Ревматоид артритни ревматик полиартрит билан дифференциал ташхис қилиш керак. РА учун йирик бўғимлар шикастланиши, оғриқларнинг кечувчи хусусияти, салицил терапиянинг яхши самарадорлиги хосдир. РА да бўғимлардаги оғриқлар доимий, туннинг иккинчи ярмида, эрталабга яқин кучаяди, эрталаблари бўғимлар -даги қайишқоқлик аниқланади. Нисбатан қисқа вақтда бўғимларнинг деформацияси, суяклараро мушакларнинг атрофияси ривожланади. Бўғимлар функциясининг бузилиши содир бўлади. 2/3 беморлар қонида РФ, юқори ЭЧТ аниқланади. Рентгенологик остеопороз, бўғим ёриғининг торайиши, бўғим юзаларининг эрозияси, узурлар, анкилозлар кузатилади. - Ревматоид артритни ревматик полиартрит билан дифференциал ташхис қилиш керак. РА учун йирик бўғимлар шикастланиши, оғриқларнинг кечувчи хусусияти, салицил терапиянинг яхши самарадорлиги хосдир. РА да бўғимлардаги оғриқлар доимий, туннинг иккинчи ярмида, эрталабга яқин кучаяди, эрталаблари бўғимлар -даги қайишқоқлик аниқланади. Нисбатан қисқа вақтда бўғимларнинг деформацияси, суяклараро мушакларнинг атрофияси ривожланади. Бўғимлар функциясининг бузилиши содир бўлади. 2/3 беморлар қонида РФ, юқори ЭЧТ аниқланади. Рентгенологик остеопороз, бўғим ёриғининг торайиши, бўғим юзаларининг эрозияси, узурлар, анкилозлар кузатилади.
Ревматизмнинг давоси - биринчи босқич – фаол фазада узоқ (4-6 ҳафта) стационар даволаш;
- иккинчи босқич – касалхонадан сўнгги санатор ёки санатор-курорт даволаш;
- учинчи босқич – бициллиномедикаментоз даволаш билан поликлиника шароитида диспансер кузатув.
Этиопатогенетик даво - 1. а) антибиотиклар, б) ностероид яллиғланишга қарши дорилар (салицилатлар, бруфен (ибупрофен), вольтарен, индометацин, метиндол), в) глюкокортикоидлар, г) иммунодеперессив таъсирига эга дорилар (хинолинли, цитостатиклар, антилимфоцитар глобулин);
- 2) антидистрофик таъсир қилувчи дорилар;
- 3) қон айланиши етишмовчилигида, туз-сув алмашинуви бузилишида ва бошқ. симптоматик дорилар.
- Антибиотиклардан пенициллин 500 000 ЕД дан мушак ичига кунига 4 маҳал 5 кун мобайнида, сўнг мушак ичига бициллин-5 1,5 млн ЕД да 4 ҳафтада 1 марта, кейин бемор йил бўйи бициллинпрофилактикага ўтади. Пенициллин стрептококк А гуруҳига бактерицид таъсир қилади. пеницилинни кўтараолмаслик ҳолатида – эритромицин 250 мг дан кунига 4 маҳал. Цефалоспорин қатори (кефзол, цефазолин ва бошқ.) дориларини қўлласа бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |