Роман Тошкент «O‘zbekiston» 2016 Рус тилидан Ортиқбой абдуллаев таржимаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/54
Sana30.08.2022
Hajmi1,81 Mb.
#847924
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
Senyor Prezident

ҲАММА НАРСА ЖОЙИДА
1
Ўргимчак тўридан ўтган нур ҳар йигирма икки со ат- 
да ер остидаги ертўлани ёритади, ҳар йигирма икки соат
-
да чириган арқонга боғланган тугунда занглаган идишда 
у ердаги маҳбусларга овқат туширадилар. Йигирма еттин
-
чидаги маҳбус чирк босган идишни ва ювинди устида су
-
зиб юрган ёғ бўлаги-ю, бўтқани кўриши биланоқ, кўнгли 
айниб, юзини четга бурди. У очдан ўлса ўладики, аммо 
овқатга қўл тегизмайди. Кейин чидаб бўлмайдиган очлик
-
дан силлалари қуриб, кўзлари нурсизланади, кўз соққаси 
катталашиб кетгудек тутқаноқ тутгандек тўлғаниб ба
-
ланд овозда ўзи билан ўзи гаплашади, ертўлада у то
-
мондан бу томонга гандираклаб бориб-кела бошлайди
1
Мазкур бобни бироз қисқартиришга журъат этдик. – Тарж.


271
бармоқларини тишлайди, музлаган қулоқларини ушлаб 
тортади, ниҳоят, бир куни занглаган идиш юқоридан паст
-
га тушганда, биров қўлидан юлиб оладигандек, идишга 
ташланади ва овқатни кўрдим демай ҳузурланиб чай
-
найди, эзғилаб ютади. Овқатни паққос туширади. Арқон 
тортила бошлаганда идиш орқасидан қорни тўйган жо
-
ниворга ўхшаб мамнун қараб қолади, бармоқларини 
сўради, лабларини ялайди... Аммо бу роҳатдан кейин 
қаттиқ азоб бошланади, овқатнинг ҳузури ингроқ ва лаъ
-
натлаш билан адо бўлади, ёғ ва чандирлар ичагига ёпи
-
шади, қорин оғриғидан букилиб қолади, деворга суяниб, 
энтикиб ўқчийди ва тубсиз бўшлиққа йиқилиб кетаёт
-
гандек ҳис этади ўзини, ниҳоят, оғриқ ўтиб кетади, боши 
чир айланади, ҳўл сочларини силайди, қўли шалвираб 
иягига тушади. Қулоғи шанғиллайди. Юзидан совуқ, тер 
қуйилади. Нур ғойиб бўлади, ёруғлик бир ёқдан кўриниб 
ва шу заҳотиёқ йўқола бошлайди. Бир вақтлар бадан деб 
аталган аъзосини силайди, ўзи билан ўзи олишаётгандек 
аста ўтиради, оёғини узатади, бошини деворга тираб
афюн ичган одамдек киприкларини кўтаришга мажоли 
етмай, бўшашиб қолади. Аммо тинчгина ухлай олмайди; 
ҳаво сийраклигидан нафаси қайтади, титраётган қўлини 
тинимсиз юқорига, пастга узатади, аввал бир оёғини, 
кейин иккинчисини узатади, яна йиғиштиради; бармоқ 
учлари беихтиёр томоғига ёпишади: ичини ёндираёт
-
ган кекирдагини юлиб олмоқчи бўлади, уйқу элитади, 
қумдаги балиққа ўхшаб қуруқшаган тилини чиқариб, 
совуқ ҳавони ютади, қичқиришга уринади ва бутунлай 
уйғониб кетади, ҳали тўла ўзига келмаган, бу азоблардан 
қичқира бошлайди, овози эшитилсин деб бор бўйича тик 
туради, оёқ учида чўзилади. Камера акс-садоларни ҳам 
ютиб юборади. У деворни муштлайди, полни тепади, 
овози бора-бора итнинг улишига ўхшаб қолади... Сув, 
суюқ ош, туз, ёғ, сув, суюқ ош...
Қўллари эзиб ташланган чаённинг қонига тегди... 
жуда кўп чаёнлар... совуқ томчилар тўхтамасди... ёмғир 
ёғсин деб осмондаги барча чаёнларни эзиб ташлаган
-
лар... У итга ўхшаб шалоплатиб чанқоғини қондиради, 


272
кимга миннатдорчилик билдиришни билмайди, аммо яна 
даҳшатли азоб бошланди. Кўлмак сувда оёғини шамол
-
латиб қўймаслик учун ёстиқ ўрнида ишлатадиган тош 
устига чўққайиб ўтиради; қишда камерани сув босган
-
да шундай қиларди. Ана шу алфозда соатлаб қалтираб 
ўтиришга тўғри келади, ҳўл кийимларидан сув тома бош
-
лайди, суяк-суягигача совуқ ўтиб, музлаб кетади. Қорни 
оч, темир қути кечикмоқда эди. У бўридек очкўзлик би
-
лан овқатланади, тушида қорни тўйишига умид қилиб, 
сўнгги луқмадан кейин ўтирган жойида ухлайди. Ан
-
чадан кейин ёлғиз маҳбуслар ҳожатини чиқарадиган 
қутини туширишади...
Икки соат ёруғлик, йигирма икки соат қора зулмат, 
овқат учун занг босган идиш, яна бири бўшаниш учун, 
ёзда ташналик, қишда тошқин; ер ости маҳбуси шундай 
кун кўради.
... Кундан-кунга вазни енгиллашиб боради − йигирма 
еттинчидаги тутқун ўз овозини танимай қолди, агар ша
-
мол ундан хабар топганда, қайтишини интизор кутаётган 
Камила олдига олиб борган бўларди. Балки у кута-кута 
ақлдан озиб қолгандир?! Кўз илғамайдиган, ушоққина 
бўлиб қайтиб боради. Қўллари қорайган бўлса нима
-
си ёмон... Кўксидаги ҳарорат унга куч-қувват беради!.. 
Ифлослиги-чи?.. Уларни кўз ёшлари билан тозалайди...
У Камилани доим ёнида бирга деб билади, бағрига бо
-
сади, қайноқ баданини, ташналигини сезади, бармоқлари 
билан силайди, титроқ қўлларига қовурғалари тегади...
Йиллар ўтиб, йигирма еттинчидаги маҳбус қариди, 
йиллар эмас, шўр қисмат уни адо этди. Юзини сон-
саноқсиз чуқур ажинлар бужмайтирди, сочлари чумоли 
қанотига ўхшаб оқарди. Аввалги қиёфа, қадди-қоматдан 
ном-нишона қолмади. Энди у йўқ, жасад ҳам уники 
эмас... Ҳавосиз, нурсиз, ҳаракатсиз, ичбуруғ азоби, бод, 
асаб бузилиши, хиралашган кўзлари... Хотинига бўлган 
улкан муҳаббат, у билан қайта кўришиш умиди юрагига 
мадор, куч-қувват бағишлаб турган ягона ва охирги су
-
янч тоғи, сўнгги юпанчи эди.


273
Махфий полиция бошлиғи ўриндиқ билан бирга ол
-
динга сурилди ва ботинкасини полга тираб, тирсагини 
қора стулга қадади; перони чироққа яқинлаштириб, икки 
бармоғининг учи билан унга ёпишиб қолган соч тола
-
сини тортиб олди − у ёзишга халақит бериб, ҳарфларни 
мўйловли қисқичбақага айлантириб қўймоқда эди. Тиш
-
ларини бир оз кавлаб ўтириб, ёзишда давом этди: «... ва 
кўрсатмага мувофиқ, тилга олинган Ходим йигирма ет
-
тинчи камерадаги тутқун билан сўнгги икки ой давоми
-
да дўстона алоқа ўрнатишга эришди: тинимсиз йиғлади, 
нола чекди, бўкирди ва жонига қасд қилмоқчи бўлган 
одам ролини қойилмақом қилиб бажарди. Дўстона 
суҳбатларда йигирма еттинчидаги маҳбус ундан Сеньор 
Президентга қарши қандай жиноят содир этганини ва 
одам ҳар қандай умид-ишончидан маҳрум бўладиган бу 
ерга қандай тушиб қолганини сўради. Тилга олинган Хо
-
дим жавоб бермади ва бундай ҳолатда тавсия этилгани
-
дек, бошини ерга уриб, ҳаммани лаънатлашга тушди. У 
суриштиришини қўймади, Ходим ноилож тилга кирди: 
«Полиглотлар
1
мамлакатида полиглот бўлиб туғилдим. 
Полиглотлар йўқ мамлакат борлигини билиб қолдим ва 
бу ерга келдим. Хорижликлар учун қулай мамлакат экан. 
Ҳамма ерда танишлар, дўстлар орттирдим, пул, ҳамма 
нарса бор. Бир куни кўчада нотаниш сеньорани кўриб 
қолдим: орқасидан бир неча қадам юрдим, иродасизлик 
қилдим, қатъият етишмади... Эри бормикин... қизми... 
бевами? Ягона билганим шу бўлдики, изидан боришим 
керак! Кўзлари нақадар гўзал! Лаблари ширин олма! 
Қадди қомати! Айни орзудаги хилқат!.. Эргашиб бордим, 
танишишга муваффақ бўлдим, аммо ана шу учрашган 
пайтимиздан бошқа уни кўрмадим, қандайдир нотаниш 
одам, унга ҳеч қаерда кўзим тушмаган эди − унинг изи-
дан соядек эргашиб юра бошлади. Дўстимикин?.. Аммо 
гап нимада?.. Дўстлари ундан юз ўгирди. Кўчадаги тош
-
га айланишди... Аммо гап нимада? Қадам босса − тошлар 
қалтирайди. Уйларнинг деворлари... Аммо гап нимада? 
1
Полиглот − кўп тилларни билувчи.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish