Роман Тошкент «O‘zbekiston» 2016 Рус тилидан Ортиқбой абдуллаев таржимаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/54
Sana30.08.2022
Hajmi1,81 Mb.
#847924
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
Senyor Prezident

КЎР ТОВУҚ
«...Унинг жўнаб кетганига неча соат бўлди?» Хайр
-
лашган куни соатларни санар эди. Кейинчалик кун
-
ларнинг саноғи қўшилди: «Жўнаб кетганига неча кун 
бўлди!» Аммо икки ҳафта ўтгач, кунлар ҳам йўқолди: 
«Жўнаб кетганига неча ҳафта бўлди!» Бир ой. Сўнг ой
-
ларнинг ҳисоби йўқолди. Улар йилларга айланди. Кейин 
йилларнинг саноғи ҳам йўқолиб кетди.
Камила кўчадагилар кўриб қолишмасин деб меҳ-
монхонада парда орқасига беркиниб, хат ташувчининг 
йўлига кўз тикади; у ҳомиладор, боласига атаб жажжи 
кийимлар тайёрлайди. Хат ташувчи кўринишидан ол
-
дин тақиллаган товуш эшитилади, у телба кишига ўхшаб 
ҳамма эшикларни тақиллатганидан хурсанд. Тўқ-тўқлар 
яқинлашиб, ойнадан кириб келади. Камила хат ташувчи
-
нинг овозини эшитиб, тикаётган нарсаларини бир чек
-
кага суриб қўяди, уни кўрганда юраги қафасидан чиқиб 
кетаёзади, шодлигини бутун дунёга улашгиси келади. 
Мана у − жуда узоқ кутилган мактуб!
«Мени суюклим Камилам. Ундов белгиси».
Аммо хат ташувчи тақиллатмади... Эҳтимол... Бал
-
ки кейинроқ... Яна бичиш-тикишга ўтиради, қайғусини 
тарқатиш учун ўзича минғирлаб қўшиқ айтади.


266
Хат ташувчи кечқурун яна кўринади. У ойна олдидан 
эшикка келгунча қанча вақт кетади? Музлаб, нафасини 
ичига ютиб, вужуди қулоққа айланиб, эшик тақиллашини 
кутади ва ҳеч ким уйдаги сукунатни бузмаганига ишонч 
ҳосил қилгач, ночор кўзларини юмиб олади, бутун ба
-
дани жимирлаб, томоғига тошдек тиқилган беҳузурлик 
қайноқ нафас, аламли ингроқни ичига ютади. Нега 
йўлига чиқиб турмади? Эҳтимол, хат ташувчи шунчаки 
унутгандир. Одамда ҳар хил ҳолат бўлади-ку, эртага ал
-
батта хабар олиб келади...
Эртаси куни у эшикни шиддат билан тарақлатиб 
очади. Хат ташувчини қаршилаш учун югуради, унутиб 
ўтиб кетишидан хавотирланганидан эмас, бу гал омад 
келишига астойдил ишонганидан югуради. Аммо хат 
ташувчи бу сафар ҳам унинг унсиз саволларига эътибор 
бермасдан ўтиб кетади. Мана у: яшил костюмда, одамлар 
айтганидек, умид рангида: бақакўз, тиржайганда сўйлоқ 
тишлари, анатомия хонасидаги мўмиёнинг айни ўзи.
Бир ой, икки ой, учинчи, тўртинчи...
Оғир ғамга ботган Камила деразалари ташқарига 
қараган уйдан кўчага чиқмай қўйди, хонанинг энг 
қоронғи бурчакларига беркиниб олди. У ўзини гоҳида 
эски латтага, гоҳида ўтинга, гоҳида кўмирга, гоҳида 
эски кўзага, ҳатто ахлатга ўхшатар эди. Дуохон сифа
-
тида танилган оқсоч аёл: «У тантиқлик қилаётгани йўқ, 
соғинади», деб тушунтиради қўшниларига. Улар бу аёл
-
дан бирон доривор гиёҳ олиш учун эмас, кўпроқ ғийбат 
қилиш учун йиғилишади, даволаш масаласида эса бир-
биридан қолишмайди: авлиёларга атаб табаррук шам
-
ларни кўтариб келишади ва ўз навбатида, хонадоннинг
юкини енгиллатиб, қимматбаҳо буюмларни ташиб кети
-
шади.
Ниҳоят, ажойиб кунларнинг бирида бемор кўчага 
чиқди. Мурдалар оқимга қўшилиб сузади. Танишлар 
кўзига ташланмай деб, фойтуннинг бурчагига тиқилиб 
олди, аёллар эса у билан саломлашмаслик учун тескари 
ўгирилдилар − у Президент ҳузурига йўл олди. Кўз ёш
-
лари ҳўл қилган рўмол унга ҳам нонушта, ҳам тушлик 


267
бўлди. Қабулхонада кутиб ўтириб рўмолини бутунлай 
ғажиб ташлади. Арзга келган одамларнинг саноғи йўқ. 
Деҳқонлар зарҳал стулларнинг чеккасида омонатгина 
ўтиришар, шаҳарликлар бемалол суянчиқларга суяниб 
олишган. Хонимларни юмшоқ ўриндиқларга таклиф 
қилишади. Кимлардир эшик олдида гаплашмоқда. Пре
-
зидент! Уни ўйлаши билан қалтироқ босди. Қорнида 
боласи қимирлади, гўё у: «Бу ердан кетайлик!» деб 
тиқилинч қилаётгандек эди. Одамлар увишган қўл-
оёқларини уқалашади. Эснашади. Пичирлаб гаплашиша
-
ди. Бош штаб зобитлари ўтиб туришади. Аскар бола де
-
раза ойналарини артади. Пашшалар ғинғиллайди. Юра
-
гининг остида боласи қимирлайди. «Эҳ, сен тўполончи! 
Нимага аччиқ қиласан? Биз Президентдан сеньор қаерда, 
деб сўраймиз. У ҳали сени борлигингни ҳам билмай
-
ди; у қайтиб келгандан кейин сени бошида кўтаради! 
Ҳадемай, сен ҳам ҳаёт деган қозонда қайнайдиган бўлиб 
қоласан... Йўқ, мен бунга умуман қарши эмасман, аммо 
сенга мана шу ердан кўра яхши жой топилмайди!»
Президент уни қабул қилмади. Кимдир хат ёзиб 
кўринг, деб маслаҳат берди. Телеграммалар, гербли 
қоғозга ёзилган хатлар... Нафи тегмади; ундан жавоб 
қайтмади...
Кўчалар бўм-бўш, одамлар черковда ибодат қилиша-
ди, у эса идорама-идора юриб вазирларни қоровуллайди,
қовоғи уюлган кекса эшик оғалари билан қандай гапла
-
шишни билмайди, улар бирон саволига жавоб бериш
-
ни хоҳламайдилар, ичкарига киришга уриниб кўрса, 
уриб-туртиб, аъзойи-баданини кўкартириб ҳайдаб 
чиқарадилар...
У Нью-Йоркдаги консулга, Вашингтондаги элчига, 
дугонасининг танишига, танишининг қайнағасига хат 
ёзиб, эрини суриштирди. Бир савдогар жуҳуд Америка 
элчихонасидаги мўътабар котиб, изқувар ва дипломат 
Кара де Анхел Нью-Йоркка етиб борганини аниқ би
-
лади деб айтди. Уни портга тушгани порт рўйхат даф
-
тарида, қайси меҳмонхонага жойлашгани меҳмонхона 
рўйхати дафтарида ҳамда полиция маълумотномалари
-


268
да қайд этилган, бу ҳақда газетада хабарлар чиққан, у 
ёқдан яқинда келганлар ҳам буни тасдиқлади. Ҳозир уни 
қидиришмоқда, − деди жуҳуд, − у хоҳ тирик, хоҳ ўлик 
бўлсин, топилади; у бошқа бир кемада Сингапурга сузиб 
кетган деган миш-мишлар бор. «Сингапур қаерда?» − 
деб сўради у. «Қаерда бўларди − Ҳиндихитойда», − яса
-
ма тишларини ғижирлатиб жавоб берди жуҳуд. «У ёқдан
хат қанча вақтда келади», − суриштирди яна. «Аниқ ай
-
толмайман, уч ойларда келиб қолар». У бармоқларини
букиб санади. Кара де Анхел Сингапурга жўнаб кетгани
-
га яқинда тўрт ой бўлади.
Нью-Йоркда ёки Сингапурда... Елкасидан тоғ ағда-
рилгандек бўлди! Олисда юрса ҳам тирик! Одамлар вал
-
дирагандек, портда ўлдирилмаган экан! Нью-Йорк ёки 
Сингапурда − узоқ-узоқларда, аммо хаёлан ёнида.
У йиқилиб тушмайин деб жуҳуднинг пештахтаси
-
га ҳорғин суянди. Севинганидан боши айланди, сўнг 
ҳавода − зар қоғозларга ўралган тансиқ таомлар, тўр са
-
ватли Италия шароблари, консерва қутилари, шоколад 
ўрамлари, олмалар, селёдкалар, зайтун мойлари, шимол 
балиқлари, узумлар орасида учиб юргандек бўлди − 
ниҳоят, эри қайси юртлардан қўним топганини билди! 
«Тентак, ўзингни шунчалик қийнашни нима кераги бор 
эди? Нега хат ёзмаётгани ҳам маълум − у комедияни охи
-
ригача ўйнамоқчи. Энди рашк ўтида ёниб, ташлаб кетил
-
ган хотин қиёфасига кириши ёки оғир тўлғоқ дамларида 
эри ёнида бўлиши учун уни излаб топиши керак».
Фойтунга буюртма берилди, юклар саранжомлан
-
ди, сафарга керакли нарсалар тахт қилинди, аммо пас- 
порт олишига рухсат берилмади. Оғиздаги никотин 
қорайтирган тишлар очилиб ёпилди, очилиб қайта ёпил
-
ди, сўнг юқоридан паспорт берилмасин, деган буйруқ 
келганини айтиш учун яна очилди. Камиланинг лабла
-
ри қалтиради, оғзини юмди, кейин қулоғига яхши етиб 
келмаган сўзларни такрорлаш учун яна очди. Президент
-
га қайта-қайта жўнатилган телеграммалар беҳуда кет
-
ди. Уларга катта бойлигини сарфлаб қўйган эди. У жа
-
воб қайтармади. Вазирлардан гап чиқмади. Хонимларга 


269
ўта илтифотли бўлган ҳарбий вазир ёрдамчиси ҳадеб 
оёғингизни тираб олманг, ҳатто катта армия келиб са
-
ройни қамал қилганда ҳам фойдаси йўқ, сабаби, эрингиз
Сеньор Президентни қаттиқ ранжитган, деб айтди. 
Унга бир ҳожатбарор попдан ёрдам сўраб кўринг,
деб маслаҳат беришди. У Президентнинг ге-мор-рой 
бўлиб қолган маъшуқасини ва яна унга яқин бир неча 
хонимни даволаган экан. Аммо айни шу кезларда Кара 
де Анхел Панамада безгакка чалиниб, вафот этди, деган 
миш-мишлар тарқалди, бу хабарни спиритлар орқали 
текшириб кўриш керак, деб маслаҳат беришди.
Спиритларни топиш унча қийин бўлмади. Фақат ба
-
шоратчи хотин бир оз тихирлик қилди. «Сеньор Прези
-
дентга душман одамнинг руҳини чақириш менга тўғри 
келмайди», деб туриб олди. Унинг хунук кийимидан 
чиқиб турган қоқсуяк қўллари ва оёқлари қалтирар эди. 
Ялиниб-ёлворишлар, мўмай пул олдида тош ҳам эриб ке
-
тади, шундай, порани олгандан кейин башоратчи хотин 
рози бўлди. Чироқни ўчиришди, Камилани қўрқув бос
-
ди, Кара де Анхелнинг руҳини чақириша бошлашганда 
ҳушини йўқотиб, оёқда туролмай қолди, уни зўрға бошқа 
хонага олиб чиқдилар, у очиқ денгизда ҳалок бўлган − 
Кара де Анхел шундай деб айтди, эрининг овозини эшит
-
ди. Ҳозир ўша ерда, энди қайта туролмайди, чиройли сув 
тўшагида ётибди, денгиз туби унинг момиқ ёстиғига ай
-
ланган.
Йигирма ёшида юзлари сўлиб, қоқсуякка айланган, 
фақат яшил кўзлари-ю, шаффоф кўз косасигина сўппайиб 
қолган Камила кўзи ёригандан кейин оёққа туриши 
биланоқ ёзни қишлоқда ўтказиш учун жўнаб кетди. Оғир 
камқонлик, сил, телбалик, тушкунлик ичида афтодаҳол
бўлган, боласини ингичка сим устида кўтариб юрган
-
га ўхшаб, эридан ҳеч қандай дарак тополмасдан, фақат 
сувга чўкканларни кўрсатадиган ойналарга боқиб, уни ё 
ўғли, ё ўзининг кўзида кўришдан умидвор бўлиб, у ти
-
рик, Нью-Йоркда ёки Сингапурда юрибди, деган хаёлда 
овуниб кун ўтказиш жуда оғир эди...


270
Қарағайларнинг қуюқ соялари орасида, текислик
-
даги мевали дарахтлар ва боғлар аро, булутлардан ҳам 
жуда баландда, зулматларни ёритиб, янги кун ярқираб 
кўринадиган муқаддас якшанбалардан бирида ўғлига 
туз, ёғ, табаррук томчилар қўшилган жом тўла сув 
тутқаздилар ва Мигел деб исм бердилар. Турналар бор 
овозда сайрадилар. Бир тутам пат ва ниҳоятда жарангдор 
наво. Қўйлар қўзичоқларини меҳр билан ялайди. Мана 
шу якшанба кунида онасининг қўли баданини силаб-сий
-
палагани чақалоққа нақадар роҳат, қувонч бағишлади; у 
она меҳрини, эркалашларини ҳис этиб, кўзларини юмиб, 
роҳатланиб ётар эди. Тойчоқ нам кўзларини узмасдан ти
-
килиб турган она биянинг ёнида шўхлик қилади. Бузоқча 
сўлаклари оқиб ётган тумшуқчаси билан сут тўла елинни 
туртиб, бахтиёрлигидан яйраб маърайди.
Қўнғироқ жаранглаб, чўқиниш маросими ўтказил-
гани маълум қилингандан кейин Камила ўзи сезма
-
ган ҳолда вужудида ҳаёт нашъаси уйғонаётганини ҳис 
қилиб, ўғилчасини бағрига маҳкам босди.
Кичкина Мигел эркинликда ўсиб, қишлоқ одамига 
айланди, Камила шаҳарга бошқа қайтиб бормади.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish