1
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА
ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ХУНАР
ТАЪЛИМ МАРКАЗИ
“Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш”
ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
З.У.СУННАТОВ
Э.С.МИРЗАЕВ
Т.Т.МУМИНОВ
Қарши - 2015 йил
2
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ХУНАР ТАЪЛИМ МАРКАЗИ
НЕФТ ВА ГАЗ ҚУДУҚЛАРИНИ
БУРҒИЛАШ
Тузувчилар:
З.У.Суннатов
- ҚарМИИ “Технологик машиналар ва
жиҳозлар кафедраси” доценти
Э.С.Мирзаев
- ҚарМИИ “Технологик машиналар ва
жиҳозлар кафедраси” катта ўқитувчиси
Т.Т.Муминов
– Қарши саноат касб-хунар коллежи
ўқитувчиси
Тақризчилар:
Г.Б.Мавлонов
- «Ҳисоролди Нефт-газ қидирув
экспедицияси» ШК бошлиғи
Х.К.Эшкабилов
- ҚарМИИ “Технологик машиналар
ва жиҳозлар” кафедраси мудири,
доцент.
Ўқув қўлланма 214-бет, 21 та жадвал ва 96 та расмдан иборат.
Қарши-2015
3
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
Кириш
Ўзбекистоннинг замонавий ишлаб чиқариш саноати йирик оғир
индустрия тармоқларидан бири бўлиб, ватанимизнинг муҳим энергетика
базасидир. Ўзбек мутахассислари нефт бўйича 100 йилдан ортиқ, газ бўйича
ярим асрлик илмий ва амалий билимга ҳамда тажрибага эгадирлар. Бу
тармоқда сезиларли даражада илмий техник потенциал яратилган ва уни
ривожлантиришда анчагина ютуқларга эришилган.
1990-1995 йилларда бу тармоқ структурасини мукаммаллаштириш
бўйича техник жихозланиш ва қайта янги асбоб-ускуналар билан
қуролланиш, конларни ишга тушириш ҳажмини жадаллаштириш ва уларни
ошириш (кўпайтириш) учун улкан ишлар қилинди. Бу давр ичида МДҲ да
нефт ва газ қазиб чиқаришнинг камайиши рўй берган бўлса, Ўзбекистонда
нефт-газ қазиб чиқариш барқарорлашган ва сўнгра динамик ўсишига
эришилди.
Ҳозирги вақтда нефт ва газ саноати ходимлари олдига янги нефт ва газ
конларини топиш, ишлаб турган конларимиз бағридан иложи борича кўпроқ
нефт ва газ чиқариб олишни таъминлаш, нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
технологиясини илғор ва замонавий усулларини қўллаган ҳолда ер бағрида
қолиб кетаётган кўплаб миқдордаги нефт маҳсулотларини юзага чиқариш
имкониятларини бажариш масалалари энг долзарб мавзу сифатида
қўйилгандир.
Бу борада қудуқни бурғилаш жараёни, бурғилаш усулини, қудуқ
конструкциясини, бурғилар турини, бурғилаш режимини танлаш, улар билан
маҳсулдор қатламларни очиш, уларни синаш, ишга тушириш, қатламнинг
физик-геологик ҳусусиятларини ўрганиш, улардаги мавжуд нефт, газ,
сувларнинг ҳоссаларини ўрганиш, нефт, газ, сувларнинг уюмлари жойлашган
тузилмаларнинг тузилишини аниқлаш ва ҳисоблаш, кондан оқилона
фойдаланиш учун бурғиланиши лозим бўлган қудуқлар сонини белгилаш ва
уларнинг қазилиш ҳамда ишга туширилиш навбатини аниқлаш, қатламнинг
энергетик қувватларини чамалаш, ундаги маҳсулотни ҳайдаб чиқариш
имконини берадиган усулларни тавсия қилиш ва қўллаш, нефт ва газ
қудуқларини бурғилаш жараёнида ер ости бойликларини ва атроф-муҳитни
мухофаза қилиш ишларининг ҳаммаси нефт ва газ саноати ходимларининг
вазифасидир.
Маълумки, «Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш» фанисиз нефт ва газ
саноатини тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун хам муаллифлар ўз
олдиларига оғир вазифани яъни «Нефт ва газ қудуқларни бурғилаш» бўйича
ўқув қўлланмаси яратишни мақсад қилиб қўйдилар.
Қўлланма тайёрлаш жараёнида унга киритилган ҳар бир мавзу қайта
ишланиб, имконият даражасида республикамизда бурғиланаётган нефт ва газ
қудуқлари, уларда кўзатилаётган жараёнлар, мисоллар ва янги илмий
маълумотлар билан бойитилди.
Қўлланмадаги ҳар бир мавзуни ёритишда нефт ва газ қудуқларини
бурғилашда бўлаётган янгиликлар, ходисалардан фойдаланилди.
4
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
Дастлабки мавзуларда умумий маълумотлар, жумладан нефт ва газ
қудуқларини бурғилаш фани предмети, унинг вазифалари, ривожланиш
тарихи, бошқа фанлар билан алоқаси, бурғилаш усуллари баён этилди.
Республикамиз ҳалқ хўжалиги тараққиётида нефт ва газ саноатининг
муҳимлиги эътиборга олиниб, қўлланманинг асосий қисми уларни ўрганишга
бағишланади. Бу қисмларга тегишли ҳар бир мавзуда асосий тушунчаларни
аниқроқ таърифлашга, қудуқ элементлари, қудуқнинг конструкцияси,
бурғилаш режими, энг мухими нефт ва газ қудуқларини бурғилашда
маълумотларнинг амалий ахамиятига эътибор қаратилди.
Ҳозирги кунда Ўрта Осиё давлатлари ҳалк хўжалигида (энергетика,
саноат корхоналари, ирригация, оғир саноат ва йирик шаҳарлар электр ва газ
таъминоти) нефт ва газ таъминотининг аҳамияти беқиёсдир. Шу туфайли
нефт ва газ маҳсулотларига ҳам алоҳида эътибор берилди.
Юқорида баён этилганлардан кўриниб турибдики, қўлланма нефт ва газ
йўналишининг ҳамма соҳалари, шу жумладан илмий ходимлар, муҳандислар
талабини ҳам маълум даражада қондириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |