Республикаси олий ва


Ер ресурсларини бошқариш тушунчаси, мақсади ва ёʻналишлари



Download 296,69 Kb.
bet6/42
Sana20.04.2022
Hajmi296,69 Kb.
#565532
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42
Bog'liq
ed6Mxld3YPcUBsaVaz09KYtnL2sUIN145p6BTXeH uz-assistant.uz (1)

Ер ресурсларини бошқариш тушунчаси, мақсади ва ёʻналишлари


Ер муносабатларини бошқариш ижтимоий-иқтисодий, экологик ва бошқа жараёнларни о`з ичига қамраб олади. Ер муносабатларини бошқариш механизми стихияли ва онгли характерда бо`лиши мумкин. Стихияли механизм автоматик тарзда шаклланади ва бу жараёнда давлатнинг аралашуви талаб қилинмайди.


Бошқаришнинг онгли механизмида эса давлат ижтимоий институтлари бошқариш субектларининг ривожланиш жараёнини ва илмий асосланган қонуниятларни ҳисобга олиш орқали ер муносабатларини бошқаради.
Ер ресурсларини бошқариш – бу ер ресурсларига жамият ва давлатнинг ер ресурсларини фойдаланишда уларнинг самарадорлигини ошириш учун мунтазам, онгли ва аниқ мақсадга қаратилган та`сир ко`рсатишидир.
Ер муносабатларининг обекти ер ресурсларидир. Ер ресурсларини бошқариш эса улардан фойдаланишни режалаштириш, ташкиллаштириш, тартибга солиш ва назорат қилишдан иборат бо`лиши керак.
О`збекистонда ер ресурсларини бошқариш, давлат ер фондидан оқилона фойдаланишни та`минласҳ ва ташкиллаштириш махсус ваколатга эга бо`лган давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Ердан фойдаланишни бошқариш соҳаси ҳуқуқий жиҳатдан ер фондини бошқариш бо`йича умумий бошқариш ваколатига эга ва ижро этувчи давлат органларига ажралади. Умумий бошқариш органлари биринчи навбатда давлат ҳукуматининг олий органларидир. Ижро этувчи органлар О`збекистон ҳудуди чегарасида ва ма`мурий-ҳудудий бирликларда тегишли ердан фойдаланувчи идоралар бо`либ, улар ерлардан қандай мақсадларда фойдаланишидан қат`ий назар ер ресурсларини ер бошқариш бо`йича махсус ҳуқуқларига эгадир.
Ер ресурсларини бошқаришда қуйидаги ё`налишлар мавжуд:

  • Сиёсий-ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш бо`йича давлатнинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва экологик вазифаларини бажарилишини та`минлашидир. Ма`мурий бошқариш эса ер ресурсларини бошқариш омилкорлигини аниқлаш, о`заро мувофиқлаштирилган вазифаларни ва уларни бажаришни ташкил этиш, давлат бошқаруви ва маҳаллий органлар тизимини шакллантириш;

  • Ҳуқуқий - қонуний ҳужжатларда белгиланган ҳуқуқий ме`ёрлар асосида ерни сақлаш ва оқилона фойдаланиш;

  • Илмийлик - фан-техника тараққиёти эришган ютуқларни ҳисобга олиб ер ресурсларини бошқариш бо`йича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;

  • Иқтисодий - ер ресурсларидан самарали фойдаланиш шартларини белгилаш;

  • Ташкилий-технологик - иқтисодий, ижтимоий раг`батлар ва ер ресурсларини асраш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш бо`йича тадбирларни амалга ошириш.

Ер ресурсларини бошқариш обектив ва суб`эктив омилларни муайян бирга қо`шиб олиб бориш демакдир. Бир вақтнинг о`зида табиатнинг жинси сифатида ер о`зининг қонуни бо`йича ривожланади ва бошқаришнинг услублари ва шаклларига муайян та`сир ко`рсатади. Шунинг учун бошқариш вазифаларини бажариш вақтида ҳудуднинг ривожланиши, иқтисодий шароитлари комплексида ернинг асосий хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Бундан ташқари, ер ресурсларини бошқариш мажмуаси ҳарактерга эга, чунки ер муносабатлари суб`эктларнинг ко`пгина манфаатларига бориб тақалади. Бу бошқариш органларидан ер ресурсларини асраш ва фойдаланиш жараёнининг шаклланишига ташкилий-технологик қарорлар, эколого-иқтисодий оқибатлар имконияти билан тизимли ёндашувини талаб қилади.
Шундай қилиб, ер ресурсларини бошқариш асосида ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий формациялар ва табиат қонунларига тегишли бо`лган умумиқтисодий қонунлар ётади. Ижтимоий-иқтисодий ва экологик аспектлар реализацияси ер ресурслари мазмунининг ташқи томони, я`ни бошқариш бо`йича давлатнинг ташкилий-хо`жалик ва ҳуқуқий, режа–иқтисодий сифатидаги тадбирларини ифодалайди.
Ер ресурсларини бошқариш тизимида ижтимоий ишлаб чиқаришни бошқа соҳаларда бо`лгани сингари ишлаб чиқариш кучларини ҳарактери ердан фойдаланиш ва эгалик қилиш шакллари билан бог``ланган ишлаб чиқариш муносабатлари о`ртасида доимо зиддият туг`илиб туради. Агар улар о`з вақтида ечилмаса, жиддий ҳолат юзага келади. Шунинг учун ер ресурсларини бошқаришнинг услублари ва шакллари ижтимоий ривожланишнинг ҳар бир босқичида ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ижтимоий шартлари, сиёсий, иқтисодий ва бошқа шакллари билан мувофиқ келиши шарт. Ер ресурсларини бошқариш вақтида ерларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун эгалик қилишда юридик шахслар ва фуқаролар, шунингдек, ҳокимият органлари давлат манфаатларини муҳофаза қилишга риоя этишлари керак. Ер ресурсларини бошқаришни уюштириш ҳар доим давлатга тегишли бо`лиши лозим.
Ер ресурсларининг бошқариш тизимининг асосини бошқаришнинг функсияси ва вазифалари, мақсади, предмети, суб`экти ва обекти ташкил этади. Бошқаришнинг суб`экти ва обекти ко`п йиллик натижаларнинг замирида пайдо бо`лади.
Республикамиз Мустақилликка эришганидан буён барча жабҳаларда кенг ко`ламда ислоҳотлар о`тказилмоқда. Хусусан, ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишга алоҳида е`тибор қаратилмоқда. Ер халқ хо`жалигининг барча тармоқлари тизимида ва қишлоқ хо`жалик маҳсулотларини етиштиришда асосий восита ҳисобланади. Шу боис, у аҳоли ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигида биринчи даражали аҳамият касб этади.
Ҳозирги кунда қишлоқ хо`жалик аҳамиятига эга бо`лган ерларни муҳофаза қилишга алоҳида е`тибор берилмоқда. Чунки мамлакатимизда умумхалқ мулки бо`лган ерни муҳофазалаш ва ундан фойдаланисҳ конституцион аҳамиятга эга бо`либ, О`збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида «Ер, ер ости бойликлари, сув, о`симликлар ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, чунки улар давлат муҳофазасидадир”, - деб белгилаб қо`йилган.
Конституциявий ме`ёрлар ер муносабатларини тартибга солиб турувчи, қонун ҳужжатларининг барчасига татбиқ этилувчи ва олий юридик кучга эга бо`лган ҳуқуқий ме`ёрлардир. О`збекистон Республикаси Конституциясига биноан, мамлакатимиз фуқаролари қонунларда белгиланган тарзда мулк ҳуқуқига эгадирлар ва о`зларининг мулкларидан о`з хоҳишларича фойдаланишлари мумкин, улар табиий ресурсларга то`г`ри муносабатда бо`лишга мажбурдирлар. Юқорида қайд еганимиздек, ер бошқа табиий бойликлар сингари умуммиллий бойликдир, уларни тасарруф қилиш эса ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
О`збекистон Республикасининг "Ер кодекси", "Қишлоқ хо`жалиги кооперативи (ширкат хо`жалиги) то`г`рисида"ги, "Фермер хо`жалиги то`г`рисида"ги, "Деҳқон хо`жалиги то`г`рисида"ги, "Давлат ер кадастри то`г`рисида"ги қонунларнинг қабул қилиниши мамлакатимизда ер ресурсларидан янада самарали ва оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий пойдеворини яратиб берди.
Зотан, уларда ер то`г`рисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари этиб ҳозирги ва келажак авлодларнинг манфаатларини ко`злаб, ердан илмий асосланган ҳолда қадрига етиб фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ошириш, табиий муҳитни авайлаш ва яхшилаш, хо`жалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бо`лган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни та`минлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солиш, шунингдек, бу соҳадаги қонунчиликни мустаҳкамлаш каби вазифалар белгилаб қо`йилган. Бу ишларни амалга ошириш ва ҳаётга тадбиқ этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг бир қатор қарорлари қабул қилинди.
Ер муносабатларини тартибга солиш ва бошқаришнинг ҳуқуқий манбалари:

  • О`збекистон Республикаси Конституцияси. (08.12.1992 й.);

  • «Ер kodeksi» (30.04.1998й.) 2003-2009 йиллардаги тузатишлар билан;

  • Табиатни муҳофаза қилиш то`г`рисида қонун. (09.12.1992й.);

  • Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар то`г`рисида қонун (07.05.1993й.);

  • Экологик экспертиза то`г`рисида қонун (25.05.2000й.);

  • Давлат ер кадастри то`г`рисида қонун (28.08.1998й.);

  • Давлат кадастрлари то`г`рисидаги қонун (15.12.2000й.);

  • Жиноят кодекси (22.09.1994й.);

  • Ма`мурий жавобгарлик то`г`рисидаги кодекс (22.09.1994й.);

  • Фуқаролик кодекси (21.12.1995й. ва 29.08.1996й.);

  • Қишлоқ хо`жалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришга оид Президенти Фармонлари ва қарорлари.

Ер муносабатларини тартибга солишда ягона давлат сиёсатини юритишни та`минлаш мақсадида О`збекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 15 октябрьдаги ПФ-3503-сонли “О`збекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қо`митасини ташкил қилиш то`г`рисида” ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрьдаги 483-сонли қарори билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қо`митаси ташкил этилди. Ушбу қо`митага ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер муносабатларини
тартибга солиш, ер кадастрини юритиш, ер тузишни ва ер мониторингини ташкил қилиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ва қайта тиклаш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш каби вазифалар юклатилди.
Ҳар қандай бошқарув, шу жумладан ерни бошқариш ҳам, аниқ мақсадни назарда тутади.
Бошқаришнинг мақсади давлатнинг иқтисодиёти мақсади билан обектив писанда қилинган ва унга бо`йсундирилган, кейингиси асосий иқтисодий қонунда ифодаланади. Шу нуқтаи назардан (ва юқорида ердан рационал фойдаланишнинг моҳияти то`г`рисидаги та`рифни ҳисобга олиш билан ер ресурларини бошқаришнинг бошланг`ич узоқ муддатли мақсадини давлатнинг. Ягона ер захирасини барча халқ хо`жалиги манфаати, унинг тармоқлари ва айрим ердан фойдаланувчилар манфаати учун максимал самарали фойдаланишни та`минлашни аниқлаш мумкин.
Қайд этилганидек, ердан фойдаланиш сохасига тааллуқли бо`лган самарадорлик тушунчаси о`заро бир-бири билан мустаҳкам бог``ланган учта иқтисодий, ижтимоий, экологик аспектларни о`з ичига олади. Ҳозирги замон шароитида ердан фойдаланиш самарадорлигига эришиш иқтисодиётининг ривожланиши учта янги омилларга асосланади бу омиллар то`г`рисида кириш қисмида то`хталиб о`тганмиз). Ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини фақатгина о`зининг ресурсларини сақлаш технологияси мазмунига эга бо`лган тақдирдагина ҳисоблаш мумкин. Ер ресурсларини бошқариш унинг бошланг`ич мақсадига мувофиқликда олдига ва унинг жараёнида халқ хо`жалиги муҳим аҳамиятга эга бо`лган вазифалар ечилади. Уларнинг асосийларидан қуйидагиларни ушбу тарзда та`рифлаш мумкин:

  1. Билиб олинган қонунлар уларнинг ривожланиши асосида ижтимоий ер муносабатларини доимо такомиллаштириш.

  2. Ҳозирги ва келажак нуқтаи назардан жамиятнинг ишлаб чиқарувчи кучларини ривожланиши ва жойлашиши учун энг яхши шароит туг`дириш.

  3. Ер захираларини ерларнинг тоифалари бо`йича замон ва маконда халқ хо`жалиги тармоқларига, ердан фойдаланувчиларга ва мол-мулкка оптимал тақсимлаш ва қайта тақсимлашни та`минлаш.

  4. Ер ресурсларини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни тупроқ унумдорлигининг қат`ий иқтисодий о`сишини та`минлаш.

  5. Ҳар бир ер участкасини унинг мақсадли та`минланиши билан мувофиқликда энг рационал фойдаланишни та`минлаш.

Юқорида айтиб о`тилган вазифаларни самарали ечиш ердан фойдаланишни бошқаришинг барча вазифаларини координациясини амалга оширишни талаб қилади.
Ердан фойдаланишни бошқариш вазифалари базисли тизимини қуйидаги вазифалар ташкил этади.
1.Ер ресурсларини о`рганиш ва картография қилиш; 2.Ер ресурслари кадастрини киритиш;

  1. Ер ресурсларии прогнозлаштириш;

  2. Ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва рационал фойдаланишни режалаштириш;

  3. Ердан рационал фойдаланишни лойиҳалаштириш; 6.Ердан рационал фойдаланишини иқтисодий раг`батлантириш;

  1. Ерни муҳофаза қилиш ва фойланиш устидан назорат қилиш;

  2. Ер бахсларии ечиш.

Юқорида қайд қилиб о`тилган вазифалар функсияларга бо`линади. Агар, масалан, бошқариш вазифасининг базиси сифатида "Ер ресурслари прогнозлаштириш " деб қараладиган бо`лса унда унинг подфунксияси "Қишлоқ хо`жалигига тайинланган ердан фойдаланишни прогнозлаштириш"," Ахоли пунктлари еридан фойдаланишни прогнозлаштириш" сингари бо`лиши мумкин.
Шундуй қилиб ер ресурсларини бошқариш - Бу давлатнинг ердан самарали фойдаланишни ташкил, ер муносабатларини тартибга солишга қаратилган, бир-бири билан мустахкам бог``ланган режали-иқтисодий , техникавий,ташкилий, хо`жалик ва ҳуқуқий тадбирлар тизимидир.Шунингдек ерни бутун жамият ва айрим ердан фойдаланувчиларнинг манфаати ё`лида муҳофаза қилиш ҳам шу тизимнинг тартибига киради.У о`з ичига ер ресурсларини о`рганиш ва картография қилиш,ердан рационал фойдаланишни прогнозлаштириш, режалаштириш лойиҳалаштириш ердан фойдаланиш рационализациясини иқтисодий раг`батлантириш. ердан фойдаланиш устидан назорат қилиш ва ер бахсларини ечиш кабиларни киритади.
Ер ресурсларини о`рганиш, тафтиш қилиш тасвирга тушириш ва картография қилиш бо`йича давлатнинг фаолияти, унинг ягона захирасини бошқариш тизимида мантиқан ва тарихан дастлабки о`ринни эгаллайди. Мустақиллик йилларида у умумдавлат ер кадастрининг жорий этилиши билан о`зининг қонуний давомини олди.
Ерни бошқаришнинг мустақил вазифалари сифатида прогнозлаштириш, режалаштириш ва иқтисодий раг`батлантиришга ажратилишининг қонунийлиги ердан фойдаланиш сохасида иқтисодий қонунлардан фойдаланисҳнинг асосий услуби, уларни бошқаришнинг услуби бо`либ асослантирилади. Улардан биринчи ва иккинчисига обектив равишда лойиҳалаштириш туташиб кетади ва улар билан биргаликда яхлит мантиқий "прогноз режа - лойиҳа тизими вужудга келади. Ерни муҳофаза қилиш устидан назорат амалда бошқаришнинг мустақил вазифасида ажратилган эди. Бу эса умуман назорат қилишнинг аҳамиятига то`лагича мувофиқ келади.
Бошқаришнинг айрим вазифалари умумий мазмунига қисқача то`хталиб о`тамиз.
Ер захирасидан рационал фойдаланишни та`минлаш мақсадида давлат уни о`рганиш бо`йича зарурий тадбирлар: турли хилдаги тафтишлар, тавсифлар, ер фондини ривожлантириш ва классификациялаштириш, картография қилиш мажмуасини амалга оширади.
Ер мониторлигини ташкил қилиш ва амалга ошириш вазифаси янада ко`проқ долзарб масала бо`либ қолмоқда. Ерни ҳар томонлама о`рганиш ва картография қилиш натижалари давлат ер кадастрини юргизиш учун табиий-илмий база бо`либ хизмат қилади унда ернинг табиати, хо`жалиги ва ҳуқуқий холатлари ҳақида ишончли ва зарурий ма`лумотлар йиг`индиси жамланади. Ер кадастрининг таркибий қисмлари: ердан фойдаланишни ро`йхатга олиш, ернинг сифат ва миқдорини ҳисобга олиш, тупроқ бонитировкаси ва ерни иқтисодий баҳолашлар бо`либ ҳисобланади.
Агар ер тузилишида ер муносабатлари амалга оширилса, материлизация қилинса, ер кадастрида эса улар мувофиқ равишда акс эттирилади. О`зида ернинг ҳуқуқий, хо`жалик, табиий ҳолатлари ҳақида ма`лумотларни киргизиш билан бирга ердан фойдаланишнинг учта бирлиги аҳамиятини табиат мажмуасининг компоненти сифатида ҳудудий базаси ва ишлаб чиқариш воситаси сифатларини акс эттиради. Бироқ у нафақат ер
муносабатлари сохасини қамраб олади. Қишлоқ хо`жалигида асосий ишлаб чиқариш воситаси сифатида ернинг ишлаб турилишини акс эттирилиши у аграр муносабатлари сохасига ҳам тегиб о`тмаса бо`лмайди.
Ер кадастри гарчи юқорида этган соханинг иккаласига ҳар хил даражада тегиб о`тса ҳам давлатнинг ер-аграр сиёсатини амалга ошириш мақсади учун, ундан фойдаланишга имкон беради. Ер кадастрини юргизиш ер захираларини бошқариш бо`йича давлатнинг нисбатан мустақил участкаси фаолиятини ташкил этади ва кенг миқёсда ҳисобга олишни реализация қилишга хизмат қилади.
Мамлакатимизда ер ресурсларини прогнозлаштириш ва режалаштиришга катта е`тибор берилади. Табиий ресурсларни шу жумладан ерларни ҳам халқ хо`жалиги мажмуали режалаштиришда улардан рационал фойдаланиш асосий восита бо`либ қолиши керак.
Илмий-техника тараққиёти кучайиб бораётган шароитда ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва фойдаланишнинг умумдавлат мажмуа режасини ишлаб чиқиш фавқулотда долзарбдир. Фан ва техника, қишлоқ хо`жалиги, саноат, транспорт, энергетика, ахоли пунктлари, капитал қурилиш, моддий-техника та`минотининг ривожланиши билан туташган барча бо`г`инларида баланслаштирилган, бундай режанинг мавжудлиги ер ресурсларини бошқаришнинг муҳим қуроли бо`либ хизмат қилади.
Режалаштиришни илмий даражасини ошириш вазифаси халқ хо`жалигини бошқаришни такомиллаштириш бо`йича мажмуа тадбирларининг бирламчиларидан биридир.
Ер ресурсларини бошқаришда ердан фойдаланишни рационализациялаштириш иқтисодий раг`батлантириш муҳим о`ринни эгаллайди.
Иқтисодий раг`батлантириш мазмунини ерни муҳофаза қилиш ва рационал фойдаланишни та`минлаш, ундан фойдаланишда исрофгарчиликка, хо`жасизлик ё`лларига иқтисодий то`сиқ о`рнатиш ташкил этади. Ердан рационал фойдаланишни иқтисодий раг`батлантириш вазифалари сифатига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  1. ердан фойдаланишга берилган имкониятдан ердан аниқ фойдаланувчига то`ла фойдаланишни та`минлаш;

  2. мақсадли та`минланишга мувофиқ равишда ҳар бир ер участкасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

в) ноқишлоқ хо`жалиги эхтиёжи учун олинган ерда исрофгарчиликка ё`л қуймаслик, иқтисодий тежамкорлик режимини кучайтириш, ердан фойдаланиш амалиётида ресурсларни тежаш технологиясини жорий этишни та`минлаш.
Назорат вазифаси ер ресурсларини бошқариш вазифалари йиг`индисида асосийларидан бири бо`либ хизмат қилади. Унинг пировард мақсади - ердан рационал фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бо`йича барча тадбирларнинг самарадорлиги ва то`г`рилигини амалга ошириш, ердан фойдаланишнинг қонунийлигини та`минлашдан иборатдир.
Ердан фойдаланиш учун давлатнинг назорати о`зининг мохияти бо`йича давлатнинг ижтимоий-иқтисодий тадбирларининг о`зига хос шаклидир ва ер муносабатларини тартибга солишнинг муҳим воситасидир.
Ниҳоят, ер бахсларини ечиш вазифасида ердан оқилона фойдаланишни ма`мурий-ҳуқуқий та`минлаш бо`йича давлатнинг бошқарувчилик фаолияти томони реализация қилинади.
Ерни бошқаришнинг юқорида қайд этилган вазифаларини давлат марказлаштирилган тартибда амалга оширади. Бошқаришга давлатнинг ёндашуви (барча халқ хо`жалиги манфаати учун) бутун ер захирасидан энг оқилона фойдаланишни, ер муносабатларининг режали ривожланишини та`минлайди.



Download 296,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish