100f + 300x ≤40 000 (1) f ≥0 (3)
200f + 100x ≤30 000 (2) x ≥0 (4)
18 п.б. – пул бирлиги.
Ушбу ифоданинг иқтисодий мазмуни шундан иборатки, бизнесмен факс ва ксерокс сотиб олиши учун тўлаган йиллик пул маблағлари ўзининг мавжуд пул фондларидан ошиб кетмаслиги керак.Масала шартига кўра:
Z = 400f + 500x (5)
функцияни максималлаштириш керак. Берилган юқоридаги ифодалар асосида ((1) – (5)) масаланинг график тасвирини чизамиз:
f
x
1 1 2
((1) – (5)) ифодалар бўйича моделнинг график ечими.
– (1) ифодага мос тўғри чизиқ.
– (2) ифодага мос тўғри чизиқ.
(1)- ифоданинг тенгсизлик белгисини тенгламага алмаштириб, Декарт системасида шу тенгламага мос равишда 1 – тўғри чизиқни чизамиз. Бу тўғри чизиқ текисликни иккита ярим текисликка бўлади. (1) тенгсизликнинг жавоби бўлиб пастки ярим текислик ҳамда 1 – тўғри чизиқдаги барча нуқталар тўғри келади. Худди шундай қилиб бошқа тенгсизликларни , яъни (2), (3), (4) тенгсизликларни ҳам графикда кўринишини ифодалаймиз. Бизнинг масаламизнинг жавоблари графикнинг штрихланган ҳудудида ҳамда унинг чегараларида мавжуд деб айтиш мумкин.
Барча мумкин бўлган жавоблардан фақатгина штрихланган ҳудуднинг энг чекка нуқталари катта аҳамият касб этади. Бу нуқталар қуйидагилардир:
А (0; 150) ; В (100; 100) ; С (400/3; 0) ; О (0;0).
(5)- ифода ўзининг энг максимал қиймати, яъни 90 000 пул бирлигига В (100; 100) нуқтасида эришади. Демак, бизнесмен 100 та факс,
100 та ксерокс сотиб олса, максимал соф дисконтланган даромад (NPV) 90 000 п.б. га тенг бўлиши мумкин экан.
17-МАВЗУ: МОЛИЯВИЙ РИСКЛАРИНИ ПАСАЙТИРИШ ЙЎЛЛАРИ РЕЖА:
Молиявий рискларини бошқариш - риск даражасини пасайтиришнинг муҳим омили;
Инвестиция рискларини пасайтириш йўллари;
Банкларда кредит рискини пасайтиришга қаратилган чора- тадбирлар
Хеджирлаш – бу фючерс, опцион, варрант келишувларида (асосий ққнинг олди-сотдиси билан бир вақтда бўлганлиги сабабли) нарх ва фойда хавф-хатарини суғурта қилиш шаклларидан биридир. Хеджирлаш сотувчи (харидор) шартномани тузиш билан бир вақтда, ўз савдосига тенг келадиган, айтайлик, фючерс шартномаларини харид қилади (ёки сотади).
Хеджирлаш:
томонлар кўрадиган эҳтимолдаги зиённи камайтириш имконини беради;
товар нархи ўзгариши билан кўриладиган зарар фючерс бўйича олинадиган ютуқ билан белгиланади.
Банк, биржа, тижорат амалиётида валюта хатарини суғурта қилишнинг турли усуллари ҳам хеджирлаш деб юритилади.
Хеджирлаш механизмининг ҳаракати шундан иборатки, ққнинг опцион, фючерс савдосини амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорида бир томондан сотувчи шаклида иштирок этса, иккинчи томондан харидор сифатида қатнашади ва натижада сотувчи сифатида ютқазса, сотиб олувчи сифатида ютиб чиқади, шу билан ўз даромадини қоплайди, масалан шу жараённи икки хил ҳолда кузатайлик:
Do'stlaringiz bilan baham: |