Ўрта махсус, касб-хунар



Download 5,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/115
Sana10.03.2022
Hajmi5,05 Mb.
#488706
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   115
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Қудуқларни ўзлаштириш. 
Қудуқни ўзлаштиришга тайёрлаш. Бурғилаш ишлари нихоясига 
етказилгач, қатламдан суюқлик оқимини олиш ва ўзлаштириш учун 
қудуқларда тайёрлов ишлари олиб борилади. Бунинг учун ишлатиш 
тизмасининг юқориги қисмига фаввора арматураси ўрнатилади. Қудуқ 
юзаси атрофи яқинида фаввора арматурасига туташтириш учун 
суюқликларни йиғиш ва сақлаш идишлари, сепараторлар, машъала 
қурилмалари, ўлчов идишлари, суюқлик дебитини ва газсимон фазаларни, 
босим ва хароратни ўлчаш учун асбоблар, қудуқдан чиқадиган суюқликдан 
намуна олувчи ускуналар жойлаштирилади. Қудуқни ювиш ва суюқлик 
оқимини олиш мақсадида вақтинчалик қудуқ билан боғланиш учун 
компрессорлар хамда насос агрегатлари жойлаштирилади. 
Фаввора арматураси икки қисмга бўлинади: қувур бошчаси ва фаввора 
арчаси. Қувур бошчаси НКҚ ни осилган ҳолда ушлаб туриш учун хизмат 
қилади. Фаввора арчаси қудуқдан олинадиган суюқликни ер юзасига 
жойлашган идишлар тармоғига туташтириш ва қудуқ юзасини герметик 
сақлаш учун хизмат қилади. Қувур учи билан фаввора арчаси орасида юқори 
босимли зулфин жойлашган. Қувур бошчаси ва фаввора арчаси ёнланма
тармоқларга эга бўлиб, уларни хар бири иккитадан юқори босимли 
зулфинлар, манометрлар билан жихозланган. Арчанинг ёнланма тармоқлари 
эса манометрлар ва штуцерлар билан жихозланган. Қувур учининг ёнланма 


142 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
тармоқларига зарурият туғилган жараёнларда (масалан, қудуқдан суюқлик 
оқимини олиш, қудуқни беркитиш учун) компрессорлар ва насос агрегатлари 
уланади. 
Фаввора арматурасининг ишчи босими қудуқ устида ҳосил бўладиган 
энг юқори босимдан кичик бўлмаслиги керак. Қудуққа фаввора 
арматурасини ўрнатишдан олдин паспортида кўрсатилган босим билан 
синаб кўрилади. Қудуқ юзасига фаввора арматураси ўрнатиб бўлингандан 
кейин синаш орқали қувур бошчаси ва фаввора арчасининг герметиклиги 
текширилади. Қудуқдан чиқадиган чиқиш қувурлари хамда қудуқдан 10 метр 
узоқликда арматуранинг марказий зулфинини бошқариш чамбараги
жойлаштирилади ва айвонли тўсиқ билан атрофи ўралади. 
Қудуқда синаш ишлари бошланишдан олдин барча идишлари лойдан 
тозалаб ювилади ва қатламни иккиламчи очиш ва ундан суюқлик оқимини 
олиш учун зарур бўладиган хамда нефт газ ҳосил бўлишини олдини олиш 
ёки босиш учун зарур зичликка эга бўлган суюқлик билан тўлдирилади 
(зарурият туғилиши мумкин холларда). Бу суюқликни хажми ишлатиш 
тизмасининг тўлиқ хажмидан камида икки ҳисса бўлиши керак. 

Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish