Туман ҳокими М.Олимов
Тумандаги мукаммал таьмирланган 6-сонли болалар боғчаси биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Ишчи қабул хайъатининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Давлат қабул хайъатининг далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Тумандаги мукаммал таьмирланган 6-сонли болалар боғчаси биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул хайъатининг далолатномаси тасдиқлансин.
2. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Раҳмонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Мукаммал таьмирланган Ромитан тумандаги 6-сонли болалар боғчаси биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Ишчи қабул хайъатининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Ишчи қабул хайъатининг 2016 йил 4 февралдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Мукаммал таьмирланган Ромитан тумандаги 6-сонли болалар боғчаси биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Ишчи қабул хайъатининг далолатномаси тасдиқлансин.
2. Ромитан “Сувоқова” ишлаб чиқариш давлат корхонаси (Х.Аслонов)га ушбу ичимлик суви қувурлари ва асбоб ускуналарни ўз тасаруфига олиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Раҳмонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Ромитан шаҳар Амир Темур кўчаси ҳудудида фуқаро Ҳасанов Карим томонидан қуриб битказилган “Маиший хизмат кўрсатиш” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Ромитан туман ҳокими томонидан тайинланган Давлат қабул комиссиясининг 2016 йил 20 февралдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Ромитан шаҳар Амир Темур кўчаси ҳудудида фуқаро Ҳасанов Карим томонидан қуриб битказилган умумий ер майдони 95,4 метр квадрат, қурилиш ости майдони 71,90 метр квадрат, фойдали майдони 190,5 метр квадратдан иборат бўлган “Маиший хизмат кўрсатиш” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг 2016 йил 20 февралдаги далолатномаси тасдиқлансин ҳамда 94,5 метр квадратда жойлашган ер майдони Ҳасанов Каримга доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
2. Туман “Ермулккадастр хизмати” Давлат унитар корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими биринчи ўринбосари О.Рахмонов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |