Ўрмончилик ” фанидан ўҚув-услубий мажмуа


Дарахтларнинг ўртача ёши ва бонитет синфлари



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/160
Sana06.06.2022
Hajmi2,59 Mb.
#640754
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   160
Bog'liq
Мажмуа Ўрмончилик

Дарахтларнинг ўртача ёши ва бонитет синфлари
Дарахтзорлар ёши ҳар бир дарахт ёши бўйича аниқланади. Агар 
дарахт ёши дарахтзорлар заҳираси бўйича кўп қисмини, яъни ёши бир хил 
дарахтлар кўпчилик бўлса, бундай дарахтлар бир хил ёшдаги дарахтлар 
дейилади. Агар аксинча дарахтлар ёши ёғоч заҳираси бўйича озчилик бўлса, 
бундай дарахтлар ҳар хил ёшдаги дарахтлар дейилади. Унинг ёшини 
топишда дарахтлар бўйича ўртача ёши ҳисоблаб топилади. 
Ўрмончиликда дарахтлар турлари бўйича қуйидагича тартибда 
синфлараро ёши аниқлаб белгиланади. 
Марказий Осиёда саксаул, туранга, жийда, черкез учун бир синфдаги 
ёши 5 ёшга тенг. 
Тез ўсувчи япроқ баргли дарахтлар учун яъни, қайин,қора терак, 
тераклар учун бир синф ёши 10 ёшга тенг. 
Игна баргли дарахтлар учун бир синф ёши 20 ёшга тенг. 
Зарафшон, Туркистон, Туркман арчалари учун бир синф ёши 40 ёшга 
тенг.
Дарахтзорларнинг ёшининг гуруҳи бўйича тақсимланиши. 
Дарахтлар ёшини аниқ ҳисоблашнинг яна бир усулларидан бири бу 
ўрмонни қалин жойидан бир неча дарахт кесилади ва кесилган дарахт 
асосининг юзаси яхшилаб артиб тозаланади сўнг йиллик халқалар ҳисобидан 
дарахт ёши аниқланади. 
Баъзан ўрмон таксаторлари ўз ишларини пухта ўрганиб чиққанларидан 
кейин кўз билан ҳам чамалаб ўлчаш усуллари мавжуд. Масалан, саксовул ва 
игна баргли дарахтларни (мутовкалари) новдаларидан ҳисоблаш мумкин. 
Юқоридаги усулда фақат ёш ва ўртача ёшдаги (II-III-IV-синф) 
дарахтларнинг ёшини аниқлаш мумкин. Пишиб етилган ва ўсишдан тўхтаган 
дарахтларнинг ёшини бу усулда аниқлаб бўлмайди. Чунки уларнинг ён 
шохлари, новдалари синган ва тушиб кетган бўлади. 
Ўрмон дарахтзорлари ўз турига қараб ҳар хил шароитда, механик 
таркиби жиҳатидан, тупроқнинг маҳсулдорлиги бўйича ўсиб ривожланиш 
шароитига эга. Тупроқ таркиби қанчалик минерал моддаларга бой бўлса 
дарахтзорларнинг ўсиб ривожланиши шунчалик юқори бўлади, дарахтлар 


30 
диаметри, баландлиги ва ҳажми бўйича юқори ўсиш кўрсаткичларига эга 
бўлади. 
Демак, яхши шароитда дарахтзорларнинг маҳсулдорлиги юқори 
шунингдек, ёмон шароитда дарахтзорларнинг маҳсулдорлиги паст даражага 
эга бўлади. Ўрмончиликда ушбу тушунча-дарахтзорлар бонитети деган 
тушунча билан ифодаланади. Бонитет сўзи лотинча «bonyc» сўзидан олинган 
бўлиб, дарахтзорларнинг ўсиб ривожланиш шароитига қараб маҳсулдорлик 
даражаси дейилади. Дарахтзорларнинг маҳсулдорлик даражасига қараб 
бонитет 5 асосий синфга бўлинади. 
Бонитетнинг энг юқори кўрсаткичлари дейилганда бир гектардаги ёғоч 
захираси ёки заҳира бўйича ўсиш кўрсаткичлари тушунилади, лекин 
дарахтзорларнинг заҳираси ва ўсиш кўрсаткичларини аниқлаш анча қийин. 
Шунинг учун ҳам бонитетни аниқлаш учун дарахтзорларнинг баландлиги ва 
ёши орасидаги ўзаро боғланиш натижаси асосида ҳисобланади. Демак, 
бонитет синфини аниқлаш учун иккита кўрсаткич зарур экан: дарахтзорлар 
баландлиги ва ёши. 
Дарахтлар бонитети ўрмонларнинг ҳосилдорлигини, маҳсулдорлигини 
шартли бирликларда ифодаловчи кўрсаткичдир. 
Бонитетнинг шартли бирликлари, дарахтларнинг ўсиш шароитлари 
эътиборга олинган ҳолда рим рақамлари билан I-V гача бўлиниб 
белгиланади. Энг маҳсулдор ўрмонлар I синф бонитетига, ўсиш шароити 
ноқулай жойлардаги ўрмонлар эса V синф бонитетига киради. 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish