182
5.
Ноқулай ташқи шароитларга (шамол, қор, ёнғин ва бошқаларга) қарши
чидамли дарахтзор яратиш;
6.
Ўрмонни санитар ҳолатини яхшилаш;
7.
Ўрмоннинг сувни сақлаш, сув оқишини меъёрга солиш хусусиятларини
тартибга солиш;
8.
Ўрмонни далани ҳимояловчи, соғломлаштириш, эстетик ва бошқа
функцияларини ошириш;
9.
Ўрмон мевалари ва қўзиқорин ҳосилини ошириш;
Асосий кесиш учун экологик ва технологик Бу вазифаларни ечишда
қимматбаҳо дарахт турлари ва уларнинг шаклларига, дарахтнинг ўсиши ва
ҳолатига, тана ва шох-шаббаларининг яхши ўсишига қулай шароит яратиш
учун ёмон ўсган дарахтларни олиб ташлаш ишларини амалга ошириш зарур.
Кесиб парваришлаш ишининг биринчи даражадаги вазифаси ёғоч
етиштириш, шу билан бирга далани ҳимояловчи ўрмонзорларда иҳотазорлар
конструкциясига дарахт ва бутал турлари таркибининг алмашиб туришини ва
уларнинг ҳимоя таъсирини йўқотмаган ҳолда
кесиб парваришлаш ишлари
амалга оширилади. Кесиб парваришлаш бир-бирига боғлиқ 3 та типдан
иборат:
1.
Ёш дарахтларни кесиш;
2.
Ўрта ёшли дарахтларни кееиш;
3.
Пишиб етилган дарахтларда кесиб
парваришлаш ишларини олиб
бориш.
Ёш дарахтларни кесиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
2.
Иккинчи даражали дарахт ва буталарда ҳамда қимматбаҳо турларнинг
ўсишига таъсир қилувчи ўсимликларида;
3.
Ташқи ноқулай шароитларда;
4.
Юқори ёнғин хавфи пайдо бўлганда (асосан нинабарглиларда).
У 2 гуруҳга бўлинади:
1.
Ёруғлик тушириш;
2.
Тозалаш.
Ёруғлик тушириш асосий дарахт турининг ўсишини яхшилаш ва
таркибини тартибга солиш учун ҳамда соядаги дарахтларда ўтказилади. Бир
хил турдаги дарахтзорларда ёруғлик тушириш мақсадида кесиш учун бошқа
турдаги дарахтлар олиб ташланади.
Тозалаш ҳудуддаги асосий дарахт урларининг ўзгаришини
тартибга
солиш ва ўсиш шароитини яхшилаш учун одатда ёш дарахтларда ўтказилади.
Ўрта ёшли дарахтларда кесиб парваришлаш ўтказиш учун аста-секин
кесиш усулидан фойдаланилади. Аста-секин кесиш усули дарахтларнинг
танаси ва шох – шаббасининг тўғри шаклланиши учун қулай шароит яратиш
мақсадида I (нинабаргли ва қаттиқ баргли дарахт турларида) III (юмшоқ
баргли дарахт турларида) ёш синфли дарахтзорларда амалга оширилади.
Бунда тана ва шох-шаббаларининг яхши шаклланиб ўсиши учун шароит
яратиш ва ёмон ўсаётган дарахт турларини олиб ташлаш тадбирлари амалга
оширилади.
183
Пишиб етилган дарахтзорларда кесиб парваришлаш ишларини олиб
боришда ўтиб кесишдан фойдаланилади. Ўтиб кесиш усули ёғочнинг техник
етилиши муддатини қисқартириш ва дарахтларнинг яхши ўсишини ошириш
учун қулай шароит яратиш мақсадида пишиб етилган ва ўрта ёшли
дарахтларда ўтказилади. Бу дарахтларнинг чидамлилик даражасини асосий
дарахт турларининг озиқаниш майдонинин ошириш ва иккинчи ярусли
дарахтларнинг шаклланишига ёрдам беради.
Бундан ташқари кесиб парваришлашнинг комплекс, санитар,
ландшафтли ва иҳота дарахтзорларида олиб бориладиган кесиш ишлари ҳам
мавжуд. Комплекс усулда юқорида келтирилган усуллардан бир вақтда
фойдаланилади. Санитар кесишда қуриб қолган,
касалланган, зарарланган
дарахтлар кесилади. Ландшафтли кесиш ишлари ўрмон парки зоналарида
амалга оширилади ва унинг эстетик функциясини ошириш учун зарур
бўлади. Иҳота қаторларида кесишнинг мақсади қуйидагилардан иборат:
1.
Турли хил тузилишли қаторларни шакллантириш;
2.
Иҳотазорларнинг сув режимини ва микроиқлим
яратиш хусусиятини
вужудга келтириш;
3.
Иҳотазорларнинг ҳимоя функциясини ошириш;
4.
Қўшимча ёғоч олиш.
Кесиб парваришлаш ишларини амалга оширишда кесиш такрорийлиги
ва интенсивлиги инобатга олинади. Кесиш такрорийлиги деганда кесиб
парваришлаш тадбирлари орасидаги муддат тушунилади. У ёруғлик
тушириш ва ва тозалашда 2-5 йил, аста-секин кесишда 5-10 йил, ўтиб
кесишда 10-20 йилни ташкил этади. Кесиш интенсивлиги дарахт ёши, шакли,
ўрмон типи, иқлим, иқтисодий ва бошқа шароитлардан келиб чиққан ҳолда
белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: