Ўрта махсус, касб-хунар


Қатламни бирламчи очишда атроф-мухит ва мехнат мухофазаси



Download 5,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/115
Sana10.03.2022
Hajmi5,05 Mb.
#488706
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   115
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Қатламни бирламчи очишда атроф-мухит ва мехнат мухофазаси. 
Атроф-мухит (атмосфера, тупроқ, артезиан ва шифобахш сув 
манбалари) қудуққа отилиш фаввора ҳосил бўлиши ёки қувур орти 
бушлиғидан флюидларни оқиб чиқиши, бу қатлам флюидлари таркибида 
олтингугурт, углеводородлар, натрий тузлари, кальций, магний ва бошқа 
элементлар шунингдек ювувчи суюқликларни ташлаб юборилиши 
натижасида ифлосланади. 
Атроф-мухитни ифлосланишини бартараф этишга қаратилган асосий 
ташкилий ишлардан бири, қудуқдан 100-200 метр шамол йўналиши бўйлаб
узоқликда иш бошлашдан аввал қудуқдан чиқиши кутиладиган қатлам
суюқлиги учун катта ховуз тайёрланади. Ховузга қудуқни ўзлаштириш, 
синаш, текшириш ва бошқариладиган фаввора жараёнида чиққан қатлам 
суюқлиги тушиши режалаштирилади. 
Айрим ҳолларда, агар бошқариб бўлмайдиган фаввора (яъни фавворага 
қарши ускуналар мавжуд бўлмаса, ускуна ишламаса ёки ишдан чиққанида) 
ҳосил бўлса, тезда ер юзаси бўйлаб ариқ (канал) қазиб қудуқдан оқиб 
чиқадиган суюқликни қабул қилиш ва қудуқ юзасидан бир неча юз метр 
узоқликда йиғиш тавсия этилади. 
Бошқа бир фойдали ташкилий ишлардан бири аномал қатлам босими 
юқори бўлган махсулдор горизонтни (фаввора ҳосил қилган қатлам) 
қопламаси юқорисининг қувур орти қисмини пакер ёрдамида
герметиклашдир. Агар пакеровка қилиш имконияти бўлмаса, қувур орти 
бўшлиғига цемент эритмаси хайдалиб ички ортиқча босим цемент қотгунга 
қадар ушлаб турилади. 
Ювувчи суюқликка аралашиб чиқадиган газ машъалада ёндирилади 
ёки тозаланиб саноат газ йиғиш тармоғига юборилади. 
Агар қатлам сувида олтингугурт мавжуд бўлса, бундай қатлам 
изоляция қилиниши ва олтингугурт қўшилган суюқлик нейтрализация 
қилиниши керак. 
Олтингугурт сув билан гранулярли қатламни комлматация қилиш учун 
самарали стабилизаторлар (масалан, КМЦ-600, карбофен, крахмал) 5-10% ли
сувда эрувчан мис, темир, магний, никел ёки қўрғошин тузлари сув ва 
зарурият туғилса оғирлаштирувчи гил кукунлари билан ванна қилиш таклиф 
қилинади. 
Ювувчи суюқликдаги олтингугуртни нейтраллаштириш учун мис ёки 
темир купаросининг сувли эритмаси қўшилади. Йўлдош ёки табиий газга
олтингугурт аралашиб келган вақтда бу газлар машъалада ёқиб юборилса, у 
ҳолда ёнган олтингугурт, олтингугурт газига айланади ва кучли захарловчи 
газ пайдо бўлади. Шунинг учун ёқиб юбориш тармоғига юборишдан олдин 
олтингугурт нейтрализация қилинади ва машъалага жўнатилади. 
Нейтрализация қилиш усулларидан бири қуйидагича амалга 
оширилади, отқинга қарши ускунанинг чиқиш тармоғига ёки фаввора 
арматурасини чиқиш линиясида сувга эрувчи икки гидроксидли металлар 
қўшиб юборилади. 


141 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Қатлам суюқликлари таркибида (углеводород газлари, олтингугурт ва 
бошқалар) ювувчи суюқликлар таркибидаги айрим химреагентлар (масалан 
КССБ, хромпик окзил ва бошқалар) ёки қудуқ туби зонасидаги махсулдор 
қатламни ўтказувчанлигини ошириш учун (тузли кислота) ишлатиладиган 
реагентлар, одам терисига текканда, нафас олиш органларига, кўзга кучли 
таъсир этади. 
Бахтсиз ходисаларни олдини олиш учун қудуқ атрофида газ 
даражасини аниқлаш ва назорат қилиш, атмосферада ҳосил бўлаётган 
захарли газ миқдори (белгиланган) рухсат этилган миқдордан юқори 
бўлмаслигига эътибор бериш керак. Бурғилаш майдончасида медикаментлар 
билан таъминланган аптечка бўлиши ва бу дорилардан барча ишчилар 
фойдалана билиш имкониятига эга бўлишлари керак. 
Агар рухсат этилган миқдордан газ миқдори ошиши кутилса, барча 
ишчилар противогаз билан таъминланиши зарур. 
Қудуқни бирламчи очиш даврида қатор ускуналар юқори босим остида 
бўлади. Шунинг учун ҳам бригада ишчилари бу ускуналар билан ишлашни 
хам назарий, хам амалий ўзлаштирган бўлишлари шарт. Масалан, вертлюг 
бошчасини (агар юқоридаги ускуна бўлмаса юқори босимли зулфинли 
бошқариш қувури) бурғилаш сафидан ечиб олиш учун аввал ортиқча босим 
чиқариб атмосфера босимига тенглаштирилади; намуна олгичдан 
(пробоотборник) намунани олиш учун, махсус мослама ёрдамида олинади, 
чунки намуна олгичда юқори босим сақланиб қолган бўлади. 

Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish