талаб этади, ахборотнинг кўникма ва малака айланиши муҳим педагогик
вазифа ҳисобланиб, таълим олувчиларнинг бевосита амалий фаолият
кўрсатишлари талаб этилади. Бу муаммонинг ечими таълим олувчиларнинг
мустақил
таълимини
ташкил
этишга
асосланган
инновацион
технологияларнинг қўлланиши билан боғлиқдир.
―Мусиқа маданияти‖ дарсларида мусиқа саводхонлигига ўргатишда
фортепиано, нота материалларидан фойдаланган ҳолда фан ва техника
ривожланган бир пайтда ѐшларимизга АКТ лар ѐрдамида ҳар
бир мавзуга
жиддий ѐндошиб, ўқувчиларга осонликча ўргатишни йўлга қўйишимиз
даркор.
Мусиқа таълим тизимининг таҳлиллари ва ўзидаги ижобий
жиҳатларини умумлаштириш мусиқа дарсларининг янги турларини ишлаб
чиқиш имконини берди. Замонамиз тақазоси билан мусиқа дарслари янада
қизиқарлироқ бўлиши учун уларда янги педагогик технологияларни
қўллаш яхши натижа бермоқда.
Дарслар қизиқарлироқ, жўшқин, кўтаринки руҳда ўтиши
учун биз
қуйдаги дарс турларини таклиф этамиз: Концерт дарслар, викторина
дарслар, интервю дарслар, конкурс дарслар, йўналтирувчи
дарслар
(иллюстратив материал ѐрдамида), «стол атрофида» дарслари, ўз-ўзини
англаш дарслари, ҳимоя дарслари, расмлар галерея дарслари, қувноқлар ва
зукколар дарси, баҳс-мунозара дарслари ва ҳоказолар. Бу дарсларнинг ҳар
бири ўз тузилиши, вазифаси ва методик асосига эгадир.
Бошланғич синфларда дарсларни ўйин
тарзида олиб борилса,
ўқувчиларнинг фаоллиги ошиб боради ва улар берилган вазифаларни
нисбатан осон бажарадилар. Масалан, мусиқий чолғулар мавзусини ўтганда,
ўқувчиларга турли хилдаги мусиқа чолғулари сурати солинган карточкалар
берилади. Ўқитувчи магнитофон ѐрдамида бирор бир чолғуда ижро этилган
мусиқани қўяди. Ўқувчилар мусиқий
асар қандай
чолғуда
ижро
этилганлигини қўлларидаги карточкалар орқали қўрсатадилар. Энг
фаол қатнашган ўқувчилар баҳоланадилар ва рағбатлантириладилар.
Масалан, викторина-дарс, концерт-дарслари ўқувчиларнинг билимларига
асосланган ҳолда ўтилади. Дарс-саѐҳат видеотасма ѐрдамида
табиат
қўйнига, шаҳарларга мусиқий
саѐҳатга
асосланади. Ҳозирги пайтгача кенг қўлланилиб келинган дарс турларидан:
1.Ташкилий дарслар.
2. Аралаш дарслар.
3. Доминантали (дарсдаги бирор фаолият тури – қўшиқ куйлаш, мусиқа
тинглаш, мусиқа саводи, мусиқий ижодкорлик – бошқаларидан устунроқ
бўлади) дарслар.
4.Контрол-текширувчи дарслар.
5.Комплекс дарслар.
6.Интервю дарслари.
7.Ҳимоя дарслари.
8.Якунловчи дарслар.
Ҳозирги кунда замонамиз тақозоси билан мусиқий таълим тизимига
ҳам ноанъанавий дарс турлари кириб келмоқда. Биз мавжуд педагогик
технологиялар асосида мусиқа таълимида қўлланилиши мумкин бўлган бир
неча ноанъанавий дарс турларини ишлаб чиқдик. Энди ҳар бир дарс
турига изоҳ бериб ўтамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: