Шахсни шакллантириш
1 Мулоқотнинг муҳим вазифаси нималардан иборат?
1 Одамни у ёки бу фаолиятга ҳозирлайди, руҳлантиради
2 Ижтимоий тажрибаларга асос солади
3 Суҳбатдошларнинг ўзаро бир-бирини тушунишини таъминлайди
4 Одамни ўзаро муносабатга киришишини таъминлайди
2 Қайси жавобда фаолиятга тўғри таъриф берилган?
1 Инсоннинг олам билан ўзаро муносабатда бўлиш ҳамда борлиқни тўла акс эттириш жараёни
2 Борлиқни тўла акс эттириш
3 Эҳтиёжларни қондиришга қаратилган фаоллик
4 Жисмоний меҳнат билан шуғулланиш
3 Кичик мактаб ёшида(ги) бола диққатидаги камчиликни кўрсатинг
1 Диққатни тақсимлаш қобилиятини йўқлиги, ҳажмининг торлиги
2 Сезувчанликнинг сустлиги
3 Ихтиёрийликнинг устунлиги
4 Ихтиёрсиз диққатнинг заифлиги
4 Таълим-тарбия тизими жараёнида ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги нутқли ва нутқсиз алоқа жараёни қандай аталади?
1 Педагогик алоқа
2 Педагогик суҳбат
3 Педагогик дид
4 Педагогик мулоқот
5 Бола билиш жараёнларининг сифатлари
1 Ўта қизиқувчанлик, кучли хотира ва диққатнинг бир жойга тўпланиши
2 Ўта сустлик, хотирасининг заифлиги, диққатнинг паришонлиги
3 Имкониятларнинг чегараланганлиги, муносабатларнинг ишончсизлиги
4 Тасаввурнинг бойлиги, дунёқарашининг кенглиги
6 Боланинг саккиз-тўққиз ойлигидан катталар билан дастлабки қайси фаолияти бошланади?
1 Ўйин фаолияти
2 Ҳамкорлик фаолияти
3 Ўқиш фаолияти
4 Эмоционал образли ҳаракат фаолияти
7 Шахсни камолотга етишувидаги таъсир этувчи омилларни кўрсатинг
1 Ирсият, муҳит, тарбия
2 Ижтимоий муҳит, психологик иқлим
3 Шахснинг мустақиллиги, эркин фикрлаши
4 Руҳият, ҳолат, хусусиятлар
8 Шахсни фаолликка ундовчи омил нима?
1 Эҳтиёж
2 Мақсад
3 Масъулият
4 Бурч
9 Мактаб раҳбарлари дарсларни кузатиш ва таҳлил қилиш жараёнида мезон сифатида нималарга эътибор беришлари керак?
1 Ўқувчиларнинг олган билимларининг пухталигига
2 Дарс жараёнида вақтдан унумли фойдаланганлигига
3 Таълимнинг шакл, усул ва методларига тўғри ёндашганлигига
4 Ўқув режа ва дастурларининг мавжудлигига
10 Болани тарбиялашда қандай жазодан фойдаланиш маъқул?
1 Болани психологик хусусиятидан келиб чиққан ҳолда жазо белгиланади
2 Руҳий жазодан
3 Жазоламасдан тарбиялаш
4 Жисмоний жазодан
11 Қобилият нима?
1 Фаолият билан боғлиқ индивидуал психологик хусусият
2 Орттирилган хусусият
3 Билиш жараёни
4 Муомала натижаси
12 Қобилиятнинг асосий хусусиятларини белгиланг
1 Хотира хусусиятлари ва эмоционаллик
2 Зийраклик, фаоллик
3 Мустақил ижод
4 Кузатувчанлик
13 Ўқитувчининг академик қобилияти нима?
1 Барча фанлар юзасидан муайян билимга эга бўлишлик
2 Ўқувчиларни ўз фанидан тўлиқ ўзлаштиришини таъминлаш қобилияти
3 Муайян академик соатга мўлжалланган дарсни ушбу вақтда тўлиқ ва аниқ ўта олиш қобилияти
4 “Академик” унвонига эга бўлишлик
14 Замонавий ўқитувчининг профессиограммаси нима?
1 Унинг касбга оид билими, малакаси ва кўникмаларини таснифловчи кўрсаткичлар мажмуаси
2 Ўқитувчининг тоифасининг белгиловчи ҳужжат
3 Ўқитувчининг илмий даража ёки илмий унвонга эгалигини белгиловчи ҳужжат
4 “Профессор” илмий унвоннинг таснифи
15 Оилада асосий жараённи ажратинг
1 Масъулият
2 Эҳтиёж
3 Бурч
4 Муносабат
16 Мактабгача ёшдаги болалар тафаккури ривожланишида қайси омил етакчи?
1 Образли-ҳаракатли, кўргазмали-образли, мантиқий тафаккур турлари
2 Кўргазмали образли
3 Кўргазмали, мантиқий, ҳаракатли
4 Образли – ҳаракатли
17 Бошланғич синфда диққатнинг қайси хусусияти яққол намоён бўлади?
1 Беихтиёрлик ва ўзини назорат қила олмаслик, барқарорлик
2 Диққат ҳажмининг кенглиги
3 Диққатнинг устуворлиги
4 Диққатнинг кучлилиги
18 Қандай фаолият тури бола шахси тараққиётида муҳим рол ўйнайди?
1 Психологик ривожланишига самарали бўлган ўйин фаолияти
2 Боланинг энг кўп шуғулланадиган фаолиятига
3 Боланинг яхши кўрган фаолиятига
4 Оиладаги тарбияга боғлиқ
19 Шахснинг билиш жараёнларини кўрсатинг
1 Тафаккур, идрок, диққат, хотира, ҳаёл, сезги
2 Характер, ирода, темперамент
3 Муносабат, характер, ирода
4 Темперамент, муносабат, майл
20 Тушуниш учун эшитиш сезгисининг қандай сифат кўрсаткичи аҳамиятли?
1 Эшитишнинг кўриш билан уйғунлашуви
2 Тингловчанлик
3 Эшитувчанлик
4 Мантиқий фикрлаш
21 Ўқитувчининг ўзлаштириш тезлигини нима билан белгиланади?
1 Билимлилик даражаси, хотирасининг типи, диққат-эътиборлилиги
2 Хотиранинг типи диққат-эътиборлилиги
3 Боланинг билимлилик даражаси
4 Интилишлари
22 Бола шахсининг шаклланишини қандай омиллар белгилайди?
1 Биологик ва ижтимоий омиллар
2 Мактаб, педагогик жамоа
3 Туғма хусусиятлар
4 Оила, ота-она
23 Инсонлар ўртасидаги муносабатга қаратилган бошқарув фаолиятига нима дейилади?
1 Раҳбарлик
2 Йўлланма бериш
3 Етакчилик
4 Ташкилотчилик
24 Бошланғич синфларда диққатни қайси хусусияти яққол намоён бўлади?
1 Ўзини назорат қила олмаслик, беқарорлик, беихтиёрийлик
2 Хажмнинг кенглиги
3 Диққатнинг устуворлиги
4 Беихтиёрийлик, беқарорлик
25 Қандай раҳбар ходимлар ҳурматини қозона олади?
1 Талабчан, меҳрибон, адолатли, тадбиркор
2 Талабчан, қаттиқ қўл, принципиал
3 Раҳмдил, кўнгилчан, меҳрибон
4 Кўнгилчан, меҳрибон, адолатли
Do'stlaringiz bilan baham: |