Ўрмон уруғчилиги буйича қўлланма


Оналик-уруғлик дарахтлари ва дарахтзорларини ажратиш , шакллантириш ва фойдаланиш



Download 4,08 Mb.
bet3/17
Sana26.06.2022
Hajmi4,08 Mb.
#706718
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
LAST VERSION manual for forest seeds

Оналик-уруғлик дарахтлари ва дарахтзорларини ажратиш , шакллантириш ва фойдаланиш .

Ўрмон уруғларини ёнғин, шамол, касаллик ва ҳашаротлардан зарарланмаган юқори махсулдор энг яхши дарахтлардан териш керак .


Ўрмон уруғларини териш учун ажратилган дарахтзорда маҳаллий шароитда энг яхши натижа берадиган тур , шакл ёки экотип асосий дарахт тури сифатида тарқалган бўлиши керак . Оналик-уруғлик дарахтлар ҳам худди асосда ажратиб олинади . Оналик-уруғлик дарахтларни пишиш даври олдидан ёки пишиш даврида ажратиб олиш керак , чунки шу пайтда уларнинг қанчалик махсулдорлигини аниқлаш мумкин бўлади . Агар бундай ёшли дарахтзорларни топиш имкони бўлмаса ўрта ёшдаги дарахтларни ҳам танлаш мумкин .
Ёш дарахтлар орасидан уруғ териш учун махсулдор шаклларни ажратишда қўйидагиларга эътибор қилиш керак :

  • дарахтзорнинг келиб чиқиши ;

  • дарахтзорнинг шу тур учун маҳаллий шароитда юқори махсулдор эканлиги

  • дарахтзорда маҳаллий шароитга тўлиқ мос келадиган эртачи ёки кечки фенотипнинг асосий тур сифатида тарқалганлиги ;

дарахтзорнинг мақсад йўналишига қараб : ёғоч олишга мўлжалланган бўлса --- танаси тўғри , ингичка шохли бўлиши ;
мева олишга мўлжалланган бўлса --- серҳосил ва чидамли бўлиши ; мелиорация мақсадида бўлса --- шох-шаббаси кенг бўлиши керак .
Уруғ теришга мўлжалланган дарахтзорда қинғир-қийшиқ ўсадиган, кўп танали, ҳашарот ва касалликларга чидамсиз дарахтлар бўлмаслиги керак.
уруғ теришга мўлжалланган дарахтзор соғлом, қуруқ шохлари йўқ, ўсиши яхши ва ҳолати яхши бўлиши керак .
Оналик-уруғлик дарахтларни селекцион баҳолашда қатор кўрсаткичлар йиғиндисидан фойдаланилади: бўйи, диаметри, масса бўйича махсулдорлиги, тана ёғочи сифати, касаллик, ҳашаротлар, тупроқ- иқлим ноқулайликларига чидамлилиги, гуллаши ва ҳосил бериши.
Махсус мақсадли баҳолашда бошқа кўрсаткичлардан ҳам фойдаланилиши мумкин: таркибида керакли моддаларнинг юқори улуши , ҳосилдорлик , меваларининг юқори сифати ва ҳоказо .
Дарахтлар ва дарахтзорларни уруғ териш учун селекцион баҳолашда уларни қўйидаги уч гуруҳга бўлиш керак : мусбат, нормал ва манфий .


Расм 1. Дарахтлар ва дарахтзорларни уруғ териш учун селекцион баҳолаш
Мусбат ( энг яхши ) дарахтлар - соғлом, тез ўсувчи ва тана ёғочининг сифати яхши дарахтлар. Мусбат дарахтлар бир хил ёшдаги дарахтзорда тана диаметри ўртача диаметрдан 50 % ортиқ , бўйи эса камида ўртача бўйдан 10-15 % юқори бўлган энг йирик дарахтлардир .
Агар дарахтзордаги дарахтлар ҳар хил ёшда бўлса, мусбат дарахтлар сифатида йирик , баланд бўйли , тана ёғочи ва шох-шаббаси сифатли бўлган, бўйига ва энига тез ўсувчи, ёш ва соғлом дарахтлар ажратиб олинади. Мусбат дарахтлар ажратилгандан кейин унга паспорт-карточка очилади ( 1-илова), уларни чопиш ман қилинади . Бу дарахтлардан ўрмон уруғчилик участкаси ташкил қилишда фойдаланилади .
Нормал ( ўртача ва яхши ) дарахтлар - ўрмондаги дарахтларниниг асосий қисмини ташкил қилади . Бу дарахтларнинг таксацион кўрсаткичи ( бўйи ва диаметри ) ўртача кўрсаткичдан 15-20 % ортиқ бўлади . Бундай дарахтлар янги ўрмонлар ташкил қилиш учун уруғ теришда кенг қўлланилади .
Манфий (ёмон) дарахтлар - ўрмонларнинг ҳамма тури , бонитети , ёшида учрайди . Манфий дарахтларга қийшиқ , сершох, кўп танали, чириган, касаллик ва ҳашаротларга чидамсиз , совуқ урган ва паст бўйли дарахтлар киради. Паст бўйли дарахтлар деб бир хил ёшдаги дарахтзорда ўртача таксацион кўрсаткичлардан бўйи ва диаметри 20 ва ундан кўп фоизга орқада қолган дарахтлар аталади. Манфий дарахтлардан ўрмон экиш мақсадида уруғ териш тақиқланади .
Оналик-уруғлик дарахтзорларини ажратиб олишда ҳам юқорида келтирилган усулда олиб борилади ва улар ҳам уч хил тоифага ажратилади : мусбат , нормал ва манфий дарахтзорлар .
Мусбат дарахтзорлар --- маҳаллий ўрмон ўсиш шароитлари учун энг унумдор бўлган , олий бонитетли , таркибида маҳаллий шароитда максимал даражада кўп сонли мусбат ва нормал дарахтлар бўлган дарахтзорлардир . Мусбат дарахтзорлар янги ўрмонлар экиш учун оналик-уруғлик дарахтзорлари ҳисобланиб , давлат ўрмон фондининг элита дарахтзори бўлиб, ўрмонлар сифатини оширишда уларнинг ўрни беқиёсдир.
Мусбат дарахтзорлар жуда кам учрайди ва кичик майдонларни ташкил қилади, шу сабабли уларни ажратиш ва асраш , ҳар қандай шароитда ҳам сақлаб қолиш керак. Бу дарахтзорлар кўпайтириш учун материал ( уруғлар , қаламчалар, табий кўкарган ниҳоллар) олиш учун ишлатилади. Олинган кўпайтириш учун материаллардан уруғ участкалари ва оналик-уруғчилик плантациялари экилади. Ажратиб олинган мусбат дарахтзорлар жойида қайд қилиниб, белгиланади, тасвирланади.




Download 4,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish