183
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
Превенторларнинг ўтиш оралиғи диаметри 350 мм дан юқори бўлган ва
ишчи босими 70 Мпа дан юқори бўлган превенторлар учун мўлжалланган.
Герметикликка синаш учун фавворага қарши ускуналарнинг бошқариш
пульти қудуқдан 10 метр масофадан кам бўлмаслиги, ёрдамчи (дублер)
бошқарув пульти бурғиловчининг олдида жойлашган бўлиши керак.
Қудуқ юзасини герметик сақлаш учун плашкали, универсал ва айланувчи
превенторлар ишлатилади. Бу превенторлар қудуқда бурғилаш қувурлари
бўлган ва бўлмаган холда қудуқни герметик сақлаш учун мўлжалланган.
19-жадвал
Тури ва
катталиги
Ўтиш
тешиги-
нинг
диаметри
мм
Ишчи
босим
Р
р
(МПа)
Химоя
қувури-
нинг
диаметри
мм.
Баланд-
лиги
мм
Оғир-
лиги
кг.
ППГ 180х200
ППГ 180х350
ППГ 180х700
ППГ 230х350
ППГ 230х700
ППГ 280х210
ППГ 280х350
ППГ 280х700
ППГ 350х210
ППГ 350х350
ППГ 350х700
ППГ 425х140
ППГ 425х210
ППГ 520х140
ППГ 520х210
180
180
180
230
230
280
280
280
350
350
350
425
425
520
520
21
35
70
35
70
21
35
70
21
35
70
14
21
14
21
33-114
33-127
33-127
33-168
33-168
33-168
48-219
48-219
114-219
60-273
60-273
60-340
60-340
60-425
60-425
310
350
400
350
430
430
500
550
450
500
600
450
500
590
640
700
750
1000
900
1500
1000
1400
1700
1500
1700
3000
1300
1800
2100
2400
Универсал превенторлар.
Бу превенторлар қудуқда бурғилаш қувурлари бўлган ва бўлмаган ҳолда,
хамда агар қудуқда бурғилаш тизмалари мавжуд бўлса, герметик сақлаган
ҳолда бурғилаш қувурларини тортиб олишга мўлжалланган. Универсал
превентор қудуқ юзасини герметик сақлаётганда
предметни диаметри ва
формасидан қатъий назар қудуқни герметик сақлаб туриш қобилиятига эга.
189
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
Назорат саволлари.
1. Қудуқ конструкциясини лойихалаш қандай амалга оширилади?
2. Химоя қувурлари сони ва уларни тушириш чуқурлиги қандай
танланади?
3. Бурғи ва химоя қувурларининг диаметри қандай танланади?
4. Химоя қувурлари қандай бирикмалардан ташкил топади?
5. Қувурларни мустахкамлик характеристикаси қандай аниқланади?
6. Химоя тизмаларини ишлаш шароитига қандай
омиллар таъсир
этади?
7. Қувурларни бурғилашда таъсир этувчи кучларни айтинг.
8. Нима учун химоя тизмаларини мустахкамлиги ҳисобланади?
9. Қудуққа химоя тизмасини тушириш жараёнини тушунтириб беринг.
10. Йўналтирувчи тиқинли бошмоқнинг
тузилиши ва вазифасини
айтинг.
11. ЦКОД тескари дроссел клапанининг тузилиши ва вазифасини
тушунтириб беринг.
12. Пружинали марказлаштирувчилар нима учун ишлатилади?
13. Турбулизаторларнинг тузилиши ва вазифасини айтинг.
14. Химоя қувурини остки қисмини туширишда нима учун
ажраткичлардан фойдаланилади?
15. Қудуқдаги қатламларни ажратишдан мақсад нима?
16. Қатламларни ажратиш сифатига қандай омиллар таъсир қилади?
17. Қудуқларни цементлаш усулларини тушунтириб беринг.
18. Цементлаш ускуна учининг тузилиши ва
вазифасини тушунтириб
беринг.
19. Цементлаш тиқинлари қандай вазифани бажаради уларнинг
тузилиши қандай?
20. Икки поғонали цементлаш усулини тушунтириб беринг.
21. Манжетли цементлашнинг афзалликлари ва
камчиликларини
айтинг.
22. Тескари цементлаш қандай шароитларда қўлланилади?
23. Қудуққа кўприк қўйиш ва ажратиш–таъмирлаш ишларини олиб
боришдан мақсад нима?
24. Отилишга қарши ускуналар нима
учун ишлатилади ва улар
таркибига қанақа мосламалар киради?
25. Универсал превенторларнинг тузилиши ва ишлаш жараёнини
тушунтириб беринг.
26. Айлантирувчи превенторларнинг тузилиши ва катталиклари
қандай?
190
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
Do'stlaringiz bilan baham: