Мантиқий саволлар
1. Агар бугунги кун якшанбадан кейин келса ва пайшанбадан олдин бўлса, кеча душанба эмас, эртага сешанба эмас. Бугун хафтанинг қайси куни эканлигини аниқланг?
2. Кишига уч марта берилади: биринчи икки марта бепул, аммо учинчи марта ёки ундан кейин пул тўлаш керак бўлади. У нима?
3.Қўлларда 10 та бармоқлар бор, 10 та қўлда нечта бармоқ бор?
4.Врач беморга 30 минут оралиғи билан 3 та укол белгилади. Бемор уларнинг ҳаммасини қанча вақт ичида олиб бўлади?
5. Агар бугунги кун якшанбадан кейин келса ва пайшанбадан олдин бўлса, кеча душанба эмас, эртага сешанба эмас. Бугун хафтанинг қайси куни эканлигини аниқланг?
6. У сизга тегишли, аммо бошқалар ундан сизга нисбатан анча кўпроқ фойдаланишади. У нима?
7. Сон” ва “рақам” сўз жуфтлиги маъноларидан келиб чиқиб, жавоблар орасидан “сўз” сўзининг жуфтини танланг.
8. Ишчининг маоши дастлаб 20% га, сўнгра яна 20% га оширилган бўлса, унинг маоши неча фоизга ошган?
9.Агар ҳозир вақт 11:38 бўлса, 99 дақиқадан кейин соат неча бўлади?
10. Буваси набирасининг биринчи туғилган кунига битта китоб совға қилди. Иккинчи туғилган кунига – 3 та, учинчисига – 9 та, тўртинчисига – 27 та ва ҳоказо. Набираси 5 ёшга тўлди. Унда қанча китоб бўлди?
11. Англияга практикага келган 22 талабанинг 12 таси инглиз тилида, 14 таси немис тилида гаплашади. Қанча талаба шу икки тилда сўзлашади?
12. Ундан қанчалик кўп олаверсангиз, у шунчалик катталашиб бораверади. У нима?
13. Гўзалнинг отасининг бешта қизи бор. Уларнинг исмлари Латофат, Назокат, Ибодат, Инобат… Бешинчи қизининг исми нима бўлиши мумкин?
14. Ғўлани 3 жойидан арраласи, у неча бўлакка бўлинади?
15. Калькуляторсиз ҳисобланг: 12-6:3+2∙4
16. Бувидан унинг набираси неча ёшда эканлигини сўрашса, у унинг ёши набирасининг ёшининг ойлари сонига тенг деб жавоб берди. Набираси билан бувининг умумий ёши 65 ёш. Набира неча ёшда? Буви неча ёшда?
17. 0 дан 109 гача қайси рақам кўп учрайди?
18.Бекзоднинг ҳар туғилган кунида унинг ота-онаси қутичада фарзанди неча ёш бўлса шунча танга ташлаб қўяди. Қутичада 21 та танга бўлса Бекзоднинг ёши нечида бўлади?
19. У Геймс Кукда кичкина, Aрнолд Шварцнегрда катта, Мадонна ва Клеопатрада умуман йўқ, Рим папасида бор, лекин уни ишлатмайди. Гап нима ҳақида кетяпти?
20.Л.Н.Толстой маиший турмушга бағишланган барча асарлар, роман бўладими, филм бўладими, қисса афсона бўладими воқеалар ривожланиб бориб у билан тугайди, ҳаётда еса аксинча ҳамма воқеалар ундан кейин бошланади деган. Мантиқий ўйлаб айтингчи, Л.Н.Толстой нимани назарда тутган?
21. Украина, Хитой, Туркия, Канада каби давлатларда у 2 та, Ўзбекистон, Россия, Франция, Италия каби давлатларда – 3 та, Ефиопия, Суринам, Қувайт, Сурияда – 4 та. Гап нима ҳақида кетмоқда?
22. У AҚШликларда О. К. Й. тарзида берилса японларда Й. О. К. шаклида, бизда К. О. Й. кетма-кетликда берилади. Aгар англаган бўлсангиз ниманинг кетма-кетлиги келтирилмоқда?
23.Ўзбекистон, Уругвай, БAA, AҚШ, Украина, Уганда. Бу давлатларни инглиз тилини ишлатган ҳолда боғлиқлигини аниқланг.
24. Бир вақтнинг ўзида 2 уй ёнмоқда, бири бадавлат кишиники, иккинчиси камбағал кишиники. Қайси уйни полиция биринчи бўлиб ўчиришга шошилади?
25.Ушбу расмда нечта тўртбурчак бор?
Do'stlaringiz bilan baham: |