Республикаси олий ва


Риск ҳусусиятлари ва уни юзага келтирувчи омиллар



Download 2,52 Mb.
bet10/160
Sana17.07.2022
Hajmi2,52 Mb.
#810842
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   160

Риск ҳусусиятлари ва уни юзага келтирувчи омиллар.


Риск объектив хусусиятга эгалигидан келиб чиқиб, унга таъсир этувчи омилларни яхлит ҳолда кўриб чиқиш лозим ва уларни тадбиркорлик субъектларига нисбатан ички ва ташқи омилларга бўлиш мумкин.

Корхона
стратегияси

Билвосита таъсир этувчи омиллар



  • сиёсий вазият;

  • фаолият юритилаётган тармоқнинг иқтисодий холати;

  • табиий офат;







Бевосита таъсир этувчи омиллар







  • қонунчиликнинг ўзгариши;

  • рақобат;

  • ҳамкорлар билан ўзаро муносабат;

  • солиқ тизими;

  • коррупция;

  • транспорт ва тарифлар.










Ресурслар ва уларнинг ишлатилиши







  • аварияваёнғин;

  • ўғирлик.



Рискларни юзага келтирувчи ва уларнинг даражасига таъсир этувчи омиллар таснифи


Ташқи омилларни икки гуруҳга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ:

Бевосита таъсир этувчи омиллар рискка тўғридан-тўғри таъсир этади ва буларга: қонунчиликнинг ўзгариши, тадбиркорликдаги рақобат, хўжалик юритувчи субъектлар билан муносабатларнинг ўзгариши, солиқ тизимининг ўзгариши, коррупция ва рэкет каби омилларни киритиш мумкин. Билвосита таъсир этувчи омиллар рискларга тўғридан тўғри таъсир этмаса ҳам уларнинг ўзгаришига таъсир кўрсатади ва буларга: сиёсий ҳолат, халқаро миқёсдаги воқеалар (масалан, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози), фаолият юритилаётган давлатнинг иқтисодий нобарқарорлиги, фаолият олиб борилаётган соҳанинг иқтисодий аҳволи, табиий офатлар кабиларни киритиш мумкин.
Соф рисклар баъзида статистик рисклар ҳам дейишади, унинг моҳияти шундаки соф рисклар амалий жиҳатдан ҳар доим ўзида йўқотишларни акс эттиради. Унинг сабаблари бўлиб, узлуксиз офатлар, бахтсиз ходисалар, бошқарувчилик қобилиятининг пастлиги (етишмаслиги) ва ҳ.к. бўлиши мумкин.
Спекулятив рискларни баъзида динамик ёки тижорат рисклари ҳам деб аташади. Унинг моҳияти йўқотишни ёки қўшимча даромадни ўзида акс эттиради. Унинг сабаблари бўлиб, валюта курсининг ўзгариши, бозор коньюктурасининг ўзгариши, инвестиция шароитларининг ўзгариши ва ҳ.к. бўлиши мумкин.
Рискларнинг соҳалар фаолияти бўйича кўринишлари қуйидагича бўлиши мумкин:

  1. Ишлаб чиқариш риски, ташқи ва ички омиллар таъсирида товар ва хизматлар режалари ва мажбуриятларининг бажарилмай қолиши билан изоҳланади.

  2. Тижорат риски, молиявий – хўжалик жараёнларидаги йўқотишлар билан изоҳланади. Унинг сабаблари бўлиб:

  • Реализация хажмининг пасайиши;

  • Харид жажмининг кутилмаганда пасайиши;

  • Харид нархларининг ўсиши (Хом ашё, ярим таёр товарлар ва ҳ.к.);

  • Муомала харажатларининг ошиши;

  • Муомала жараёнида товарларнинг йўқолиши (сифатининг пасайиши) бўлиши мумкин.

  1. Молиявий рисклар, корхоналарнинг ўз молиявий мажбуриятларини бажармаслиги билан юзага келади. Унинг сабаби бўлиб, пулнинг сотиб олиш қобилияти йўқолиши, тўловларни амалга ошириш учун қобилиятсизлик, валюта курсининг ўзгариши ва ҳ.к. бўлиши мумкин.

Рискларнинг катта қисми пулнинг сотиб олиш қобилиятининг йўқолиши билан боғлиқ бўлиб, булар:

  • Инфляция риски, пулнинг реал сотиб олиш қобилиятининг пасайиши билан корхоналар йўқотишларга учрайди;

  • Дефляция риски, дефляция ўсиши билан нархлар тушиб боради ва шу билан бирга даромад пасайиб боради;

  • Валюта риски, валюта курсининг ўзгариши спекулятив рис туркумига киради, шунинг учун ҳам бир томон йўқотса, иккинчи томондан қойида бўйича қўшимча даромад кўради;

  • Ликвидлилик риски, товар ёки қимматли қоғозларнинг истеьмол қиймати ва сифатини қайта баҳолашда вужудга келадиган риск.

Инвестиция рисклари бу инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда имкониятнинг етишмаслиги ёки фойдани йўқотиш билан боғлиқ бўлиб, уларга:

  • Имкониятни йўқотиш риски бу баъзи чора-тадбирларнинг муваффақиятсизлиги оқибатида молиявий зарарлар келтиришдир;

  • Даромаднинг пасайиши риски бу портфел инвестициядан келадиган фоиз ёки дивидент қийматининг пасайиши оқибатида юзага келади;

  • Биржа риски бу биржа битимлари орқали йўқотишларга олиб келадиган рисклар;

  • Селектив риск......

  • Банкротлик риски, бу тадбиркорнинг нотўғри сармоя киритганлиги оқибатида тўлиқ хусусийкапиталини йўқотишидир.

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   160




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish