12-казус.
Фуқаро С.Ахмедов Самарқанд шаҳридаги Регистон мажмуасида турли хил ноёб буюмлар олди-сотдиси билан шуғулланиш учун савдо растаси очди. Унинг савдо қилиш жойига доимий равишда куннинг биринчи ярмида кучли қуёш нури тушиб турганлиги боис, савдо растаси устига соябон қилмоқчи бўлиб, деворнинг маълум қисмини тешиб ёғоч ўрнатди. Бундан хабардор бўлган мажмуа маъмурияти С.Ахмедовни тарихий, маънавий ва маданий меросга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлмаганликда айблаб, уни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича прокуратура органларига мурожаат қилди. С.Ахмедов эса, ўз навбатида, у бир дона ғиштни олганлигини, уни яна қайтариб жойига қўйишнинг имкони борлигини айтиб ўзини бу ишда бегуноҳ эканлигини қайд этди.
Савол:
Ушбу вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Тарихий, маънавий ва маданий меросни асрамаслик, унга эҳтиёткорона муносабатда бўлмаслик чегараси қандай?
13-казус
Блоггерлардан бири ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштирувчи ягона орган мавжуд эмаслиги, бундай фаолиятни мувофиқлаштириш бирор бир орган шуғулланиши ҳақида ҳуқуқий асос мавжуд эмаслигини таъкидлаган.
Блоггернинг фикри тўғрими?Масала юзасидан фикрингизни изоҳланг ва асосларни келтиринг.
14-казус
Жасур отасига келгусида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органда хизмат қилиш Ички ишлар органларининг асосий вазифасига киришини айтса, отаси унга ушбу вазифалар билан Ички ишлар органлари шуғулланмаслиги, бундай вазифалар билан Миллий гвардия органлари шуғулланишини билдирди.
Муаммоли вазиятни ўрганиб чиқиб, батафсил изоҳ беринг.
15-казус.
Сергели туманида яшовчи фуқаро А. 2017 йил ноябрь ойида туман мудофаа ишлари бўлими томонидан муддатли ҳарбий ҳизматга чақирилган. У белгиланган кунга МИБга келмаганлиги сабабли қайта чақирилган ва агарда бу сафар ҳам келмаса, уни тегишли тартибда жавобгарликка тортиш ҳақида огоҳлантирилади. Фуқаро А. МИБга келиб ҳарбий ҳизматга бормаслигини, у қонуний тартибда диний идорага мансублиги, белгиланган қоидага кўра, у қўлига қурол олса уни диний идорадан бўшатиб юборишлари ҳақида огоҳлантирилганлиги шунинг учун у ҳарбий ҳизматга бормаслиги ҳақида туман МИБга хабар қилди. Шундан сўнг МИБда ишловчи фуқаро Б. унга бу диний ташкилотдан чиқиши ва ҳарбий ҳизматга бориши зарур эканлиги, давлат мудофааси дин ишларидан устун туриши агарда хизматга бормаса тегишли қонунлар асосида жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишини айтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |