Ўрта махсус, касб-хунар



Download 5,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/115
Sana10.03.2022
Hajmi5,05 Mb.
#488706
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   115
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

1-корпус; 2-босим халқаси; 3-кесилувчи шайбалар; 4-резина диафрагма; 
5-таянч халқаси; 6-шар; 7-чекловчи; 8-эластик мембрана; 9-дроссел. 


165 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Тизма ичида циркуляция қилиниши жараёнида тизма ичидаги суюқлик 
қудуққа чегараловчи 7 ни тешиклари орқали ўтиб (ёпиб) беркитиб турувчи 
резина материалли мембрана 8 дан чиқиб кетади. 
Суюқлик ёрдамида енгил кўтарилган шар 6, резина диафрагма 4 даги 
ўтиш тешигини тўлиқ беркитиб, қудуқдаги ювувчи суюқликни тизма ичига 
ўтишига йўл қўймайди. 
ЦКОД клапани ажратувчи цементлаш тиқинини тўхтатиш халқаси 
вазифасини бажаради. 
Қудуққа туширилган химоя тизмалари қудуққа нисбатан марказлашган 
бўлиши, уни атрофида тўлиқ бир текисли цемент қобиғи ҳосил бўлишига
кўмаклашади. Натижада ўтказувчан қатламларни бир-биридан сифатли
ажратишга олиб келади. Бунинг учун химоя тизмалари пружинали ёки қаттиқ 
(жесткий) 
марказлаштирувчилар 
билан 
жихозланади. 
Пружинали 
марказлаштирувчи (82-расм) иккита шарнирли обойма 1, олтита пружинали 
планка 2 ва иккита махкамловчи қозиқчадан иборат. Марказлаштирувчини
қувур 6 га ўрнатиш чегараловчи халқа 4 ва иккита тутиб турувчи пона 3 
ёрдамида амалга оширилади. Бундай марказлаштирувчи қудуқнинг энг катта 
диаметридан тахминан 20% катта бўлиши зарур. Пружинани қаттиқлиги 
шундай бўлиши керакки, химоя тизмаларини ўқ текислиги қудуқ ўқидан хар 
қандай ён томонлардан таъсир этадиган кучлар натижасида ўзгармаслиги 
керак. Демак тизма қудуқ ўқи бўйлаб жойлашиб қолиши лозим. 
82-расм. Пружинали марказлаштирувчи. 


166 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Қаттиқ марказлаштирувчи икки томони резьбали қисқа қувурдан 
иборат бўлиб, ташқи юза қисмига бир нечта планка ўқ бўйлаб ёки бурчак 
остида пайвандланган бўлади. Қаттиқ марказлаштирувчини диаметри доимо 
қудуқ диаметридан 10% кичик бўлади. 
Марказлаштирувчиларни тизма бўйлаб бир-биридан 20-25 метр 
масофада жойлаштириш мақсадга мувофиқдир, агар қудуқни зенит бурчаги 
3
0
дан 
ошмаса, 
зенит 
бурчаги 
катта 
бўлган 
оралиқларда 
марказлаштирувчиларни масофаси шундай ҳисобланадики, энг катта 
эгилиш оралиқларида қудуқ диаметридан 4-5% юқори бўлмайдиган 
оралиқларда жойлаштирилади. 
Марказлаштирувчиларни имкони борича хар бир махсулдор қатлам ёки
сувли қатламни ички ва остки қопламасидан юқори ва пастига, ташқи
пакерлари, цементлаш муфталарини жойлашган оралиқларида, зенит ва 
азимут бурчаклари катта бўлган оралиқларда жойлаштириш мақсадга 
мувофиқдир. 
Қудуқни диаметри катталашган оралиқлардан ювувчи суюқликни
тампонаж эритмаси билан тўлиқ сиқиб чиқариш учун қудуқ диаметри
катталашган чегара яқинида тизмага турбилизаторларни жойлаштириш яхши
самара беради. Турбилизатор суюқлик оқимини ўзгартириб гирдоб ҳосил 
қилиши натижасида катта диаметрли халқа оралиғида суюқликни
харакатланиши рўй беради. Турбилизатор (83-расм) қисқа қувур бўлиб, 
ташқи юзасига учта паррак пайвандланган, улар бир-биридан 120
0
масофада 
35
0
бурчак остида жойлашган. Химоя қувурига турбилизаторлар тутиб 
турувчи поналар ёрдамида бириктирилади.
83 –расм. Турбулизатор. 
1-корпус; 2-паррак; 3-чуқурча; 4 –пона. 


167 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Турбилизаторлар орасидаги масофа 3 метрдан ошмаслиги лозим. 
Турбилизатор ва марказлаштирувчиларни жойлашиш ўрнини кавернометрия 
бўйича аниқланади. 
Химоя тизмаларини тез тушириш жараёнида гидродинамик босим 
юқори бўлиб кетиши рўй беради. Бу кўпинча тескари клапан мавжуд бўлган 
вақтда кузатилади. Қудуқ деворларида босимни ошиб кетиши ювувчи 
суюқликни ютилишига, тескари клапанни ишдан чиқишига ёки тизмани 
эзилиш-пичоқланишига олиб келади. Шунинг учун тизмани тушириш 
тезлиги чегараланади (чекланган бўлади). 
Хатто энг яхши шароитларда ҳам ишлатиш тизмаси учун хар бир 
тушириладиган қувурни ўртача тезлиги 1 м/с дан юқори бўлмаслиги, оралиқ 
тизмалар учун -0,8м/с, кондуктор учун 0,5 м/с дан юқори бўлмаслиги таклиф 
қилинади. 
Тескари клапанли химоя тизмасини туширишда клапан тизма ичини
суюқлик билан тўлдириш хусусиятига эга бўлса, тизма ичида ювувчи 
суюқлик тўлишини кузатиб туриш лозим, бунда қудуқдан чиқадиган 
суюқлик хажми ва илмакдаги оғирлик назорат қилиб турилади. Агарда 
клапан ёпиқ бўлса ва ўз-ўзини тўлдириш кузатилмаса тизмага хар 200-400 
метр қувур туширилиши билан (диаметрига боғлик холда) даврий равишда 
суюқлик тўлдириб турилади. 
Тизмани тўлдириш вақтида сиқилиб қолишни олдини олиш учун тизма
харакатлантирилиб турилади. Ундан ташқари хар 500-800 метр қувур
туширилиб бўлингандан кейин оралиқ ювишни амалга ошириш билан 
қудуқда йиғилиб қолган шлам ва газли ювувчи суюқлик ўрнига янги ювувчи 
суюқлик юборилади. 
Бурғилаш муддати узоқ бўлган қудуқларда ва оралиқ тизмасини қудуқ
юзасидаги қисмини кучли емирилиши эхтимоли бўлса, юзадаги сўнгги
қувурларни 3-4 тасини қалин деворли қувурлардан ташкил этиш керак. 
Химоя тизмасини туширилиб бўлиши билан, тизмалар илмакка
осилган ҳолда бўлиши, қудуқ эса яхшилаб ювилиши лозим, бу вақтда тизма 
қудуқ тубига тегиб турмаслиги керак. 
Тизмаларни қисмларга ажратиб туширишни хусусиятлари. Кўплаб
химоя тизмалари бир мартада қудуққа туширилади. Айрим холларда ўта оғир
ёки ўта узун тизмаларни икки ёки уч қисмга бўлиб, икки–уч марта қудуққа
туширилади. Қуйидаги холларда шундай қилинади: 
- химоя тизмасини оғирлиги бурғилаш ускунасини юк кўтариш 
қобилиятидан катта бўлса; 
- химоя тизмасининг мустахкамлиги тизмалар тўлиқ ҳолатида 
чўзилишга нисбатан мустахкамликка дош бера олмаса; 
- қудуқ узоқ муддат ювилмаган вақтида нефт-газ ҳосил бўлиш 
эхтимоли кутилса. 
Агар тизмани мураккаблик рўй бериши эхтимоли нуқтаи-назаридан
қисмларга бўлиб туширилиши лозим бўлса, унда остки қисмини узунлиги
шундай танланадики, тизмани юқориги қисми мураккабликлар рўй бериши
мумкин бўлган оралиқни қопламасидан 200 метр юқорида бўлиши керак. 


168 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Бошқа ҳолатларда хар бир қисмни узунлигини аниқлаш тизмани
мустахкамлигини ва бурғилаш ускунасини юк кўтарувчанлигини ҳисобга 
олган ҳолда оширилади. Иложи борича хар доим туширилган қисмли 
тизмаларни сўнгги қисми дастлабки туширилган химоя бошмоғидан 
юқорида бўлиши, иккинчи қисм химоя тизмалари билан бириктириш осон 
кечади. Бунга имконият бўлмаса, туширилган тизмани юқори қисми қудуқ 
диаметри номинал ва яхши марказлашувчи оралиқда бўлиши шарт. 
Остки (ўрта) қисм бурғилаш қувурлари ёрдамида туширилади. Шунинг 
учун ҳам химоя тизмаси сафига қўшимча жихозлаш элементлари 
киритилади: бурғилаш қувурлари билан остки (ўрта) қисмни бириктириш 
учун ажратувчи (разъединитель), иккита қисмни бир-бири билан 
бириктириш учун туташтирувчи қисм (стыковочный узел), айрим холларда 
қудуқда остки (ўрта) қисмни муаллақ ушлаб туриш учун мосламалар 
ишлатилади. 
Ажратувчи элементни тузилиши 84-расмда кўрсатилган. У бурғилаш 
қувурлари билан бирикадиган қулф резьбали корпус 1, химоя тизмаси 10 ни 
туширилган қисми билан бирикадиган боғловчи 5, корпус 4 даги ювувчи 
тешикларни ёпувчи втулка 3 ва уни корпусда 4 да ушлаб турувчи 
калибрланган кесилувчи штифт 2, корпус 1 га қотирилган боғловчи 6 ва 
втулка 8 ни остки қисмида жойлашган секцияли ажратувчи тиқин 9 дан 
иборат. Втулка 8 боғловчи 6 га кесилувчи штифт 7 ёрдамида қотирилган 
бўлади. Корпус 1 ва боғловчи 5 бир-бири билан чап резьба ёрдамида 
қотирилади. 
84–расм. Химоя қувурини остки қисмини тушириш учун ажратгич. 


169 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Химоя тизмасининг остки (ўрта) қисми қудуққа туширилади ва
цементланади. Тампон эритмаси қудуққа хайдалганидан кейин бурғилаш 
қувурини ичига юқориги қисм секцияли ажратувчи тиқин ташланади ва уни
устидан босувчи суюқлик хайдалади. Қачонки юқориги қисм втулка 8 
ўриндиғига келиб жойлашиши билан қувурлар ичида босим аста-секин 
ортади, штифт 7 кесилади ва секцияли тиқин химоя тизмаси бўйлаб пастга 
томон ЦКОД клапанига бориб жойлашгунича харакатланади (ёки ЦКОД 
клапан бўлмаса, тизманинг остки қисмида жойлашган махсус тўхташ 
халқасига бориб жойлашади). Босувчи суюқлик тугашидан олдин бурғилаш 
қувури ичига дюралли ёки пласмасса шар ташланади. Шар бориб втулка 3 
ни уриндиғига жойлашганидан кейин бурғилаш қувурлари ичида босим орта 
бошлайди, натижада штиф 2 кесилади, втулка боғловчи 6 ни тропецияга 
таянади, ювувчи суюқлик эса тешик 4 орқали халқа оралиғига чиқади. 
Қудуқни шу тешиклар орқали остки қисмда цемент тоши ҳосил бўлишига 
қадар ювилади. Остки қисмни, цемент тоши кўтариб туриш қобилиятига эга 
бўлганидан кейин бурғилаш қувурлар ўнгга томон айлантирилиб, чап 
резьбали боғловчи 5 дан ажратиб олинади. Юқорида келтирилган ва кўплаб
бошқа ажратувчиларни камчилиги шундан иборатки, цементлаш ва қудуқни 
ювиш жараёнида бурғилаш тизмасини айлантириш мумкин эмас. 

Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish