнатилган 4-секторли пичоқлар бўлиб, уларнинг орасига тушиб қолган чигит пичоқларнинг қобирғасимон қирралари ёрдамида чақилади. Айланувчан диск 9-ўққа махкам бириктирилган. Ўқ эса 10-тасмали шкив ёрдамида айланади. Бу иккала дискка ўрнатилган пичоқлар орасидаги масофа 7-бошқарув мосламаси ёрдамида ўзгартирилади. Мослама гайкаси бир айлана буралса диск 2,5 мм га силжийди. Дисклар орасига чигит билан тасодифан кириб қолган тош ёки чигитдан катта, қаттиқ нарсалар шу 7-бошқарув механизми ёрдамида автоматик кенгайтирувчи механизм ёрдамида ўтказиб (тушириб) юборилади. Агар пичоқлар орасига жуда йирик нарса тушиб қолса, у вақтда механизмдаги ричагни қўл билан ишлатиш керак. Бу вақтда диск пичоқлари орасидаги масофа 50 мм га кенгаяди. Хар бир дискка махсус фаскали винтлар билан 6 тадан секторли чўян пичоқлар ўрнатилган. Бу пичоқларнинг кесувчи юзи ўткир нов шаклида тарам-тарам қилиб ишланган. Шу нов қирралари чигитни чақади (ёради, кесади). Нов қирралари диск диаметрига нисбатан 11-150 бурилиб туради. Шунинг учун қўзғолмас ва айланадиган дисклар пичоқларининг қобирғалари ўртасида 22-300 ли бурчак хосил бўлади. Диск айланган пайтда бу қобирғалар бир-бирига нисбатан кесишиб харакатланади ва чигит чақилади.
2.13-расм. Дискли чақиш машинасини тузилиши.
Чигит дисклар орасига 1-таъминловчи шнек ва 8-таъминловчи камера орқали келади. Айланувчи дискнинг ўқи теварагида 2 та пластинка пайвандланган бўлиб, улар тушиб келаётган чигитни марказдан четга сочиб беради. Пичоқларни алмаштириш учун қўзғолмаган диск пичоқлари билан ускунанинг чўян қобиғининг ярмисидан очилади.
Афзалликлари: Пахта чигитининг чақилиш даражаси 100% гача.
Камчиликлари:
1. Дискнинг ўқида роликли тиргов подшипниклар бўлмаганлиги сабабли шарикли подшипниклар тезроқ ейилади.
2. Пичоқ қобирғалари тез ўтмаслашиб қолиб чигит эзилиб чақилади ва шулханинг мойлилиги ортади. Бу эса бир қисм мой шулха билан йўқолишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |