Ўрта махсус, касб-хунар



Download 5,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/115
Sana10.03.2022
Hajmi5,05 Mb.
#488706
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   115
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

 
 
74-расм. Қудуқ туби конструкцияси схемалари. 
1-химоя тизмаси; 2-цементланган оралиқ; 3-махсулдор қатлам;
4- сувли қатлам; 5- очиқ ствол; 6-пакер; 7-фильтр; 8-қудуқ девори;
9-хвостовик; 10-перфорацион каналлар. 
Қатламни бирламчи очиш учун ювувчи суюқликнинг
таркибини ва хоссасини танлаш. 
Махсулдор қатламни бурғилаш вақтидан бошлаб бурғилаш эритмаси 
қатлам билан алоқада бўлади ва коллекторлар ичига сингиб киришга харакат 
қилади. Қатламга ювувчи суюқликни кириши қуйидагиларга олиб келади: 
1. Бурғилаш жараёнида кўп ҳолларда қудуқ ичида ортиқча босим 
ушлаб турилади. Агар қатлам гранулометрик коллекторлардан иборат бўлса, 
ортиқча босим таъсирида ювувчи суюқликни дисперсли муҳити 
коллекторларга киради (кўпинча бу химреагентлар ва тузларда мавжуд 
бўлган сув). Дисперс фаза заррачалари қудуқ деворларида тутилиб 
фильтрация қобиғини ҳосил қилади ёки қатламга қисман 1-2 см кириб, 
колматация зонасини ҳосил қилади.


137 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Фильтрат таркибида мавжуд бўлган дисперс фазанинг майин,
чангсимон зарралари қатламга чуқур кириб бориши мумкин. Ортиқча босим 
таъсири остида грануляр қатламга фильтратни кириш чуқурлиги ювувчи 
суюклиқни сув бера олувчанлиги юқори бўлса, қатламни бурғилаб ўтиш 
давомийлигига, халқа оралиғидан чиқаётган оқимни тезлигига, ортиқча 
босимга ва хароратга боғлиқ Ламинар оқимга нисбатан турбулент оқим 
режимида ювувчи суюқликни таъсири қатламга сезиларли таъсир этади. 
Ортиқча босим таъсирида ёриқ ғовакларга фақат дисперс фаза эмас, балки 
дисперс зарраларни чуқур кириши кузатилади.
2. Капилляр кучлар таъсири остида сувли дисперсион муҳит қатламга
чуқур кириб боради ва қудуқдаги нефтни сиқиб чиқаради (чиқишга йўл 
қўймайди). Сирт таранглиги ортиши билан капилляр кучларни таъсири 
остида сувни кириш чуқурлиги ортади. 
3. 
Ювувчи 
суюқлик 
таркибидаги 
минераллар 
қатламни 
минераллашганига нисбатан кам бўлса, махсулдор қатламда осмотик масса 
алмашинуви ҳосил бўлиши мумкин. Қатламга ювувчи суюқликни ва уни 
фильтратини кириши натижасида қатлам коллектори хоссаларига салбий 
таъсири туфайли бурғилаш сўнгида қатламдан суюқлик олиш шароити 
ёмонлашади. Демак, колматация зонани ўтказувчанлигини ювувчи суюқлик
дисперс фазаси зарралари ғовак каналларни беркитиши натижасида кўп 
марта камайишига олиб келади. Махсулдор қатламда деярли хар доим 
маълум бир миқдорда гилли ёки шунга ўхшаш зарралар мавжуд бўлиб, улар 
сувга берилувчандир. Қатламга кирган сув фильтратига бу зарралар тўйиниб 
бўкади, яъни хажми кенгайиб ғовак каналларни қисман ёки тўлиқ 
беркитади.
Бурғилаш жараёнида махсулдор қатламни очиш учун энг яхши ювувчи 
суюқликлар газсимон агентлар ва асосида нефт бўлган сувсиз эритмалар, 
шунингдек минерал сув фазали эмульсион эритмалар ҳисобланади. 
Махсулдор қатламни очиш учун танланадиган ювувчи суюқликлар қуйидаги 
талабларга жавоб бера олиши шарт: 
1) ювувчи суюқликни фильтрати – гилли заррачаларни тўйиниши 
(бўкишига) йўл қўймаслиги, жинсни гидрофиллиги ошмаслиги ва қатлам 
ғовакларидаги физик боғланган сув миқдори ошмаслиги; 
2) фильтратни таркиби шундай бўлсинки, уни қатламга кириши 
натижасида физик ёки кимёвий таъсирлар оқибатида эримайдиган чўкинди
ҳосил бўлмасин. 
3) ювувчи суюқликни қаттиқ фазасининг гранулометрик таркиби, 
махсулдор қатламни ғоваклик структурасига мос келиши керак, қаттиқ 
фазалар қатламга чуқур кириб кетмаслиги учун бурғилаш эритмасини 
ташкил этувчи заррачаларнинг диаметри
dn
d
1
1
2

умумий қаттиқ фазанинг 
хажмидан 5% кичик бўлсин.
4) фильтрат чегарасидаги сирт таранглик кучи углеводород 
мавжуд қатламларда минимал бўлсин. 


138 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
5) Қудуқ туби шароитида сув бераолувчанли, харорат, босим минимал 
бўлиши, зичлик ва реологик хоссаси шундай бўлиши лозимки, махсулдор 
қатламни бурғилаш жараёнида дифференциал босим қатламда нолга яқин 
бўлсин. 
6) минераллашганлик даражаси ва фильтратни туз таркиби қатлам
босимига яқин бўлиши лозим, осмотик босим минимал бўлиши керак. 
Бу шароитлардан келиб чиқиб, махсулдор қатламларни очиш учун сув 
бераолувчанлик кам бўлган, ишқорсиз минералли ювувчи суюқликлар чучук 
сувли ёки ишқорли (УШР билан ишлов берилган) эритмаларга нисбатан 
яхши натижалар беради. 
Қидирув қудуқлари бурғиланаётган хар бир майдонда биринчи 
қудуқларини махсулдор қатламидан намуна олиб, лаборатория текшириш 
ишларини амалга оширгандан кейин бурғилаш эритмасини аниқ танлаш 
имконияти туғилади. 

Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish