хемосинтезловчи бактериялар (темир бактериялари, олтингугурт бактерия-
лари, азотобактериялар ва бо ш ка л ар ); органик моддалар билан озиклана-
диган сапрофит бактериялар (сут кислота, мой кислота, сирка кислота бак-
териялари, чиритувчи бактериялар ва бош калар): тирик оргаиизмлар ҳи
собига озикланадиган паразит бактериялар (сил, тоун, вабо, тиф ва бош
ка касалликларни келтириб чикарувчи бактериялар). Бактериялар ҳаёт фао-
лиятининг тор доирада «ихтисослашганлиги» бир турдаги бактериялар
нинг бошкалари билан алмашинишига сабаб бўлади. Масалан, сут кисло-
тали бижғиш да сутда дастлаб кўп микдорда чиритувчи ва мой кислота бак
териялари бўлади, кейин сут кислота тўплнаиб борган сари улар юкори
кислоталиликка чидамай, нобуд бўлади ва ўрнига сут кислота бактериялари
пайдо бўлади. Лекин кейин булар ҳам шакарни оксидлаб, ўзи ҳосил килган
сут кислота муҳитида нобуд бўлади. Тупрокда чиритувчи бактериялар ор-
ганик колдиқларни парчалаб, аммиак ажратади, уни бошка бактериялар
нитрит, кейин эса нитрат кислотага айлантиради.
Нитрификацияловчи (аэроб) ва бошка бактериялар таъсирида тупрок
да азот тўпланиб бориши билан бир каторда унда денитрификацияловчи
(анаэроб) бактериялар иштироки билан ҳавога азот ажратишдек тескари
процесс ҳам боради Ц
Л. Пастер бактерияларни «табиатнинг буюк гўрковлари» деб атаган
эди. М инут сайин неча миллионлаб организмлар нобуд бўлади. Ўсимлик
лар билан ҳайвонларнинг ўлик танаси чиригандаги парчаланнш биосфера
даги энг буюк процесс бўлиб, бунда мураккаб органик бирикмалар кайта-
дан минерал бирикмаларга айланади. Чириш вақтида атмосферага жуда
кўп карбонат ангидрид гази билан водород ажралиб чикади. Яшил ўсим-
ликлар органик модда ишлаб чикарадиган, ҳайвонлар уни истеъмол кила
8 — 1736
www.ziyouz.com kutubxonasi
114
Б и о с ф е р а қ а қ и д а ги т а ъ л и м о т асо слари
диган бўлса, микроорганиэмлар асосан органик моддаларни парчаловчи-
лардир. Микроорганиэмлар биосферадаги геохимиявий процессларда ва
моддалар айланишида, шунингдек, моддаларнинг айланиш даврасидан чи-
кишида ва ер пўстлоғида тўпланиб боришида жуда катта роль ўйнайди.
Биосфера. Энергиянинг ўзгариши. Ернинг тирик моддаси факат ҳаёт
шароитига б о ғл н қ бўлмай, балки унинг ўзи ҳам биосферадаги барча химия-
вий процессларда иштирок этиб, уни ўэгартириб туради, биосферага энер-
гия келиб туриши билан бир каторда унда энергия сарфланиб ҳам боради.
Ернинг энергетик баланси ҳар хил манбалардан таркиб топади. Уларнинг
энг муҳимлари куёш энергияси билан радиоактив энергиядир. Ернинг эво-
люцияси давомида радиоактив моддалар парчаланиб борган ва бундан 3
млрд йил илгари радиоактив иссиклик 18 баравар кучли бўлган Хоэир ер
юэасига тушадиган Куёш нурларининг иссиклиги радиоактив парчаланиш-
да чиқадиган ички энергиядан анча ортик.
Тўхтовсиз тушиб турадиган Куёш энергияси окими ердаги ҳаётда жуда
муҳим роль ўйнайди, бу энергия йилига 10,5' Ю20 к Ж (йилига 2 ,5 ’ Ю2"
к к а л )н и ташкил этади. Куёш энергиясининг 42% ни Ер дунё бўш лиғига кай-
таради, 58% атмосферага ва ту п р о қ қ а ютилади. Бунинг 20% дан кўпроғи-
ни Ер сочиб туради, 10% эса Дунё океани юэасидан сув буғланишига сарф
ланади. Ерга тушадиган куёш энергияси яшил ўсимликларда тўпланади вз
улар билан бирга бошка организмларга ўтади.
Ер юзидаги яшил ўсимликлар йилига 100 млрд т атрофида органик модда
ҳосил килади, уларда 1,8- 101в к Ж (45* 1017 к к а л )г а яқин энергия бўлади.
Айни вактда улар 1,7*10® т га якин карбонат ангидрид газини ютиб, 11,5*
Ю® т атрофида кислород ажратади, 1,6* Ю,э т сув буғлантиради. Куёш нур
лари Ердагн энергия манбаидир, бу энергияни органнк моддалар ҳосил ки-
либ, кислород ажратадиган ўсимликлар фотосинтез процессида уни бошка
шаклга айлантиради. Органик моддалар ҳосил бўлиши эндотермик процесс
бўлса, уларнинг оксндланиши экзотермик процессдир. Ердаги ўсимликлар-
да фотосинтез билан бир каторда кафас олиш, б и ж ғи ш ва чириш процесс
ларида кўлами жиҳатидан унга деярли тенг келадиган оксидланиш (орга-
ник моддаларнинг оксидланиши) ҳам рўй беради. бунда иссиқлик, сув ва
карбонат ангидрид гази ажралиб чиқади. Куёш энергияси ер пўстлоғидаги
организмлар қолдиғи: тошкўмир, нефть, сапропель (б ал ч и қ), торфда кис
ман сакданиб колган.
Қуёш нурлари энергияси Ерда кўлами жиҳатидан ж уда улкан бўлади-
ган иқлим, геологик ва биологик процессларни кўағатиб туради. Биосфера
таъсирида бу энергия моддаларнинг жуда хам катта миқёсда ва теэликда
ўзгаришига, бир жойдан иккинчи жойга кўчиши ва айланиб юришига ҳам-
да биомасса кўпайиб, тарқалиб боришига сабаб бўладиган ҳар хил шаклда-
ги энергияга айланади. Ер планетасида моддаларнинг давра бўйлаб айла-
www.ziyouz.com kutubxonasi
Б и о сф е р а д а м о д д а л а р н и н г а й л а н и ш и ва э н а р ги я и и н г ў з га р и ш и
115
ниб юриши ниҳоятда кенг кўламда ва ўзаро боғл и к эканлиги куйидаги хи
собдан аник кўриниб турибди. Ўсимликларда фотосинтез бўлмаса, 100 йил
мобайнида хаводаги карбонат ангидрид газининг микдори анча кўпайнб,
одамлар билан ҳайвонларнинг нобуд бўлишига сабаб бўлур эди.
Биосферада 2 млрд йилдан кў п р о к вактдан бери ўзгаришлар рўй бериб
келмокда. Биосфера чегаралари планетанинг нлгари ҳаётдан асар бўлмаган
янги областларига ўтиб, кенгайиб бормоқда. Биосфера бутун ер юзини эгал-
лаб олмокда. Унга тобора ҳар хил экосистемалар (биогеоценозлар) қўш и-
либ бормоқда.
^
Do'stlaringiz bilan baham: |