Туман ҳокими М.Олимов
Ромитан шаҳар Амир Темур кўчасида фуқаро Қурбонов Умет томонидан қуриб битказилган “Савдо ва маиший хизмат” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Ромитан туман ҳокими томонидан тайинланган Давлат қабул комиссиясининг 2016 йил 21 майдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Ромитан шаҳар Амир Темур кўчасида фуқаро Қурбонов Умет томонидан қуриб битказилган умумий ер майдони 370 м2, қурилиш ости майдони 251,84 м2, фойдали майдони 416,68 м2 дан иборат бўлган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг 2016 йил 21 майдаги далолатномаси тасдиқлансин ҳамда 370 м2 ер майдони фуқаро Қурбонов Уметга доимий фойдаланиш учун берилсин.
2. Туман “Ермулккадастр хизмати” Давлат корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими биринчи ўринбосари О.Рахмонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Тарнаут маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Akmal Baxrombek Baxriddinbek” маъсуляти чекланган жамияти томонидан қуриб битказилган муқобил ёқилғи билан ишлайдиган “Иссиқхона” биносини фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қуриб битказилган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси аъзоларининг 2016 йил 11 майдаги далолатномасини инобатга олиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қуриб битказилган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси аъзоларининг Тарнаут маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Akmal Baxrombek Baxriddinbek” маъсуляти чекланган жамияти томонидан қуриб битказилган муқобил ёқилғи билан ишлайдиган “Иссиқхона” биносини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси тасдиқлансин.
2. “Akmal Baxrombek Baxriddinbek” маъсуляти чекланган жамиятига доимий фойдаланиш учун ажратиб берилган жами 0.30 гектар, шундан қурилиш ости майдони 0.30 гектардан иборат бўлган муқобил ёқилғи билан ишлайдиган “Иссиқхона” биноси фойдаланишга қабул қилинсин ва 0.30 гектар ер майдони “Akmal Baxrombek Baxriddinbek” маъсуляти чекланган жамиятига доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
3. Туман ер тузиш, кўчмас мулк кадастри Давлат корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
4. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Рахмонов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |