Давр харажатларининг моҳияти, таркиби ва улар ҳисобининг вазифалари



Download 0,57 Mb.
bet1/3
Sana13.07.2022
Hajmi0,57 Mb.
#789420
  1   2   3
Bog'liq
17.1Харажатлар ҳисоби


Харажатлар ҳисоби

ДАВР ХАРАЖАТЛАРИНИНГ МОҲИЯТИ, ТАРКИБИ ВА УЛАР ҲИСОБИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

  • Давр харажатлари – бу корхоналарнинг ҳисобот даврида ўз маҳсулоти (товар, иш, хизмат)ларини сотиш, шунингдек бошқарув ва бошқа операцион фаолиятига доир сарфларидир.
  • Ушбу харажатлар корхоналарнинг маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларни сотишдан олинган ялпи фойдаси ҳисобидан қопланади ва мос равишда асосий фаолиятдан олинган молиявий натижа (фойда ёки зарар)ни аниқлашда эътиборга олинади.
  • Давр харажатлари маълум ҳисобот даврларига тегишли ҳисобланади. Айнан шу боис ҳам ҳисоб таълимоти ва амалиётида ушбу харажатлар давр харажатлари номи билан аталади.

СОТИШ ХАРАЖАТЛАРИ

  • 1.1. Товарларни темир йўл, ҳаво, автомобиль, денгиз, дарё транспортида ва от-уловда ташиш харажатлари. Ушбу моддага ташиш харажатлари ҳамда транспорт воситалари бекор туриб қолганлиги учун тўланган жарималар киритилади.
  • 1.2. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари сотиш бўйича харажатлар, шу жумладан:
  • 1.2.1. Низомнинг 1.2-бандида санаб ўтилган, маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш билан боғлиқ меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, маъмурий-бошқарув ходимларидан ташқари.
  • 1.2.2. Низомнинг 1.3-бандига мувофиқ, 2.1.2.1. бандга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага харажатлар.
  • 1.2.3. Савдо эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва хоналарни ижарага олиш, сақлаш ва тузатиш харажатлари.
  • 1.2.4. Низомнинг 1.4-бандига мувофиқ асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси.
  • 1.2.5. Инвентарлар ва хўжалик буюмлари қийматини ҳисобдан чиқариш ҳаражатлари ҳамда уларни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатда сақлаш (таъмирлаш, ювиш, тузатиш, дезинфекция қилиш ва ҳ.к.) билан боғлиқ бошқа харажатлар.
  • 1.2.6. Газ, ёқилғи, электр энергияси харажатлари.

1.2.7. Товарларни сақлаш, уларга ишлов бериш ва уларни сортларга ажратиш харажатлари.

  • 1.2.7. Товарларни сақлаш, уларга ишлов бериш ва уларни сортларга ажратиш харажатлари.
  • 1.2.8. Савдо рекламаси харажатлари.
  • 1.2.9. Ташиш, сақлаш ва сотиш чоғида товарларнинг йўқотилиши.
  • 1.2.10. Ўраш-жойлаш материаллари харажатлари.
  •  
  • 1.2.11. Мол-мулкни мажбурий ва ихтиёрий суғурта қилиш харажатлари.
  • 1.2.12. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги харажатлари.
  • 1.2.13. Вентиляторлар, машиналар ва уларнинг ҳаракатланувчи қисмларини ўрнатиш ва сақлаш, туйнуклар, ўйиқлар ва бошқаларнинг атрофини ўраш бўйича жорий (номукаммал тусдаги) харажатлар.
  • 1.2.17. Умумий овқатланиш ва савдо ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилганлиги учун тиббиёт муассасаларига ҳақ тўлаш.
  • 1.2.18. Касса хўжалигини ва тушум инкассациясини юритиш чиқимлари.
  • 1.2.19. Умумий овқатланиш корхоналарида қоғоз салфеткалар, қоғоз дастурхонлар, қоғоз стаканлар ва тарелкалар, бир марта фойдаланиладиган анжомлар қиймати.
  • 1.3. Сотиш бозорларини ўрганиш бўйича харажатлар (маркетингга, рекламага сарфланган харажатлар).
  • 1.4. Юқорида санаб ўтилмаган сотиш бўйича бошқа харажатлар


Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish