2-§. ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ОПЕРАЦИЯЛАРНИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА АКС ЭТТИРИШ
8. Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг қиймати, бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мақсадида сўмларга қайта ҳисобланиши керак.
9. Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятлар қийматини сўмларда қайта ҳисоблашиш ана шу чет эл валютаси учун сўмга нисбатан Марказий банк курси бўйича амалга оширилади.
10. Бухгалтерия ҳисоби мақсади учун кўрсатилган сўмлардаги қайта ҳисоблаш чет эл валютасида операция содир этилган санада Марказий банк курси бўйича амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учун чет эл валютасида айрим операцияларни содир этиш саналари мазкур БҲМCга иловада келтирилган.
11. Бухгалтерия ҳисобида чет эл валютасида консигнантдан кредиторлик қарзи консигнация товарлари ана шу санага Марказий банк курси бўйича сотилиш санасида юзага келади. Қарзнинг кейинги ҳисоби мазкур БҲМСга мувофиқ амалга оширилади.
12. Маҳсулот (ишлар, хизматлар)га нархлар (тарифлар)ни чет эл валютасига эквивалентликда белгилайдиган, ўзаро ҳисоб-китобларни эса миллий валюта - сўмларда амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектлар хизмат кўрсатиш санасидан бошлаб тўлов келиб тушган санага қадар давр ичида Марказий банк курсининг ўзгариши муносабати билан юзага келадиган курс фарқини молиявий фаолиятдан олинган даромад (харажат) сифатида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий натижаларига киритадилар.
3-§. ИМПОРТ ҚИЛИНГАН ТОВАР-МОДДИЙ БОЙЛИКЛАР ВА БОШҚА АКТИВЛАРНИНГ ХАРИД ҚИЙМАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
13. Импорт қилинган товар-моддий бойликлар (бундан консигнация шартномалари бўйича импорт қилинган товарлар мустасно) ва бошқа активларнинг харид қиймати божхона юк декларациясини тўлдириш ҳамда божхона божлари ва йиғимларини тўлаш санасига Марказий банк курсидан келиб чиқиб белгиланган импорт қилинган товар-моддий бойликларнинг ёки бошқа активларнинг шартнома қийматидан, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 йил, N 2, 9-модда) 1.1.12-бандига, Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби (5-сонли БҲМС) “Асосий воситалар”га (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, N 3, 35-модда), Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (4-сонли БҲМС) "Товар-моддий захиралар"га (рўйхат рақами 1595, 2006 йил 17 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., N 28-29, 282-модда) мувофиқ шаклланадиган, харид қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлардан келиб чиқиб белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |