Ер ресурслари. Ердан фойдаланиш.
Ер тушунчасининг (моҳиятини) айрим тавсифларини ко`пчилик адабиётларда учратиш мумкин. Ердан фойдаланишни ташкил қилиш ва амалга ошириш соҳасидаги барча текширишлар ан`анавий тарзда ана шу тушунчанинг таҳлили билан бошланади. Бинобарин, ернинг моҳияти ва унинг вазифалари ҳақидаги масала, аллақачон хрестоматия деб ҳисоблаш мумкин бо`лади шекилли. Бироқ мавжуд текширишларда одатда, ер битта нуқтаи назардан – сиёсий иқтисодий сифатида қаралади. Ишлаб чиқариш воситаси сифатида ернинг моҳияти сиёсий иқтисодий таҳлили бирламчи эканлиги билан мунозара қилиш хато бо`лар эди. Шу билан бирга унинг етарли
эмаслигини ко`рмаслик мумкин эмас, айни пайтда ерни бошқа жуда муҳим томонлари нуқтаи назардан четда қолмоқда. Шундай қилиб гап бу тушунчанинг тизими мажмуали таҳлили ҳақида бораётир.
Моддий тизим сифатидаги ер учун ко`пгина мазмун ва ишлаб турган усуллар тавсифлидир.
Шунинг учун "Ер" ҳақидаги тушунчадан яхши тасаввур олиш учун, кейингисини турли хил нуқтаи назардан қараб чиқиш зарур.Мажмуали ко`п нуқтаи назарли ёндашув бу ерда мутлақо зарур қурол бо`либ хизмат қилади.
Умумий табиий нуқтаи назардан ерни "Ер материя"- бунда о`зини табиат кучларидан бири сифатида қо`лланадиган қилиб тавсифланиши мумкин бо`лади.
"Ер - материя" тавсифи мазмунли тавсифини ойдинлаштирамиз.
Ер жуг`рофий назар остида ер деганда Ер - сайёранинг юзаси деб тушунмоқ керак.
Ернинг бу тушунчаси энг умумийдир. Уни ойдинлаштиришнинг навбатдаги босқичи - ер тушунчасининг экологик нуқтаи назардан аниқлаш. Материя сифатидаги ернинг хусусияти табиат мажмуасининг бошқа таркибий қисмлари о`заро бир - бирига та`сир қилишда амалга оширилади. Чунончи иқлим сув манбалари, о`симлик ва ҳайвонот дунёси билан Ер - биосферанинг муҳим таркибий қисмидир ,я`ни, Ер сатҳи
ва унга туташиб турадиган литосфера қисми, гидросфера ва атмосфералар. Табиий - илмий нуқтаи назардан ернинг биосфераси мутлақо мураккаб жонли буюмнинг ва жонсиз материянинг о`з-о`зини ростловчи тизим сифатида қаралади. У улкан энергия манбаларини жамлайди ва қайта тақсимлайди. Ер сатҳи атмосфера ва гидросферанинг динамикаси ва таркибини аниқлайди.Тизим сифатидаги биосферанинг муҳим тавсифи унинг ҳар қандай бугинида ва ҳар қандай та`сир ко`рсатишга жавоб бериш ҳисобланади. Ташқи та`сир ко`рсатиш бузиши (ёки бузмаслиги) мумкин. Биосферага тегишли таркиб топган о`заро бир-бирига бог`ликлик унинг обектив ҳолатига тегишли бо`лган мувозанат динамикасининг бузиш ёки бузмаслик хосдир. Бу биосфера манбаларидан фойдаланишни рационал амалга оширишнинг жиддий асосидир. Экологик нуқтаи назардан ер тушунчасини ойдинлаштиришнинг қуйи босқичи, ерни биосферанинг яккам- дуккам бирламчи тузилишининг компоненти сифатида тушуниш бо`либ ҳисобланади. (Экотизим) я`ни маҳаллий о`заро бир-бирига бог`ланган генетик ва жуг`рофий, о`симлик, ҳайвонот, тупроқ, ре`лефи, иқлими, сувини бирга қо`шиб олиб бориш тушунмоқ керак. Экотизимнинг ривожланишида ернинг роли г`оят каттадир, бинобарин унингсиз ер сатҳида ҳаётнинг бо`лиши мумкин эмас. Шу даражада ерни тупроқ сифатида тушунилади, бироқ бу тушунчани янада ко`проқ ойдинлаштириш зарур.
Ер ко`пгина хусусиятларга эга, улардан асосийлари қуйидагилар: фазо унинг ре`лефлари билан, тупроқ қатлами, табиий о`симликлар, гидрогеологик фазилати. Бу хусусиятлар ерни табиий тарихий танаси сифатида тавсифлайди. Келтирилган хусусиятлардан асосийси бо`либ тупроқ ҳисобланади, у қудратли табиий куч ва ажойиб ҳикматга эгалик қилади, я`ни о`симликларга озуқа бериш ва ҳосил ишлаб чиқариш хусусияти. Тупроқ ҳақидаги фан уни ер қатлами юзасининг г`аваги деб белгилайди. Тупроқдан фарқли о`лароқ ер - бу тупроқ, ре`леф, сув, ер ости, о`симликлар унсурларининг о`заро бир- бирига узвий бог`ланган фазога оид мажмуадир.
Сиёсий-иқтисодий нуқтаи назардан ер ишлаб чиқариш воситалари сифатида тушунилади ва қараб чиқилади. Ишлаб чиқариш воситаси сифатидаги ер тушунчаси моддий обектнинг (ер-материя) ернинг обектив бирликда мавжудлигини ва ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб туришни акс эттиради. Шундай қилиб, ерни сиёсий- иқтисодий та`рифлаш уни табиий-илмий та`рифлашдан шу билан аниқланадики, унинг энг
асосий ҳолатини унумли исте`моли сифатини о`зида сақлайди. Ер ишлаб чиқариш жараёнига тортилганда у ишлаб чиқариш воситаси бо`лади (меҳнат предмети ва меҳнат қуроли). Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг барча соҳасида ер ишлаб чиқариш воситаси сифатида майдонга чиқади.
Ишлаб чиқариш воситасидаги ернинг хусусияти қишлоқ хо`жалигида энг то`ла даражада амалга оширилади. Шубхасиз, ер қишлоқ хо`жалигида асосий ишлаб чиқариш воситасида. Шунингдек сиёсий-иқтисодий нуқтаи назардан ер ижтимоий муносабатларнинг обектидир. Жамият ва табиатнинг о`заро бир-бирига та`сири ҳақидаги ҳозирги замон илмий тасаввурлари позицияси билан қаралганда ер моддий обекти сифатида унинг хо`жаликда фойдаланиш билан биргаликда "Ер ресурслари" тушунчасида то`планади.
Бу эса, янада умумийроқ "Табиат ресусрлари категориясининг таркибий қисми бо`либ майдонга чиқади. Ернинг аҳамияти ва ролини аниқлашда мажмуали ко`п ёндашувни мунтазам қо`ллаш, рационли, маданий-естетик ва унинг бошқа вазифаларини ажратиш заруриятига олиб келади. "Ер" тушунчасининг юқорида келтирилган асосий тавсифлар асосийлардир, гарчи унинг ко`п қиррали томонидан мукаммал бо`лмаса-да, бироқ мураккаб материал тизими сифатидаги ер ҳақида гапирганда баён этилган ердан фойдаланиш, бошқариш ва ташкил этишга мос келадиган тизими ёндашуви талаб қиладиган.
Ердан фойдаланиш. Ердан фойдаланиш тушунчаси ҳам бир хил эмас. Ер тузилиши адабиётларда ердан фойдаланишни ан`анавий тарзда ер участкаси сифатида та`рифланган ердан фойдаланиши хо`жалик обекти ва фойдаланиш ҳуқуқи обекти сифатидаги тавсифдир. Ердан фойдаланиш тушунчаси шунингдек ердан фойдаланиш жараёнини ҳам билдиради. Бу та`рифда фойдаланиш тушунчаси энди ердан фойдаланиш тушунчасидир.
Ердан фойдаланишнинг умумлаштирувчи энг юқори босқичини табиатдан фойдаланишнинг (тизим ости) таркибий қисми нисбатан мустақил тури деб қараш керак. Бу та`рифда "Ердан фойдаланиш" тушунчаси ер манбаларидан фойдаланиш уларни такрор ишлаб чиқариш ва муҳофаза қилиш соҳасини давлатнинг мувофиқ тадбирларини
ташкил қилиш ва амалга оширишнинг бирлигини қамраб олади. У шундай қилиб, ердан фойдаланишни масштабли ва ташкилий-иқтисодий ҳолатларнинг устунлигини тавсифлайди.
Бу ерда, ердан фойдаланиш ер манбаларидан фойдаланишнинг ишлаб чиқариш усули ва ижтимоий-иқтисодий шакллари бо`либ, ҳамда иқтисодий қонунлардан табиат қонунлари билан бог``ланган ҳолда онгли фойдаланиш асосида унинг обектив ривожланиш бо`либ майдонга чиқади. Ердан фойдаланиши умумлаштиришнинг олий даражасида ижтимоий-иқтисодий формация та`рифлаган моҳиятнинг аниқ намоён бо`лишларидан бири сифатида қаралади.
Ердан фойдаланиш - ижтимоий-иқтисодий ҳодисадир. Шу ма`нода ердан фойдаланиш о`зида ер ресурсларидан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий мазмуни тавсифини ва ер қурилиш ва унга мувофиқ келадиган ер тизимининг тавсифи билан бирликда қушади.
Ердан фойдаланишнинг турли тарихий ижтимоий-иқтисодий формациянинг моҳияти билан писанда қилинади. Ердан оқилона фойдаланишнинг моҳияти ва мазмуни ҳақидаги масала - ердан фойдаланишни рационализация қилиш масаласини текшириш учун дастлабки асосдир.
Ердан фойдаланиш, асосан хили эмас, балки энг бошидан, пировард натижада ташкилий холатдир, бинобарин унинг асосида, амал қиладиган иқтисодий қонунларнинг онгли ҳисоби ётади. Шунга мувофиқ равишда, ушбу муаммонинг мазмуни ва таҳлилига ҳам ёндашув зарур. У инвентарли эмас, аксинча моҳияти бу ерда ҳаддан ко`п хилма-хиллиги намоён бо`лади. Аммо бу хилма-хиллик бир-биридан ажралган, тарқоқ оддийгина намоён бо`либ эмас. Балки улар ҳаммаси ердан фойдаланишнинг уюшган шаклини бирлаштиради. Ердан оқилона фойдаланиш моҳияти пировардида аниқ ташкилий шакллар тизимидир. Муаммо мазмунининг умумий тавсифи шунақа.Ердан фойдаланишга мувофиқ равишда рационаллик, самарадорлик бир зайлли ва бир хил аҳамиятли тушунчалардир. Аммо бир хил аҳамиятлигининг шарти, бу ерда самарадорлик унинг барча иқтисодий, ижтимоий, экологик томонлари олинади. Самарадорлик (ердан фойдаланиш) унинг бир бири билан бог`ланган жами ко`ринишининг, йиг`индисида рационаллик аниқланади.
Самарадорликнинг тарихий ва мантиқий тушунчаси ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ривожланиши билан бог`ланган. Ишлаб чиқаришдан ташқари иқтисодий муносабатлардан ташқари у мустақил ма`нога эга эмас. Бироқ самарадорлик тушунчаси нафақат "тор" иқтисодий ма`нога эга. Самарадорликни баҳолашнинг мажбурий шартлари орасида вариантларни танлаш бо`йича вазифаларни ечишнинг мезони сифатида аллақачон турмуш даражасининг андозаси, меҳнат шароитининг қайд этилган шаклида чиқадиган чекланганлик ва ижтимоий талабларни ҳисобга олиш зарурлиги ажратилган ҳар қандай иқтисодий натижа, агарда у ижтимоий қоидаларни бузишга олиб келса, салбий деб е`тироф этилади.
Бироқ, агар табиий имкониятлардан фойдаланиш муносабатида табиатда экологик мувозанатни сақлаш шарти қо`йилмас экан, самарадорликни баҳолаш то`ла бо`лмайди. Самарадорлик унинг бажарилишини умумий баҳолаш нуқтаи назардан иқтисодий ва ижтимоий вазифаларни ечишдан ко`ра муҳимлиги кам эмас. Чунки табиатда мувозанатнинг бузилиши умуман ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ечиш самарадорлиги кескин пасайишига олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, самарадорликнинг намоён бо`лишини ердан фойдаланишга мувофиқ равишда айтиб о`тилган нуқтаи назарлар, иқтисодий, ижтимоий, экологик бир вақтда ҳисобга олиниши керак.
Ердан оқилона фойдаланиш тушунчасининг энг умумий ко`ринишида манбаи сифатида ерда фойдаланишнинг мақсади ва обектив мавжуд вариантлар нуқтаи назардан қаралмог`и керак. Ер манбаларидан оқилона фойдаланишнинг асосида энг самарали вариантлар (юқорида ко`рсатилган ма`нода) танлаш, ма`лум ижтимоий- иқтисодий вазифаларни ечиш ва табиий мажмуанинг ишлаб туришининг мувофиқ равишда о`згаришининг оқибати нуқтаи назари ётади. О`з навбатида, ма`лум мақсад билан ердан фойдаланиш, шунингдек бир аниқ мақсадга эришиш эҳтимоли бо`лган вариантлардан (усуллар) энг ко`п самарали бо`лиши керак.
Ердан оқилона фойдаланиш мазмунини тизимига қараб чиқиш муаммонинг аспектларини ажратишни унинг амалий ечиш услубларини аниқлашни (ердан оқилона фойдаланишнинг шакл ва турлари) хо`жалик сиёсий нуқтаи назардан муаммоларнинг ечими даражасининг тавсифларини мо`лжаллайди. "Жамият - табиат" бир-бирига та`сир
ко`рсатиш даражасида ердан оқилона фойдаланишнинг қо`йидаги нуқтаи назарлари ажратилмайди".
О`симликлар ва тирик организмлар учун муҳит ва табиат мажмуасининг компоненти сифатида ернинг ишлаб туриши билан бог`ланган табиий-биологик нуқтаи назар;
Манба сифатида ерда фойдаланишнинг иқтисодий томонини тушунтирадиган, ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатлари, ердан фойдаланишнинг жараёнлари ва давлатнинг сиёсатига та`сирини акс эттирадиган ижтимоий-иқтисодий нуқтаи назар;
Ерга техникавий та`сир ко`рсатадиган, унинг технологиясидан фойдаланишни, илмий техника тараққиёти билан ер манбаларидан оқилона фойдаланишнинг алоқасини о`рганиш билан бог`лик бо`лган технологик нуқтаи назар.
Ердан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишни ташкил этиш ва амалга оширишда давлатнинг ҳуқуқий фаолияти, ҳуқуқнинг та`сир ко`рсатишнинг аҳамияти ва ролини акс эттиришни о`рганиш билан бог`лик бо`лган ҳуқуқий (юридик) нуқтаи назар.
Муаммонинг юқорида қайд этилган нуқтаи-назарлари бир-бири билан о`заро зич бог`ланган ва диалектик бирликни ташкил этади.
Ернинг ишлаб туришини табиий-биологик томонини ҳисобга олиш, ноҳуш оқибатларни олдиндан қуриш ва бартараф этиш нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга. У ернинг таркиби ва нисбати уларнинг ҳавога оид жойлашишида глобал о`згаришларга олиб келиши мумкин.
Шу муносабат билан машҳур рус олими В.В.Докучаевнинг экинзор, яйлов, о`рмон, сув майдонлари нисбатини белгилайдиган норма ишлаб чиқиш зарурлиги ҳақидаги фикрларини эслаб о`тиш о`ринлидир. Бундай ҳисобга олиш қишлоқ хо`жалиги ишлаб чиқариш учун алохида аҳамиятга эга.
Ердан оқилона фойдаланишнинг технологик томонига қараб чиқиш мустақил аҳамиятга эга, хусусан, қишлоқ хо`жалиги ишлаб чиқаришига нисбатан фан ва техника тараққиётининг агар бир босқичда ерга технологик та`сир ко`рсатисҳнинг о`зига хос шакллари мувофиқ келади.
Тарихга кириб бермасдан, шуни қайд этиш керакки, илмий-техника тараққиётининг ҳозирги замон босқичи қишлоқ хо`жалиги ишлаб чиқариш
технологиясида, бинобарин, ердан фойдаланишда ҳам чуқур қайта о`згаришлар. Қишлоқ хо`жалиги ишлаб чиқаришнинг асосий тармоқларини саноат асосига о`тказиш, мажмуали механизациялаштириш ва электрлаштириш сув мулкини ҳар томонлама мелиорациялаштириш, қишлоқ хо`жалигида биологик инқилоб билан тавсифланади.
Ернинг о`зига хос хусусиятининг икки ёнлама (то`гри ва тескари) алоқаси борлигини назарда тутиш керак. Техника ва технологияни такомиллаштириш ерга та`сир ко`рсатади, ундан фойдаланишнинг самарадорлиги даражасини оширади. Бошқа томондан, ишлаб чиқариш воситаси сифатидаги ер бошқа омилларни қо`шиб олиб бориш билан ма`лум машиналар тизимини танлашга, илмий-техника тараққиёти даражасининг ма`лумотлари билан мувофиқликда қишлоқ хо`жалигини юргизиш тизими, умуман зонал агротехникани асослашга та`сир ко`рсатади.
Табиий - биологик ва технологик аспектлар муҳимдир, бироқ ердан оқилона фойдаланишнинг ҳал қилувчи омили эмас. Ердан фойдаланиш тавсифини ижтимоий иқтисодий шароитлар белгилайди. Ердан фойдаланишнинг сотсиал иқтисодий омили хо`жалик ташкилий омил билан зич бог`ланган. Ердан фойдаланиш самарадорлигига унинг та`сир ко`рсатиши ишлаб чиқариш ва ҳудудни ташкил қилишнинг - ишлаб чиқариш хо`жалиги турларининг, чунончи: хо`жаликлараро ширкатлар ва улар билан ер майдонларининг конситрацияси билан агросаноат иртеграцияси, прогрессив технологиялари ва меҳнатни ташкил қилишнинг янги шаклларини жорий этиш билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |