Ўрта махсус таълим вазирлиги


педагогик технологияларнинг ўрни



Download 1,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/24
Sana21.02.2022
Hajmi1,77 Mb.
#79386
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
oquvchilarni musiqij nazarij savodxonligini oshirishda asarlarni tahlil qilishning ahamiyat

педагогик технологияларнинг ўрни 
―Глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораѐтгани 
давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш 
учун мутлақо янги ѐндошув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўѐбга 
чиқаришни тақозо этмоқда‖ (Ўзбекистон Республикасининг янада 
ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. ―Ўзбекистон 
овози‖, 2017 йил, 9-февраль.) 
Педагогик технология – таълим шаклларини такомиллаштириш 
вазифасини кўзлаган ўқитиш ва бошқаларни ўзлаштиришнинг барча 
жараѐнларини техника ва инсон омилларида, уларнинг биргаликдаги 
ҳаракатлари воситасида яратиш, тадбиқ этиш ва аниқлашнинг изчил методи 
ҳаракатлари воситасида яратиш, тадбиқ этиш ва аниқлашнинг изчил
методи (ЮНЕСКО) 
Ўз моҳиятига кўра педагогик технология вақт тақсимотига мувофиқ 
дастурланиб, илмий жиҳатдан асосланган ҳамда кутилган натижага 
эришишни таъминловчи педагогик жараѐннинг барча босқич ва 
қисмларининг вазифаларини аниқ белгиланган тизимини ифодалайди. 
Замонамиз тақозоси билан мусиқа дарслари янада қизиқарлироқ 
бўлиши учун уларда инновацион ва педагогик технологияларни қўллаш яхши 
натижа бермоқда. Шу ўринда шуни таъкидлаш керакки, XX аср ўрталарида 
ўқув жараѐнида ―технология‖ сўзи – фақатгина дарсларда техник 
воситаларни (компьютер, магнитола, телевизор, ва ҳоказоларни) қўллашни 
назарда тутар эди. Ҳозирги кунда бу сўз кенг маънода қўлланилиб, дарсни 
ташкил этишнинг самарали усул ва воситалари мажмуи ҳамда ўқитувчи –
педагогнинг касбий маҳорати каби тушунчалар билан янада мазмунан 
бойитилиб бормоқда.
Инновацион технологияларни мусиқа таълими жараѐнига фаол татбиқ 
этиш ҳисобига таълим жараѐнининг рағбати (мотивацияси) кучайтирилиши 
мумкин. Маълумки, олинган билимлар, одатда уларни амалиѐтда қўллашни 


талаб этади, ахборотнинг кўникма ва малака айланиши муҳим педагогик 
вазифа ҳисобланиб, таълим олувчиларнинг бевосита амалий фаолият 
кўрсатишлари талаб этилади. Бу муаммонинг ечими таълим олувчиларнинг 
мустақил 
таълимини 
ташкил 
этишга 
асосланган 
инновацион 
технологияларнинг қўлланиши билан боғлиқдир.
―Мусиқа маданияти‖ дарсларида мусиқа саводхонлигига ўргатишда 
фортепиано, нота материалларидан фойдаланган ҳолда фан ва техника 
ривожланган бир пайтда ѐшларимизга АКТ лар ѐрдамида ҳар бир мавзуга 
жиддий ѐндошиб, ўқувчиларга осонликча ўргатишни йўлга қўйишимиз 
даркор. 
Мусиқа таълим тизимининг таҳлиллари ва ўзидаги ижобий 
жиҳатларини умумлаштириш мусиқа дарсларининг янги турларини ишлаб
чиқиш имконини берди. Замонамиз тақазоси билан мусиқа дарслари янада
қизиқарлироқ бўлиши учун уларда янги педагогик технологияларни 
қўллаш яхши натижа бермоқда.
Дарслар қизиқарлироқ, жўшқин, кўтаринки руҳда ўтиши учун биз 
қуйдаги дарс турларини таклиф этамиз: Концерт дарслар, викторина
дарслар, интервю дарслар, конкурс дарслар, йўналтирувчи дарслар 
(иллюстратив материал ѐрдамида), «стол атрофида» дарслари, ўз-ўзини 
англаш дарслари, ҳимоя дарслари, расмлар галерея дарслари, қувноқлар ва
зукколар дарси, баҳс-мунозара дарслари ва ҳоказолар. Бу дарсларнинг ҳар 
бири ўз тузилиши, вазифаси ва методик асосига эгадир.
Бошланғич синфларда дарсларни ўйин тарзида олиб борилса,
ўқувчиларнинг фаоллиги ошиб боради ва улар берилган вазифаларни 
нисбатан осон бажарадилар. Масалан, мусиқий чолғулар мавзусини ўтганда,
ўқувчиларга турли хилдаги мусиқа чолғулари сурати солинган карточкалар 
берилади. Ўқитувчи магнитофон ѐрдамида бирор бир чолғуда ижро этилган 
мусиқани қўяди. Ўқувчилар мусиқий 
асар қандай 
чолғуда 
ижро
этилганлигини қўлларидаги карточкалар орқали қўрсатадилар. Энг 
фаол қатнашган ўқувчилар баҳоланадилар ва рағбатлантириладилар.


Масалан, викторина-дарс, концерт-дарслари ўқувчиларнинг билимларига
асосланган ҳолда ўтилади. Дарс-саѐҳат видеотасма ѐрдамида табиат
қўйнига, шаҳарларга мусиқий 
саѐҳатга
асосланади. Ҳозирги пайтгача кенг қўлланилиб келинган дарс турларидан:
1.Ташкилий дарслар.
2. Аралаш дарслар.
3. Доминантали (дарсдаги бирор фаолият тури – қўшиқ куйлаш, мусиқа
тинглаш, мусиқа саводи, мусиқий ижодкорлик – бошқаларидан устунроқ
бўлади) дарслар.
4.Контрол-текширувчи дарслар.
5.Комплекс дарслар.
6.Интервю дарслари.
7.Ҳимоя дарслари.
8.Якунловчи дарслар.
Ҳозирги кунда замонамиз тақозоси билан мусиқий таълим тизимига
ҳам ноанъанавий дарс турлари кириб келмоқда. Биз мавжуд педагогик
технологиялар асосида мусиқа таълимида қўлланилиши мумкин бўлган бир 
неча ноанъанавий дарс турларини ишлаб чиқдик. Энди ҳар бир дарс
турига изоҳ бериб ўтамиз.

Download 1,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish