Педагогик маҳорат
1 Дастурлашган таълим методи нима?
1 Махсус тузилган таълимий дастур бўйича ЭҲМ воситасида ўқитиш - ўргатиш
2 Анъанавий таълим жараёнини ўқув дастурлари асосида ташкил қилиш
3 Ўқув дастурини тузиш
4 Ўқув дастурини рўёбга чиқаришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш
2 Ўқувчи фаолиятининг асосий тури қайси жавобда тўғри берилган?
1 Меҳнат, ўйин
2 Уйин, меҳнат,
3 Ўйин, ўқиш
4 Муомала, меҳнат
3 Юқори малакали мутахассислар тайёрлови, улардан фойдаланувчи, илғор педагогик ва ахборот технологияларининг ишлаб чиқувчи кадрлар тайёрлаш миллий моделининг қайси таркибий қисми вазифасига киради?
1 Фан
2 Давлат ва жамият
3 Узлуксиз таълим
4 Шахс
4 Тестларда тўғри жавоб нима дейилади?
1 Калит
2 Реал
3 Эталон
4 Ҳақиқий
5 Қайси жавобда дидактик тамойиллар тўғри ва тўлиқ кўрсатилган?
1 Узлуксизлик, узвийлик, тушунарлилик, илмийлилик, кўрсатмалилик
2 Узлуксизлик, пухталик, тушунарлилик, илмийлик, кўрсатмалилик
3 Узвийлик, узлуксизлик, инсонпарварлик, илмийлик, тушунарлилик
4 Узлуксизлик, тадрижийлик, тушунарлилик, кўрсатмалилик
6 Ўзбекистонда кимга педагоглик қилиш ҳуқуқи берилади?
1 Тегишли маълумоти, касб тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахсларга
2 Юксак ахлоқий фазилатга эга кишига
3 Яхши касбий маҳоратга эга кишига
4 Маънавий бой ва юксак ахлоқий фазилатга эга кишига
7 Қайси узлуксиз таълим тури билимларнинг зарур ҳажмини беради, мустақил фикрлаш, ташкилотчилик қобилияти кўникмаларини ривожлантиради?
1 Умумий ўрта таълим
2 Мустақил таълим
3 Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
4 Мактабгача таълим
8 Қуйидаги сатрлардан ўқитувчи шахсига қўйиладиган муҳим талабни аниқланг
1 Болаларни севиш
2 Болаларни чарчатиб қўймаслиги
3 Болаларни яхши билим бериши
4 Болаларни яхши тарбиялаши
11 Ҳозирги пайтда энг кўп қўлланиладиган машғулот(дарс)турини белгиланг
1 Интерфаол дарс (машғулот)тизими
2 Мустаҳкамлаш
3 Аралаш
4 Кўникма ва малакаларни шакллантириш
12 Узлуксиз таълимнинг фаолият кўрсатиш тамойилларни ушбу сатрлардан аниқланг
1 Таълимнинг миллий йўналтирилганлиги
2 Таълим тизими дунёвий характерга эга
3 Таълим дастурлари ягона ва табақалаштирилган бўлади
4 Таълим узлуксиз ва изчил
13 Қуйидаги сатрлардан таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принципини танланг
1 Таълим узлуксиз ва изчил
2 Таълимни ижтимоийлашуви
3 Таълимнинг устуворлиги
4 Иқтидорли ёшларни аниқлаш
14 Ўқув дарсликларга қандай талаблар қўйилади?
1 Мазмун жиҳатдан давлат компоненти ва мактаб компоненти режасидаги мавзуларни қамраб олиши
2 Илмий асосланган бўлиши керак
3 Эстетик жиҳатдан чиройли бўлиши
4 Яхши қоғозда чоп қилиниши керак
15 “Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир” деган сўзлар қайси таниқли ўзбек педагогига таалуқли?
1 Абдулла Авлоний
2 Қори Ниёзий
3 Абдуқодир Шакурий
4 Маҳмудхўжа Беҳбудий
16 Мотивацияга тўғри таъриф берилган сатрни аниқланг
1 Ҳаракатнинг мақсадга мувофиқлиги
2 Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг иш усули сифати
3 Фаолиятга йўналтирилган ҳодиса
4 Ўқитишнинг қулай усули
17 Ўқувчининг ақлий ривожланиши нимага боғлиқ равишда амалга ошади?
1 Боланинг имкониятлари ва билимини ўзлаштириш даражасига
2 Туғма қобилиятларига
3 Билимлиликка
4 Атрофдаги ўртоқларига
18 Бахс-мунозара пайтида ўқитувчининг асосий вазифаси нимадан иборатлигини қуйидаги сатрлардан топинг
1 Синфда аҳил ва дўстона вазиятни сақлаш
2 Сабр билан бола фикрини кузатиш
3 Кўп фикрли болани рағбатлантириш
4 Нотўғри жавоб берган болага танбеҳ бериш
19 Педагогик тизимга тўғри таъриф берилган сатрни топинг
1 Бир-бирига боғлиқ восита, услуб ва жараёнларни инсон шахсининг шаклланиш мақсадига қаратилган таъсир кўрсатиш
2 Тарбия ишини тартибга солиш
3 Таълим соҳасини бошқариш ва таълим жараёнини ташкил этиш
4 Мактаб ишини ташкил этиш вазифаси
20 Қуйидаги сатрлардан таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принципини танланг
1 Таълим узлуксиз ва изчил
2 Таълимни ижтимоийлашуви
3 Таълимнинг устуворлиги
4 Иқтидорли ёшларни аниқлаш
21 Ўқув дарсликларга қандай талаблар қўйилади?
1 Мазмун жиҳатдан давлат компоненти ва мактаб компоненти режасидаги мавзуларни қамраб олиши
2 Илмий асосланган бўлиши керак
3 Эстетик жиҳатдан чиройли бўлиши
4 Яхши қоғозда чоп қилиниши керак
Do'stlaringiz bilan baham: |