Доимий ўрмон уруғчилик участкаси .
Доимий ўрмон уруғчилик участкаси деб табиий ёки маданий ўрмонлардан узоқ муддат давомида уруғ олиш мақсадида ажратилган дарахтзорлар тушунилади. Бундай участкаларда ҳар йили юқори уруғ ҳосили олиш учун мўлжалланган ўрмон хўжалик тадбирлари олиб борилади.
Доимий ўрмон уруғчилик участкаси жойлашган жойда белгиланиб , қўйидаги ёзувли устунлар қўйилиши керак: ДЎУУ №--- Майдони --- га 202—йил.
Ҳар бир доимий ўрмон уруғчилик участкасига паспорт тузилади. Паспортда дарахтзор тасвирланади, кузатувлар ёзиб борилади, участкада бажарилган ишлар қайд қилинади ( 3-илова ).
Доимий ўрмон уруғчилик участкасини чопиш, дарахтларга зарар етказиш, ёнғин ва мол боқишдан ҳимоя қилинади .
Доимий ўрмон уруғчилик участкасида уруғ сифати ва ҳосилдорликни оширишга йўналтирилган тадбирлар - дарахтлар зич жойларни сийраклаштириш , тупроққа ишлов бериш , касаллик ва ҳашаротларга қарши курашишдир.
Доимий ўрмон уруғчилик участкаси атрофига қушларни жалб қилиш ва шамолларнинг салбий таъсири олдини олиш мақсадида 30-50 метр энли турли дарахт ва буталардан ташкил топган иҳота билан ўраб олиш керак.
Ўрмон уруғчилик участкасини экиш ва етиштириш .
Маданий ўрмон уруғчилик участкалари ажратиб олинган юқори сифатли дарахт-буталарнинг уруғ ,қаламча ёки ниҳолларидан экилади . Бундай участкалар совуқ сақланиб қолмайдиган , иложи борича гармселлардан ҳимояси бор жойларда экилади. Экиш учун танланган жой рельефи текис бўлгани маъқул . Қурғоқ ҳудудларда участка яқинида сув манбалари бўлиши керак .
Маданий ўрмон уруғчилик участкаси очиқ далага , ёки баргли дарахтлар ўрмон уруғчилик участкаси игна баргли ўрмон ичида , игна баргли дарахтлар ўрмон уруғчилик участкаси баргли дарахтлар ўрмони ичида жойлаштирилиши керак . Ўрмон тарафда қалин тез ўсувчи эрта барг чиқарадиган ёки доимий яшил дарахтлардан иҳота экиш керак . Бу иҳоталар бошқа вазифалар билан бир қаторда четдан шамол олиб келадиган кераксиз дарахт гули чангини ушлаб қолиш вазифасини бажаради .
Маданий ўрмон уруғчилик участкасини экиш учун ажратиб олинган уруғ , қаламча ёки ниҳоллар ишлатилади . Бундай участкаларни қўйидаги усулларда экиш мумкин :
боғ усулида, сийрак , йирик кўчатлар экиш йўли билан ;
сийрак жойлашган майдончалар,
1-2 ёшдаги ниҳоллар ёки
уруғдан жойига экиш йўли билан;
сийрак жойлашган қаторлар,
1-2 ёшли ниҳолларни экиш йўли билан.
Ҳар қандай усул ишлатилганда ҳам, дарахтлар тўлиқ ёруғлик ва шохлари ривожланиши учун имконият билан таъминланиши керак. Бундан ташқари, узоқ муддатда уруғ териш ишлари осон бўлиши учун дарахтларнинг пастки шохлари тирик туришини таъминлаш керак .
Боғ усулида экилган маданий ўрмон уруғчилик участкалари 5х5 м ёки 6х6 м схемада йирик 3-10 ёшли кўчатлар экиш йўли билан амалга оширилади .
Қатор оралари вақтинчалик қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда ишлатилиш мумкин .
Сийрак жойлашган майдончалар усулида экилган маданий ўрмон уруғчилик участкасини 1-2 ёшдаги ажратиб олинган уруғлардан етиштирилган ниҳоллар ёки йирик уруғлар 1,5х1,5 м ли майдончаларга 5-9 донадан экилади.
Майдончалар 5х5 м схемада экилади ( 1 гектарда 400 майдонча).
1 гектардаги майдончалар сони дарахт тури, ўсиш зонаси, ўсиш жойининг шарт - шароитидан келиб чиққан ҳолда ўзгариши мумкин. Ҳар бир майдончада биринчи 5-7 йил давомида дарахт тури ва унинг ўсиш тезлигидан келиб чиқиб, битта бақувват дарахт қолдирилиб, қолганлари 1-2 мартада чопиб олинади. Дарахтларнинг шох-шаббаси ўсган сайин дарахтлар сийраклатиб борилади .
Тез ўсувчи дарахтлар 75% гача дарахтлар кесилиб, дарахтзор схемаси 10х10 м га етказилади. Секин ўсувчи, сояга чидамли дарахтлар биогруппа кўринишида етиштирилади ва сийраклатилади. Натижада 1 гектарда 5х5 м тўғри тўртбурчак шаклида ва ҳар бурчагида биттадан дарахти бор 44та биогруппа жойлашади .
Сийрак жойлашган қаторлар усулида экилган маданий ўрмон уруғчилик участкасини экишда 1-2 ёшдаги ажратиб олинган бақувват ниҳоллар қўлланилади. Дарахтлар ўсган сайин сийраклатиб борилади. Энг яхши, шохлари яхши ривожланган ва пастга эгилган дарахтлар олиб қолинади . Дарахт тури ва ўрмон ўсиш шароитидан келиб чиқиб қатор орасидаги масофани 4-5 м гача қисқартириш мумкин .
Ҳар бир маданий ўрмон уруғчилик участкасига ҳужжат тайёрланиб , унда дарахт тури, келиб чиқиши, етиштирилган усул, ўрмон ўсиш шароити, қилинган ишлар, кузатув ва ҳисоб-китоб ишлари ёзиб борилади.
Маданий ўрмон уруғчилик участкаларини экишда уруғ, ёввойи ниҳол ва ажратилган уруғдан кўчатхонада етиштирилган ниҳоллардан ташқари қаламча ва пайвандланган кўчатлар ҳам ишлатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |