Ўрта махсус, касб-хунар


Қудуқдаги қатламларни ажратиш



Download 5,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/115
Sana10.03.2022
Hajmi5,05 Mb.
#488706
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   115
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Қудуқдаги қатламларни ажратиш. 
 
Қатламларни ажратиш сифатига қўйиладиган талаблар.
Қудуқда 
мавжуд бўлган яъни бурғилаш натижасида очилган ўтказувчан қатламларни
ажратадиган бир қатламдан бошқа бир қатламга ёки атмосферага қатлам 
суюқлигини чиқиб кетишини олдини олиш, махсулдор қатламларга бегона
қатлам сувларини кириб ифлослантиришини, уларни коллекторлик 
хоссасини ёмонлашувини, ер ости ва ер усти атроф мухитини 
ифлосланишини бартараф этишдир. 
Қатламларни ажратиш сифатига ўта жиддий талаблар қўйилади: 
1. Қудуқларда очилган ўтказувчан қатламлар орасида мавжуд ёки 
ҳосил бўладиган босимлар фарқига ажратувчи мухит герметик ҳолатда 
бўлиши керак. 
2. Ажратувчи мухит, ўз атрофини ўраб турган тоғ жинслари ва химоя
тизмасини ташқи юзаси билан зич алоқада бўлиши керак. Уни герметиклиги 
химоя қувурларида бўладиган ҳар қандай деформацияларда ҳам 
(емирилмаслиги) бузилмаслиги керак. 
3. Ажратувчи мухит кўп йиллик бўлмоғи яъни қудуқни бурғилаш ёки 
ишлатиш даврида кутиладиган харорат ўзгариши жараёнларида ва қатлам 
сувларини, газларни, бактерияларни таъсири остида емирилмаслиги керак. 
4. Ажратувчи мухитни герметиклиги, қудуқда отиш ишларини ва 
бошқа ишларни олиб бориш жараёнида ҳосил бўладиган зарбли кучлар 
таъсиридан емирилмаслиги керак. 
5. Ажратувчи мухит кўп йиллик музли тоғ жинслари мавжуд 
қудуқларда совуққа чидамли яъни кўп мартали юқори хароратдан паст 


170 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
хароратга, паст хароратдан юқори хароратга ўзгариши туфайли 
емирилмаслиги лозим. 
Қатламларни ажратиш сифатига таъсир қилувчи омиллар.
Қудуқда очилган ўтказувчан қатламларни мустахкам ажратишдан мақсад,
цементланган халқа оралиғида бир–биридан ажралиб турган ўтказувчан
горизонтларга қатлам сувларини сизиб ўта олмаслигини таъминлашдир. 
Қатламларни ажратиш сифати тампонаж эритмаси ва тошини хоссаси
ва уни таркиби тўғри танлаш даражасига боғлиқ. Цемент тоши қанча 
мустахкам бўлса, уни қатлам сувлари билан ювилиш, қатлам сувларини 
сизиб кириши шунча кичик бўлади. Икки қўшни ўтказувчан горизонтлар 
орасида ҳосил бўладиган юқори босимлар фарқи жараёнида тошни ғовак 
каналли деворида уринма кучлар юқори булиши натижасида мустахкам 
бўлмаган тошларда бузилиш рўй беради. Шу сабаларга кўра махсулдор 
қатламлар мавжуд зоналар хамда аномал коэффициенти юқори бўлган 
горизонтларни умумий ўтказмас юқори мустахкам тош ҳосил қилувчи 
эритма билан цементлаш зарур. 
Қудуқни сифатли ажратиш ишларидан бири цемент эритмаси билан 
ювувчи суюқликни қудуқдан тўлиқ сиқиб чиқаришдир. Бунинг учун
цементлаш жараёнида халқа оралиғида турбулент режимни ҳосил қилиш, 
қудуқда химоя тизмасини яхши марказлаштириш, цементлаш жараёнида
тизмани харакатлантириб туриш, қудуқ стволи кенгайган оралиқларда 
суюқлик оқимини ҳосил қилиш, тампонаж эритмасини ювувчи суюқлик 
билан аралашиб кетишини олдини олиш, қудуқ деворларидаги ўтказувчан 
қатлам оралиқларида мавжуд фильтрацион қобиқларни ва химоя қувурлари 
юзасидаги ювувчи суюқлик плёнкасини йўқотиш лозим. 
Демак, халқа оралиғидаги тампонаж эритмасини бошланғич сиқиб 
чиқариш тезлиги, критик тезликдан (тампонаж эритмаси учун хам, ювувчи 
суюқлик учун хам) юқори бўлиши керак. 
Чиқувчи тампонаж эритмасининг оқими ювувчи суюқликни, қачонки 
қудуқдаги химоя тизмаларини ўқи, қудуқни ўқи билан мос бўлса бир 
текисда сиқиб чиқаради. Агар тизмалар қудуқ ўқи билан бир хилда
жойлашмаган бўлса қудуқдаги тампонаж эритмаси қайси оралиқда қудуқни 
кўндаланг кесим юзаси катта бўлса, шу оралиқдан харакатланиб чиқишга 
интилади. 
Агар тампонаж эритмаси бевосита ютувчи суюқлик ортидан 
харакатланадиган бўлса, у ҳолда тампонаж эритмаси билан ювувчи 
суюқликни аралашуви жараёнида кўпинча юқори қовушқоқликка эга 
тиксотропик аралашма ҳосил бўлади. Натижада қудуқ деворларида ва 
насосларда гидравлик босим ошиши туфайли бундай аралашмани қудуқ 
ичидан тўлиқ сиқиб чиқаришга эришиб бўлмайди. Бундай аралашмани тизма 
ичида ҳосил бўлишини олдини олиш учун остки ва устки ажратиш 
тиқинларидан фойдаланилади. Қувур остидаги халқа оралиғида бу 
функцияни махсус суюқлик яъни буфер суюқлиги бажаради. Буфер 
суюқлиги ювувчи суюқлик билан хам, тампонаж эритмаси билан ҳам 
алоқада бўлган вақтида юқори қовушқоқ аралашмани ҳосил қилмаслиги 


171 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
лозим. Буфер ажратувчи сифатида қовушқоқ (масалан, сув, тузнинг сувдаги 
эритмалари) хамда қовушқоқ эгилувчан (масалан, поликриламиднинг 
сувдаги эритмаси, гексарезсинли смолалар ва нормалин) суюқликлардан 
фойдаланилади.
Қудуқ деворларида ювувчи суюқликни дисперс фаза парчаларидан 
ташкил топган фильтрацион қобиқларининг бўлиши цементлаш жараёнида
тампонаж эритмаси таркибидаги сувни тез йўқотишини олдини олади. Лекин 
цементлаш тугаганидан кейин бундай қобиқни сақланиб қолиши, ҳосил 
бўладиган цемент тоши билан тоғ жинсини орасидаги ўзаро боғланиш 
мустахкамлигини камайтиради. Агарда бундай оралиқларда юқори 
дисперция рўй берса, герметиклик тезда бузилади. 
Демак, цементлаш жараёнида қудуқ деворларида мавжуд фильтрацион 
қобиқларни йўқотиш зарур. Фильтрацион қобиқлар мавжуд оралиқларни
қобиқлардан тозалаш учун, химоя қувурларига махсус симли қирғичлар 
ўрнатилади. Қирғичлар, қобиқ мавжуд оралиқларга ўрнатилиб, тизма 
туширилиши ёки айлантирилиши жараёнида қобиқларни емиради ва ювувчи 
суюқлик оқими билан емирилган қобиқлар қудуқни юза қисмига чиқиб 
кетади. 
Фильтрацион қобиқни емириш учун махсус буфер суюқликлари хам
ишлатилади. Бу суюқликлар қудуқ деворларидаги фильтрацион қобиқлар 
билан кимёвий реакцияга киришиб, уларни қудуқ деворлари билан 
бирикишини кучсизлантиради ёки тўлиқ емиради. Қолган бир қисмини 
тампонаж эритмаси сиқиб чиқаради. Бундай буфер суюқликларига айрим 
кислоталар (хлорид, сулфаминли, уксус кислоталари), калций гидрооксиди, 
натрий фосфати ва бошқалар киради. 
Хемоген ётқизиқларида тузларни цементлаш жараёнида тампонаж 
эритмасининг дисперс мухитда эриши рўй бериши мумкин. Натижада қудуқ
девори билан тампонаж тоши орасида минерал сувли қатламчаларни ҳосил
бўлиши кутилади. Вақт ўтиши билан бу қатламчалар қатлам суюқликларини 
харакатланиши каналчалари бўлиб хизмат қилиши мумкин. Демак қудуқни
герметиклиги бузилади. Геметикликни сақлаш яъни хемоген тоғ жинслари
билан тампонаж тоши орасида ҳосил бўладиган минерал сувли 
қатламчаларни йўқотиш учун тампонаж эритмаси учун цементни тузга
чидамлилигини тиклаш зарур. Бундай цементдан ҳосил бўлган тош, тузлар 
таъсири остида емирилишга учрамаслиги зарур. Химоя тизмасини ташқи 
қисмига ўрнатилган пакер ёрдамида герметикликни сақлаш ва емирилиш 
хавфини камайтиришга эришилади. Фавворага қарши ускуналар ўрнатилган 
химоя тизмаларига пакер бошмоққа яқин масофада ўрнатилади. Ишлатиш 
химоя тизмаларида пакералар газли горизонтлар қопламасидан юқори 
АЮҚБ горизонтларидан юқорида ўрнатилади. Ишлатиш химоя қувурини 
цементланадиган остки қисмида цемент тошини мустахкамлигини ошириш 
учун, цементлаш жараёнида тампонаж эритмаси қуюқланиш даврида 
ишлатиш химоя тизмаси ичида ортиқча босим ҳосил қилиб ушлаб туриш 
лозим. 


172 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 

Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish