Туман ҳокими М.Олимов
Ромитан қишлоқ фуқаролар йиғини Гараншоҳ аҳоли пунктида фуқаро Файзиев Фахриддин томонидан қуриб битказилган “Сунъий қонламали кичик футбол майдончаси” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Ромитан туман ҳокими томонидан тайинланган Давлат қабул комиссиясининг 2014 йил 23 июндаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Ромитан қишлоқ фуқаролар йиғини Гараншоҳ аҳоли пунктида фуқаро Файзиев Фахриддин томонидан қуриб битказилган “Сунъий қонламали кичик футбол майдончаси” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг 2014 йил 23 июндаги далолатномаси тасдиқлансин.
2. фуқаро Файзиев Фахриддинга доимий фойдаланиш учун ажратиб берилган жами 2800 м2, шундан қурилиш ости майдони 159,0 м2 дан иборат бўлган “Сунъий қонламали кичик футбол майдончаси” биноси фойдаланишга қабул қилинсин ва 2800 м2 ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бириктирилсин.
3. Туман “Ер тузиш ,рўйхатдан ўтказиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати ” ДУК (С.Мақсудов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
4. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Ҳакимов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Тошработ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фуқаро Файзуллаев Шермат томонидан қуриб битказилган “Маиший хизмат кўрсатиш” биносини фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш ва ер майдонини доимий фойдаланиш учун ажратиш тўғрисида
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қуриб битказилган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси аъзоларининг 2015 йил 31 декабрдаги далолатномасини инобатга олиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қуриб битказилган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси аъзоларининг Тошработ маҳалла фуқаролар йиғини Тошработ қишлоғида фуқаро Файзуллаев Шермат томонидан қуриб битказилган “Маиший хизмат кўрсатиш” биносини фойдаланишга қабул қилиш ва ер майдонини доимий фойдаланишга ажратиш тўғрисидаги далолатномаси тасдиқлансин.
2. Фуқаро Файзуллаев Шерматга доимий фойдаланиш учун ажратиб берилган жами 84 м2, шундан қурилиш ости майдони 60,0 м2, фойдали майдони 51,5 м2 дан иборат бўлган “Уяли алоқа хизмати” биноси фойдаланишга қабул қилинсин ва 84,0 м2 ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
3. Туман ер тузиш, кўчмас мулк кадастри Давлат корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
4. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Раҳмонов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |