Дастурнинг мақсади
|
Рус(ўзбек) тилидаги оғзаки ва ёзма саводхонлигини ўстириш, уларда ўз фикрларини тушунарли ва равон тилда баён қилиш кўникмаларини шакллантириш. Рус(ўзбек) тилидаги аграр соҳага оид атама терминларни изоҳини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги соҳасига оид атама сўзларнинг келиб чиқишини ўргатиш, четдан кирган атама ҳамда соҳа сўзларининг муқобил вариантларини ўзлаштириш, қишлоқ хўжалигининг ҳар бир йўналишида қўлланиладиган атамаларни матнлар асосида ўргатиш, илмий изланишларда соҳага оид сўзлардан тўғри фойдаланиш, илмий услубнинг соҳа бўйича атамаларини мукаммал ўргатиш, оғзаки ва ёзма нутқда уларни тўғри қўллаш.
|