Республикаси олий ва


Ердан оқилона ва самарали фойдаланиш



Download 296,69 Kb.
bet5/42
Sana20.04.2022
Hajmi296,69 Kb.
#565532
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
ed6Mxld3YPcUBsaVaz09KYtnL2sUIN145p6BTXeH uz-assistant.uz (1)

Ердан оқилона ва самарали фойдаланиш


Ердан оқилона ва самарали фойдаланиш зарурияти, энг аввало, уни табиий ресурс сифатидаги оʻзига хос хусусиятлари билан асосланади: фойдаланишнинг коʻпмақсадлилиги, оʻлчамларнинг чегараланганлиги, бошқа ресурслар билан алмаштириб боʻлмаслиги, уни бир жойдан бошқасига коʻчириб боʻлмаслиги, тупроқ унумдорлиги, оʻз хусусиятларини емирмаслиги, аксинча уларни яхшилаш хусусияти шулар жумласидандир. Ерни қишлоқ хоʻжалигининг асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида фойдаланиш бошқа табиий ресурслар билан биргаликда, уларни ма`лум бир мақбул нисбатларидагина мумкиндир. Бундан ташқари, жамиятнинг моддий ҳамда бошқа турдаги бойликларга


доимо оʻсиб бораётган талаби ер ресурсларидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишга эхтиёткорлик муносабатда боʻлишни талаб қилади.
Ердан оқилона ва самарали фойдаланиш айнан ушбу турдаги ресурсдан фойдаланиш даражасини оширишни оʻз олдига мақсад қилиб қоʻйишидан қат`ий назар, уларнинг моҳияти ва методологияси турличадир. Шу билан бир қаторда, махсус адабиётларда шу кунга қадар ушбу тушунчалар тоʻг`рисида этарли даражадаги қоидалар мавжуд эмас. Коʻпинча бу терминлар остида турлича тушунчалар берилади, натижада бу ерлардан фойдаланишнинг амалий масалаларини ҳал қилишда ҳамда назарий тадқиқотларда ма`лум тушунмовчиликларни келтириб чиқаради. Ушбу тушунчалар мазмунини қуйида анчагина кенгроқ коʻриб чиқамиз.
“Оқилона ердан фойдаланиш”нинг мазмуни анчагина мураккаб ва мажмуали тушинчадир. Ерлардан оқилона фойдаланиш деганда, одатда ма`лум бир мақсадни коʻзлаган холда инсонни ерга нисбатан ма`лум мақсадли, оқилона ҳаракати тушунилади. Бунда қоʻйилган мақсадга эришиш учун танланадиган усуллар ҳамда воситалар турлича боʻлиши мумкин, я`ни ушбу тушунчани ҳаётга тадбиқ қилишда турлича усуллардан фойдаланиш мумкин. Демак, у стихияли жараён боʻлмасдан, балки олдиндан оʻрганилган, режалаштирилган ва ташкил этилган жараёндир. Шунинг учун, давлат миқиёсида Ерлардан оқилона фойдаланишнинг мазмуни тоʻг`рисида соʻз юритилганда,ушбу тушунчани тадбиқ қилиш воситалари ва услублари жамиятни ривожлантиришнинг иқтисодий қонунларига асосланган, ушбу жамиятдаги иқтисодий- ижтимоий алоқалар ҳамда муносабатлар обекти сифатидаги ерларни мавжуд боʻлисҳ қонуниятларини ҳисобга олишни албатта оʻз ичига олади. Бунда ерлардан фойдаланиш, қоидага биноан, қабул қилинган мезонлар, шартлар нуқтаи назаридан белгиланадиган “оқилоналик” жараёни у ёки бу чеклашлар билан аниқланади (сақланади). Масалан, ерлардан фойдаланиш иқтисодий самарадорлик учун ма`лум бир зарурий жараёнлар билан олдиндан аниқланган боʻлиши мумкин.
Ерлардан оқилона фойдаланиш иқтисоднинг барча тармоқларида ва ноишлаб чиқариш соҳаларида ер ресурсларидан илмий асосланган, ма`лум бир мақсадли фойдаланишни коʻзда тутади. У мамлакат ер фондини мақсадли моҳияти боʻйича тақсимланишини (таркибини белгилашни) ҳамда улардан имкон борича юқори
самарадорлик билан фойдаланишни оʻз ичига олади. Бунда ноқишлоқ хоʻжалик мақсадлари учун иқтисодли ер ажратишга, тупроқ унумдорлигини ошириш билан бир вақтда ернинг унумдорлик хусусиятини иқтисодли сарфланишига риоя қилинишига ҳамда ерлардан оқилона фойдаланишни экологик та`минланишига эришиш зарур. Хусусан, проф. В.С.Шаманаевнинг е`тироф этишича, “Ноқишлоқ хоʻжалик мақсадлари учун Ерни иқтисодли ажратилиши тупроқ унуморлигини доимий равишда ошириб бориш орқали жамиятнинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқларини ерга боʻлган илмий асосланган талабларининг тоʻплами ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш мезони дейилади”. Проф.С.А.Ткачукнинг илмий тадқиқотларида е`тироф этиладики, “Ерлардан оқилона фойдаланиш деганда, табиат ва жамиятни оʻзаро та`сирининг обектив мавжуд тамонлари билан мос келувчи аниқ бир вақт ва маконнинг аниқ шароитидаги усулда анча самарали ташкил этилган, жамият талабларини қондириш нуқтаи назардан анча самарали фойдаланиш тушунилади”.
Ерлардан оқилона фойдаланиш муаммосининг бош мазмуни проф. М.А.Геделман ва П.С.Шевченколар ер ресурсини ҳалқ хоʻжалик ишлаб чиқаришига мумкин қадар коʻпроқ жалб қилиш ҳамда улардан яхшироқ фойдаланиш, ресурсни қайта тиклаш ҳамда муҳофаза қилиш, деб тушунтирадилар. Ушбу муаллифлар фикрича, “Ерлардан оқилона фойдаланиш-бу, энг аввало, давлат томонидан белгиланган мақсадга мувофиқ ижтимоий ишлаб чиқаришда ундан фойдаланиш самарадорлигини та`минлашдир”. Бунда ерлардан оқилона фойдаланиш вазифаси улар томонидан шундай аниқланади: “ҳар қандай фаолиятнинг оʻзига хос шарти ҳамда қишлоқ хоʻжалигининг асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатидаги ердан фойдаланиш жараёнида ерни бошқа табиий омиллар билан оʻзаро та`сирининг фойдалигини ҳисобга олган ҳолда ва ерларни муҳофаза қилишда мумкин қадар юқори самарага эришишдир”. Проф.В.С.Шаманаев, ердан фойдаланиш даражасининг коʻрсаткичлари наинки иқтисодий натижаларни, балки шу билан бир қаторда, ундан фойдаланишнинг оқилоналигини ҳам ёритиши зарур, деб ҳисоблайди. Оқилоналик тушунчаси ҳар доим мақсадга мувофиқлик билан бир хил боʻлганлиги сабабли ердан фойдаланишнинг оқилоналиги Ердан ишлаб чиқаришда ва ноишлаб чиқаришда фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлигини билдиради. Бунда ерлардан оқилона фойдаланиш қуйидагича аниқланади:
“Ерлардан оқилона фойдаланиш мезони-бу ноқишлоқ хоʻжалик мақсадлари учун ерларни иқтисодли ажратиш ҳамда тупроқ унумдорлигини доимо ошириб бориш асосида жамиятни ерга боʻлган илмий асосланган ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш талабларининг мажмуасидир”.
“Оқилона” тушунчаси амалда ерлардан фойдаланиш жараёнида ишлатилади, шу билан бир вақтда, “самарадорлик”-бу ушбу жараён натижаси, я`ни олинган самара (натижа) нуқтаи назардан унинг оқибатидир. Вақт белгиси боʻйича, “оқилона” тушунчанинг бошланг`ич боʻг`инини ташкил этади, я`ни бирламчи ҳисобланади, деган ҳулоса келиб чиқади. Аммо ердан “оқилона” фойдаланиш фақатгина жамиятнинг коʻп қиррали манфаатларига жавоб берувчи ушбу жараённи амалга оширишнинг тоʻла самарадорлигини берилган параметрлари нуқтаи назардан мумкин боʻлади. Демак, ердан фойдаланиш “самарадорлиги” жамиятнинг коʻп қиррали манфаатларини амалга ошириш заруриятларидан келиб чиқадиган бошланг`ич дақиқасидир, унга эришиш эса шунга мос шароитлар, мезонларни белгилаш юли билан ушбу жараённи “оқилоналаштириш” ҳисобига эришилади (мақсадли моҳияти боʻйича ерлардан фойдаланиш таркибини мақбуллаштириш).
Қараб чиқилаётган тушунча битта муаммонинг оʻзаро бог`лиқ икки томонини ташкил этади, улар алоҳида-алоҳида тарзда мавжуд боʻлиши ва биттаси иккинчисиз қараб чиқилиши мумкин эмас, Ердан фойдаланиш нуқтаи назаридан улар узвий оʻзаро бог`лиқдирлар. Ерлардан коʻп мақсадли фойдаланиш нуқтаи назардан “оқилоналик”сиз ерлардан фойдаланишнинг тоʻпланган “самарадорлиги” мавжуд эмас, олдиндан асосланган тоʻлиқ самарадорликсиз ерлардан оқилона фойдаланиш мавжуд эмас. Шу билан бир вақтда, жамият ердан фойдаланиш натижаларига, я`ни унинг самарадорлигига бефарқ эмас, албатта. Биринчи омилсиз тоʻлиқ самарадорликка эришиш учун манба мавжуд эмас, иккинчи омилсиз эса Ердан фойдаланиш оʻз мазмунини юқотади. Ушбу иккита тушунча бир-бирларидан фарқ қилувчи алоҳида мазмунларга эгадир. Биринчи тушунча қандай шартлар асосида, оʻлчамлар, чегараланишлар ҳамда қандай талаблар билан Ерлардан фойдаланиш амалга оширилишини аниқлайди. Иккинчиси эса бундай шартда қандай тоʻлиқ самара олинишини аниқлайди. Бошқача қилиб айтганда, Ердан фойдаланиш “самарадорлиги” ушбу жараёни амалга ошириш учун
аниқ шартларни олдиндан белгилаш асосида Еришилади, “оқилоналик” эса Ердан фойдаланишда амалга оширилади ҳамда самарадорлик коʻринишида намаён боʻлади. Шундай ҳулоса С.А.Ткачукнинг ишида ҳам қилинган. У ерда қайд қилинадики,.Ерлардан оқилона фойдаланиш моҳиятини аниқлаш асосида “самарадорлик” сингари умумий тоифа ётади. Демак, биринчи навбатда, айнан ушбу тоифага ҳар томонлама тавсиф бериш, унинг мазкур қирраларини ажратиш талаб қилинади. Айнан ушбу қирралари ерлардан оқилона фойдаланиш тушунчаси (моҳияти)ни аниқлашда тадбиқ қилиниши зарур”.
Ерлардан самарали фойдаланиш иқтисодий тоифа ҳисобланади, аммо бу тушунча, қоидага биноан, фақатгина қишлоқ хоʻжалик ерларига даҳлдор боʻлган иқтисодий ёки хоʻжалик мазмуни билан чегараланмайди. У ижтимоий, рекреацион ҳамда табиатни муҳофазалаш самарадорлиги тушунчаларини ҳам оʻз ичига олади. Ердан фойдаланишнинг ҳар бир қиррасига шунча мос тарздаги, белгиланган типлардаги: ижтимоий, иқтисодий, эклогик ва бошқа самарадорликлар мос келади. Агарда ердан фойдаланишни фақатгина қандайдир битта қирраси боʻйича қарасак, амалда ҳам ушбу қаралаётган қиррасига мос келувчи самарадорликни аниқ тури боʻйича энг юқори натижага эришиш мумкин боʻлади. Бунда аниқ бир тур боʻйича энг юқори самарадорликка бошқа турлар боʻйича самарадорликнинг пасайиши эвазига эришилади, негаки ердан фойдаланишнинг бошқа (қолган) қирраларининг талаблари бирламчи, бошланг`ич шартлар сифатида қабул қилинмаган.
Аммо ердан фойдаланиш бир неча омилларнинг талабларига риоя қилинган шароитда амалга оширилади. Бундай мажмуали шароитни тадбиқ қилиш ердан фойдаланиш самарадорлигининг барча (бир неча) бир вақтдаги турларининг энг юқори даражаларига та`сир этишлари билан эмас, балки ялпи самарадорлик билан бог`лиқдир. Бундай самарадорлик ялпи мақбул самарадорлик ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, мақбуллаштирилган самарадорлик ерлардан оқилона фойдаланишга (барча қирралари шартларини бир вақтда бажарилиши нуқтаи назардан) мос келади. Демак, ерлардан фойдаланишнинг “оқилоналиги” самарадорликни қабул қилинган мезонлари нуқтаи назаридан энг ма`қул якуний натижасини коʻзда тутади, я`ни бир вақтнинг оʻзида у, қоидага биноан, иқтисодий, рекреацион, сог`ломлаштириш ҳамда экологик
ёки қандайдир бир бошқа бирикмаларда, аммо ердан фойдаланишнинг қабул қилинган шартларида кутилиши мумкин боʻладиган энг юқори, албатта янги самарадорликдир. Бундай ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш бир вақтнинг оʻзида тизимли ердан фойдаланишнинг ҳам шартли натижасидир, я`ни унинг иккиталикдаги ягона вазифасидир.
Ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш тушунчасига махсус адабиётларда келтирилган қоидаларнинг асосий камчиликлари шундан иборатки, улар қоидага биноан жуда тор ма`нода қаралган, асосан ерлардан технологик фойдаланиш нуқтаи назаридан, я`ни ер ресурсларини қайта тиклаш сиклининг иккинчи босқичида қаралган. Аммо ушбу тушунчани анчагина кенг ма`нода, айнан ер ресурсларини қайта тиклаш сикли боʻйича қараш зарур, я`ни фақат биттаси боʻйича эмас,балки барча учта босқичини бараварига қараш зарур. Ерлардан фойдаланишнинг “оқилоналиги” ва “самарадорлиги”наинки ундан тоʻг`ридан-тоʻг`ри фойдаланиш босқичида, шу билан бирга, энг аввало, уни тақсимлаш ва қайта тиклаш босқичларида ҳам мавжуд боʻлади (шаклланади, “вужудга келади”). Тақсимлаш босқичида қандай шартларда, чекланишларда, оʻлчамларда мамлакат ер ресурсларининг ҳар бир тармог`ида, ҳар бир корхонада фойдаланиш коʻзда тутиши боʻйича қарорлар қобул қилинади. Айнан шу шартлар мамлакат, тармоқлар, корхоналарнинг шакллантирилган манфаатлари нуқтаи назаридан коʻзда тутилаётган ердан фойдаланишнинг “оқилоналигини” зарурий даражасини аниқлайди. Негаки “оқилона” тушунчаси ердан коʻп мақсадли фойдаланиш учун характерли экан, демак, бундай ҳолда ердан фойдаланишнинг қандайдир битта қирраси энг юқори эмас, балки берилган шартлар ёки чекланишлардан энг мақбул боʻлган ердан фойдаланишнинг янги самарадорлиги вужудга келади.



    1. Download 296,69 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish