Ўрмончилик ” фанидан ўҚув-услубий мажмуа


Анучин призмаси ёрдамида дарахтлар кўндаланг кесим юзаси ва



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/160
Sana06.06.2022
Hajmi2,59 Mb.
#640754
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   160
Bog'liq
Мажмуа Ўрмончилик

Анучин призмаси ёрдамида дарахтлар кўндаланг кесим юзаси ва 
ўрмон тўлиқлиги аниқланади.
Профессор Н.П.Анучинни бу призмаси 
кўндаланг кесим юзанинг метр квадрат ҳисобида (1 га) ги ўрмон 
маҳсулотини ҳисоблашга асосланган. Асбоб билан ишлаш вақтида уни кўз 
баландлигида ушлаб ҳам, асбоб орқали ҳам асбоб устидан туриб дарахт 
танасига қаралади. Бу вақтда таксатор дарахт танасини призмадан шкала ён 
томонга сурилганлиги кўрилади. Бунда 3 хил кўриниш намоён бўлади. 
Дарахт танаси умуман ўз танасининг диаметридан четга чиқиб кетади, 
бу ҳол саноқда 0 га тенг деб ҳисобланади. Яъни бу дарахт ҳисобга 
олинмайди. 
Агар дарахт танасининг ўлчами ўз диаметрининг чегарасида қолса 
ушбу ҳолда саноқ 0,5 деб олинади. Яъни бир нечта шундай ярим 
дарахтларнинг сони умумий сони ярмига кўпайтирилиб яхлитланади. 
Шундан сўнг ҳисобга олинади. 
Агар дарахт танасининг кесилган чегараси ўз диаметрининг ичида 
қолса, у ҳолда, бундай дарахт тўлиқ деб алоҳида ҳисобга олинади. 
Ушбу призманинг ўрмон таксацияси ва ёғочшунослик фанидаги энг 
асосий хусусиятларидан бири призма асосида ўлчанган диаметрлар бўйича 
бир дарахтни ҳам ёки бир бутун дарахтзорларни кўндаланг кесим юзаларини 
ҳисоблаб чиқилади. Бу эса ўз навбатида ўрмон хўжаликларида кубатура 
ҳисобида ёғоч етиштиришнинг ҳисоб-китоби учун асос бўлади. Юқорида 
бажарилган ҳисоблаш ишлари чизмада қуйидагича кўринишда тасвирланади. 
Ўрмоннинг бир элементи ҳисоблангандан сўнг тартиб билан бошқа 
элементларни ҳисоб-китоб қилиш керак. 
Анучин призмаси билан тоғолди жойларда ишлагандан олинган 
майдоннинг дарахтларни кесим юзаси йиғиндиси ўрмон элементларнинг 
тўғирлаш коэффецентига кўпайтириш керак. Дарахтлар кўндаланг кесим 
юзаларини аниқлаб сўнг ўрмон тўлиқлиги ҳисоблаб чиқилади. 
Ўрмон дарахтзорлари тўлиқлигини аниқлаш ўрмончиликни асосий 
кўрсаткичларидан бири бўлиб, келажакда дарахтзорлар заҳирасини 
аниқлашда асос бўлиб хизмат қилади. 
Умумий дарахтзорни ташкил этишда қатнашаётган дарахтлар 
мажмуасига дарахтзорлар таркиби дейилади. Агар дарахтзорлар фақат бир 
хил дарахт туридан иборат бўлса бир хил дарахтзор дейилади. 
Агар дарахтзорлар бир нечта дарахт туридан иборат бўлса, бундай 
дарахтзорлар аралаш дарахтзорлар дейилади. 
Дарахтзорлар таркибини шартли формула билан ифодалашда умумий 
дарахтзорлар таркиби 100% деб олинади ва асосий дарахт туридан бошлаб 
унинг қатнашиши коэффиценти дарахт турининг бош харфи билан 
ифодаланади. Агар дарахтлар номланиши бир хил харфдан иборат бўлса, у 
ҳолда бош харфга кейинги икки ёки уч харф қўшиб ёзилади. Масалан, Осина 
- Ос, Ольха - Ол. Қайси дарахт дарахтзорлар таркибида кўп фоизни ташкил 


29 
этса бу фақат бош ёки асосий дарахт ҳисобланади ва коэффицент қўйишда 
биринчи ёзилади. 
Масалан, Қарағай-100%, коэффицент 10; Терак-100%, коэффицент 10 
ёки 10 Қ, 10 Т. Агар зарафшон арчаси 100% бўлса-10 Зар. 
Дарахтзорлар таркибининг формуласи бу ҳолда қуйидагича тузилади: 
8Гр. ён 1Ол. 1 Оли. 
Агар дарахт тури ҳажми бўйича 2-5% ни ташкил этса, у ҳолда у 
(+);ёзиб борилади. Агар дарахт тури 2% гача бўлса у ҳолда «алоҳида» деб 
ёзилади. 
Ёш ниҳоллар ва ўрмон ости ўсимликлари дарахтзор таркибини 
аниқлаш формуласига киритилмайди. Дарахтзорлар таркибини кўндаланг 
кесим юзалар йиғиндиси ёрдамида ҳам аниқлаш мумкин. 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish