Ўрмончилик ” фанидан ўҚув-услубий мажмуа


Ўрмон ёнғинларининг табиати



Download 2,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/160
Sana06.06.2022
Hajmi2,59 Mb.
#640754
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   160
Bog'liq
Мажмуа Ўрмончилик

Ўрмон ёнғинларининг табиати. 
Ўрмон ёнғинларини нафақат 
дарахтзорлар ёнганда, балки бутазорлар кесишдан қолган қолдиқлар, 
проголина ва дарахт кесилган майдонлардаги ўтлар, вақтинча қишлоқ 
ҳўжалигида фойдаланилган ерлардаги қолдиқ (анғиз) ёнганда ҳам ўрмон 
ёнғинлари содир бўлади. 
Ўрмон ёнғинлари – бу кутилмаганда содир бўладиган, инсон томонидан 
бошқарилмайдиган, 
ўрмон 
ҳудудида 
тарқалган 
ёнғиндир. 
Ўрмон 
ёнғинларининг пайдо бўлишига, ёнувчи материал қулай шароит, бу 
материаллар таркибий қисимларининг ёниши ва олов манбаси сабаб бўлиши 
мумкин. Улар одатда тўкилган баргларнинг тупроқ тирик қатламининг, 
ўрмон тўшамасининг бошқа шу ҳудудга оид бўлган ўрмон ёнувчи 
материалларининг ёнишидан бошланади. Ёнувчи материалларнинг ёниш 
хавфи об-ҳаво шароитининг қуруқлиги даражасига боғлиқ. Иқлим 
(қурғоқчилик) ва ўрмон ўсиш хусусиятлари таъсирида айрим ҳудудларда 
ёнғинлар ёзга нисбатан бахор ва куз фаслида кўпроқ бўлади. Масалан, 
қурғоқчиликнинг бошланиш дарахт ва бута баргларининг ялпи тўкилиши ва 
ўтларнинг қуриш вақтига тўғри келса, қурғоқчилик давомида шамолли об-
ҳаво ёнғинниг тез тарқалишига имкон яратади. Агар кучли қурғоқчилик ва 
ёнғин манбаси бўлмаса, бундай ерларда ёнғин содир бўлмайди. Ёнғиндан 
қуйидаги холларда ижобий мақсадларда фойдаланиш мумкин: ўрмон 
кесилган майдонларини тозалаш, ўрмондан ташқари ташландиқ майдонларни 
тозалаш мақсадида ёндириш, янги ерлар очиш, табиий тикланишига 
ёрдамлашиш. 
Ўрмон ёнғинларининг содир бўлиш сабабларини иккига бўлиш 
мумкин: инсон фаолияти билан боғлиқ ва инсон фаолиятига боғлиқ 
бўлмаган. Кўп йиллик статистик маълумотларга кўра хар 10 та ўрмон 
ёнғинларининг тўққизтаси инсоннинг айби билан бўлади. Шаҳар ва саноат 
марказлари яқинидаги ўрмонзорлар кўпроқ хавфга дучор бўладилар. Ўрмон 
ёнғинларининг катта қисми шаҳар ва аҳоли турар жойларидан 10 км 
масофадаги оралиқларида содир бўлади. Қишлоқ хўжалигидан бўшаган 
далаларни назоратсиз ёндириш сезиларли зарар етказади. Шунинг учун ҳам 
ўрмонга туташ далаларда ўтларга ва бошқа қолдиқларга ўт қўйиб тозалаш 
таъқиқланади. 
МДҲнинг Европа қисми, Сибир ва Узоқ Шарқ мамлакатларида ўрмон 
ёнғинларининг анча қисми (30-50%) чақмоқ уриш натижасида бўлади. 
Айрим ҳолатлардагина ёнғинлар ўзи ёнувчи торф ва кўмир 
қатламларининг ёниш туфайли содир бўлиши мумкин. 
Катта ўрмон ёнғинларига сабаб бўлувчи оддий олов манбалари инсон 
фаолияти билан боғлиқдир. Масалан: учқун, ўчирилмаган сигарет қолдиғи, 
гугурт, гулхан ёқиш ва бошқалар. Гулхан ўрмон учун ниҳоятда хавфлидир, 
бундан ташқари кесишдан қолган қолдиқларни, ипак қурти учун кесилган 


134 
шох-шаббалар қолдиқлари ва ўт-ўланларни гулхан қилиб куйдириш ҳам 
ниҳоятда хавфлидир. 
Ўрмон ёнғинларининг тўлароқ ва аниқроқ классификациясини И.С. 
Мелехов 1944 йилда Шимолнинг Европа қисмидаги кузатишлари асосида 
тузган. У ўрмон ёнғинларини қуйидагиларга ажратган: 
1.Пастки: тўшамали-гумусли; тупроқ устки; ўрмон ости-бутали; 
ўрмоности-ёғочли; тўнкали. 
1.
Устки: юқориги қисми ёниши; танаси билан ёниши. 
2.
Ер ости: торфли. 
Пастки ёнғин
да аланга баландлиги 2-2.5 м гача кўтарилади. Ёнғин 
ҳарорати 700

С ва ундан ҳам юқори бўлади. Пастки ёнғиннинг тарқалиш 
тезлиги шамол тезлигига, ёнувчи материалларнинг намлиги ва миқдори ва 
бошқа омилларга боғлиқдир. Аланга ҳарорати 900-1200
0
с ни ташкил этади. 

Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish