Республикаси олий ва


Мамлакат ер фондидан фойдаланиш тавсифи



Download 296,69 Kb.
bet8/42
Sana20.04.2022
Hajmi296,69 Kb.
#565532
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   42
Bog'liq
ed6Mxld3YPcUBsaVaz09KYtnL2sUIN145p6BTXeH uz-assistant.uz (1)

Мамлакат ер фондидан фойдаланиш тавсифи


Ер участкаларига нисабтан ҳуқуқни вужудга келиши авваламбор ер ажратиш каби ҳуқуқий тадбирни амалга ошириш билан вужудга келади. Ер участкаларини ажратиб бэриш О`збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари томонидан амалга оширилади.


Ер участкаларига нисбатан ҳуқуқни вужудга келишида ер бериш жараёни муҳим аҳамиятга эга. Ер бериш ер участкаларига нисбатан ҳуқуқни вужудга келишига нисбатан асосий восита бо`либ, бу жараён ма`лум босқичлардан иборат, я`ни биринчиси: ер берилишини со`раб ариза беришидир; иккинчи босқич мазкур аризани ваколатли давлат органида ко`риб чиқиш; учинчиси ер ажратиш то`г`рисида қарор чиқариш; то`ртинчиси натура тартибида ер участкасини жойида ер тузилишида асосан ажратиб беришдан иборат.
Ер участкасининг мулкдори, эгаси, фойдаланувчиси ва ижарага олувчиси қо`шни ер участкасининг, зарур ҳолларда эса бошқа ер участкасининг ҳам мулкдори, эгаси, фойдаланувчиси ҳамда ижарага олувчисидан о`зининг о`зганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) белгиланмаса та`минланиши мумкин бо`лмаган эҳтиёжлари учун сервитут берилишини талаб қилишга ҳақлидир.
О`збекистон Республикасида ер - давлат мулки, умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур. Ер давлат томонидан муҳофаза қилинади. Давлат ернинг асосий эгаси сифатида ер фондига эгалик қилиш ва ундан то`г`ри фойдаланишни ҳам ташкил этиши зарур. Шундай ташкилий тадбирлардан бири давлат ер кадастри ҳисобланади. Демак, мамлакатнинг ягона ер фонди-ер кадастрининг обекти ҳисобланади. Ер фонди ундан фойдаланишнинг асосий мақсадига қараб қуйидаги тоифаларга бо`линади:

  1. қишлоқ хо`жалиги ерлари - қишлоқ хо`жалиги эхтиёжлари учун ёки шу мақсадларга мо`лжалланган ерлар;

  2. аҳоли пунктларининг ерлари (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари), шаҳар ва поселка ва қишлоқ аҳоли пунктлари чегаралари доираларидаги ерлар;

  3. саноат, транспорт, алоқа, мудофаа мақсадларида фойдаланиш учун мо`лжалланган ерлар;

  4. табиатни муҳофаза қилиш, согломлаштириш рекреация мақсадларида фойдаланиш учун мо`лжалланган ерлар;

  5. тарихий-маданий мақсадларда фойдаланиш учун мо`лжалланган ерлар;

  6. о`рмон фонди ерлари;

  7. сув фонди ерлари;

  8. заҳира ерлар.

Қишлоқ хо`жалик эҳтиёжлари учун ажратиб берилган ерлар шу соҳага мо`лжалланган ерлар деб ҳисобланади. Бу ерлар қишлоқ хо`жалиги мақсадларида фаолият ко`рсатиш учун зарур бо`лган экинзорлар, дарахтзорлар, ички хо`жалик ё`лллари, коммуникациялар, о`рмонлар, берк сув хавзалари, бинолар ва иншоотлар, аҳоли яшаш жойлари билан банд бо`лган ерларга ажратилади. Ҳайдаладиган ерлар, ко`п йиллик дархтзорлар (Бог``зор, токзор ва тутзорлар), яйловлар, пичанзорлар ва бо`з ер- лар қишлоқ хо`жалиги ерлари жумласига киради. Қишлоқ хо`жалигига мо`лжалланган ерлар доимий ёки вақтинчалик фойдаланиш мақсадларида қишлоқ хо`жалиги ишлаб чиқариш кооперативларига (ширкатларга), бошқа қишлоқ хо`жалик корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига, фермер хо`жаликларини ташкил этиш ва юритиш, деҳқон хо`жалигини, хусусий бог``дорчилик, жамоа бог``дорчилиги ва узумчилиги учун Республика
фуқароларига, ёрдамчи қишлоқ хо`жалигини юритиш учун қишлоқ хо`жалиги билан шуг`улланмайдиган корхоналар; муассасалар ва ташкилотларга берилади.
Қишлоқ хо`жалиги ерларини ирригациялаш ва сувдан фойдаланиш тизимига асосланган қишлоқ хо`жалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг асоси ва ерлардан фойдаланиш жараёнида тупроқ унумдорлигини оширишнинг шартидир. Қишлоқ хо`жалигида фойдаланиладиган ва суг`оришни та`минлай оладиган суг`ориш манбааси билан бог``ланган доимий ёки муваққат суг`ориш тармог`ига эга бо`лган ерлар суг`ориладиган ерлар жумласига киради. Суг`ориладиган ерлар давлат органлари томонидан махсус муҳофаза қилинади, уларни суг`орилмайдиган ерлар сарасига о`тказиш алоҳида ҳолларда, тупроқ – мелиоратив ва иқтисодий шароитларни ҳамда ерларнинг сув билан та`минланганлигини, улардаги мавжуд сув ресурсларини ва уларга белгиланган ме`ёрлашни е`тиборга олиб вилоят ҳокимликлари томонидан О`збекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Шаҳар ва посёлка доирасидаги барча ерлар шаҳарлар ва посёлкалар ерларига киради. Шаҳар ва посёлкалар ерлари таркибига шаҳар қурилиши ерлари, умумий фойдаланишдаги ерлар, қишлоқ ҳужалигида фойдаланиладиган ерлар, дарахтзорлар эгаллаган ерлар, саноат транспорт, алоқа, мудофаа ерлари ва бошқа мақсадларга мо`лжалланган ерлар, табиатни муҳофаза қилиш, сог`ломлаштириш, рекреацион ва тарихий – маданий мақсадларга мо`лжалланган ерлар, сув фонди ерлари ва заҳира ерлар киради.
Қишлоқ аҳоли пунктларининг ерларига белгилаб қо`йилган чегаралари доирасидаги ҳамма ерлар киради. Қишлоқ ва овул, о`зини-о`зи бошқариш органлари тассарруфидаги қишлоқ аҳоли пунктларининг қишлоқ хо`жалиги ҳамда о`рмон хо`жалиги корхоналари муассасалари ва ташкилотлари фойдаланадиган ерлар киради.
Саноат ерлари жумласига саноат корхоналарига, жумладан ундирма саноат ва энергетика корхоналарига ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар ҳамда иншоатлар қурилишига доимий фойдаланиш учун бериб қо`йилган ерлар киради. Транспорт ерлари жумласига темир ё`л, ички сув транспорти корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига транспорт иншоатлари, қурилмалари ва бошқа обектларни ишлатиш, сақлаб туриш, қуриш, қайта қуриш, та`мирлаш, такомиллаштириш ва ривожлантириш соҳасида улар
зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун доимий фойдаланишга бериб қо`йилган ерлар киради. Алоқа ерларига алоқа тизими обектларини ҳамда уларга тегишли иншоатларни жойлаштириш, алоқа, радиоешиттириш, телевидения ва ахборот корхоналари муассасалари ва ташкилотларига доимий фойдаланиш учун бериб қо`йилган ерлар киради. Қуролли кучлар, чегара, ички ва темир ё`л қо`шинларининг ҳарбий қисмлари, ҳарбий о`қув юртлари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг жойлашиши ҳамда доимий фаолияти учун бериб қо`йилган ерлар мудофаа эҳтиёжлари учун мо`лжалланган ерлар деб е`тироф этилади. Бошқа мақсадлар учун мо`лжалланган ерлар жумласига корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фойдаланадиган, қишлоқ хо`жалиги ерлари аҳоли пунктлари, саноат транспорт, алоқа, мудофаа, табиатни муҳофаза қилиш, сог`ломлаштириш, рекриацион ва тарихий-маданий мақсадларга мо`лжалланган ерлар таркибига, шунингдек о`рмон ва сув фондлари таркибига кирмаган ерлар киради.
Сув хо`жалиги эҳтиёжлари учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга белгиланган тартибда бериб қо`йилган сув хавзалари (дарёлар, ко`ллар, сув омборлари ва ҳ.) гидротехника ва бошқа сув хо`жалиги иншоатлари эгаллаб турган ерлар, шунингдек сув хавзаларининг қирг`оқлари ва бошқа сув обектлари бо`йлаб ажратиб қо`йилган зонадаги ерлар сув фонди ерлари жумласига киради.
Табиатни муҳофаза қилишга мо`лжалланган ерлар таркибига корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга махсус мақсадлар учун берилган давлат қо`риқхоналари, миллий ва дендрология бог``лари, ботаника бог``лари, буюртма бог``лар (овчиликка мо`лжалланган ерлар бундан мустасно), табиат ёдгорлиги ерлари киради.
Касалликнинг олдини олиш ва даволашни ташкил этиш учун қулай, табиий шифобахш омилларга эга бо`лган, тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланиш учун белгиланган тартибда бериб қо`йилган ер участкалари сог`ломлаштириш ишлари учун мо`лжалланган ерлар жумласига киради.
Аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмни ташкил этиш учун тегишли муассасалар ва ташкилотларга берилган ерлар - рекреация учун мо`лжалланган ерлардир. Тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланиш учун бериб қо`йилган тарихий – маданий қо`риқхоналар, ме`мориал бог``лар, мақбаралар,
археология ёдгорликлари, тарихий ва маданий ёдгорликлар жойлашган ерлар тарихий- маданий аҳамиятга молик ерлар қаторига киради. О`рмон хо`жалиги эҳтиёжлари учун бериб қо`йилган ерлар о`рмон фонди ерлари деб е`тироф этилади. О`рмонзорлар барпо этиш, жарликларнинг кенгайишини то`хтатиш, шаҳарлар ва саноат марказлари теварагидаги ихота о`рмонзорлари ва ко`каламзор майдонлар барпо этиш учун бошқа мақсадларга мо`лжалланган ерлар о`рмон фонди ерлари таркибига белгиланган тартибда о`тказилиши мумкин. Фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга фойдаланиш учун берилмаган барча ерлар заҳира ерлардир. Бундай ерлар жумласига доимий эгалик қилиш ва доимий фойдаланиш ҳуқуқи тугатилган ерлар ҳам киради. Заҳира ерлар, туман ва шаҳарларнинг давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бо`лади ва қишлоқ хо`жалиги мақсадлари учун эгалик қилиш, фойдаланишга ва ижарага беришга мо`лжалланади. Туман ҳокими маҳаллий аҳамиятга молик заҳира ерларнинг айрим участкаларини о`з қарори билан посёлка, қишлоқ ва овулларнинг о`зини-о`зи бошқариш органлари тасарруфига бериши мумкин. Қуйидаги 1 – жадвалда О`збекистон Республикаси ягона давлат ер фондининг ер тоифалари бо`йича тақсимланиши келтирилган.

    1. жадвалдаги ма`лумотлардан ко`ринадики, умумий ер майдонининг 45,48 фоизини қишлоқ хо`жалик ерлари, я`ни қишлоқ хо`жалиги билан шуг`улланадиган корхона, муассаса ва ташкилотлар ерларини ташкил қилади.

Олиб борилаётган ер ҳисоби шуни ко`рсатадики, О`збекистонда 2016 йил 1 январ ҳолатига суг`ориладиган ер майдони 4308,1 минг гектар бо`либ, умумий майдоннинг 9,6 фоизини ташкил этади. Ушбу майдонлардан олинаётган қишлоқ хо`жалик маҳсулотлари умумий қишлоқ хо`жалик маҳсулотларининг 95,0 фоизини ташкил этади. Шу сабабли ҳам ишлаб чиқариш манба`ларини жадал ривожлантиришда суг`ориладиган ерлардан то`г`ри ва оқилона фойдаланишни ё`лга қо`йиш катта аҳамият касб этади. Ягона ер фонди нафақат фойдаланиш мақсадлари бо`йича, балки ҳар бир ердан фойдаланувчилар бо`йича ҳам ажратилади.
1 - жадвал О`збекистон Республикаси Ер фондининг тоифалари бо`йича тақсимланиши
(минг га. ҳисобида)



Т/р

Ер фондининг тоифалари

Умумий ер майдон



Шу жумладан, суг`ориладиган ерлар





Жами

Фоиз ҳисобида



Жами

Фоиз ҳисобида

1

Қишлоқ хо`жалигига мо`лжалланган ерлар

20417,0

45,48

4204,9

9,36

2

Аҳоли пунктларининг ерлари

219,6

0,49

50,2

0,11

3

Саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва
бошқа мақсадларга мо`лжалланган ерлар

905,1

2,02

12,4

0,03

4


Табиатни муҳофаза қилиш,
сог`ломлаштириш ва рекреация мақсадларига мо`лжалланган ерлар



76,0



0,17



0,9



0,002

5

Тарихий-маданий аҳамиятга молик
ерлар

9,7

0,02







6

О`рмон фонди ерлари

9752,3

21,72

32,9

0,07

7

Сув фонди ерлари

832,4

1,85

4,6

0,01

8

Заҳира ерлар

12680,3

28,25

2,2

0,004




Жами ерлар:

44892,4

100,0

4308,1

9,6




    1. Download 296,69 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish