Ечимни изоҳлаймиз. 15 000 сўм сумма асосий қарзни бўлиб-бўлиб тўлаш ва у бўйича фоиз тўловларини ифодалайди. Бу суммани асосий қарз қолдиғи бўлган 30000 сўмдан айириб, фоиз тўловлари чиқариб ташланган қолдиқни ҳисоблаб чиқамиз: 30000-15000=қарз қолдиғи – фоиз тўлови.
Фоиз тўловини аниқлаймиз:
15000
91
4000
91 349,19 сум
Асосий қарзни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳажмини аниқлаш учун қуйидаги ҳисоб-китобларни амалга оширамиз: 15000 – 349,19 = 14650,81 сўм
МАВЗУ:ВАЛЮТА РИСКЛАРИНИ БОШҚАРИШ РЕЖА:
Валюта рискларининг мазмуни ва унинг келиб чиқиш сабаблари;
Валюта рискини келтириб чиқарувчи омиллар;
Валюта рискларини баҳолаш ва бошқариш усуллари;
Валюта риски деганда кенг маънода валюта курсларининг тебраниши оқибатида халқаро иқтисодий алоқалар иштирокчиларининг халқаро иқтисодий алоқалари ва хўжалик фаолияти натижаларининг ўзгарищ имкониятлари тушунилади. Валюта рискига халқаро иқтисодий операцияларнинг барча субъектлари дуч келишади. Буларга давлат, банклар, савдо ва саноат коипаниялари, бошқа юридик ва жисмоний шахсларни мисол қилиш мумкин.
Валюта курсларини беқарор ўсиши халқаро меҳнат тақсимотининг бузилишига сабаб бўлади, товар ва хизматларнинг эквивалент кийматларда алмашинувини қийинлаштиради, халқаро савдо ҳажми ва уни баланслаштиришга салбий таъсир кўрсатади. Валюта курсларининг нобарқарорлиги экспортёр ва импортёрларнинг чет элдан маҳсулот сотиб олиш ва чет элга маҳсулот сотиш
ҳажмларини қисқартиришларига сабаб бўлади. Чунки улар келгусида валюта курслари қандай ўзгаришларини аниқ билишмайди. Масалан, импортёр валюта рискларига йўлиқишдан хавфсираб товарни чет элдан сотиб олишдан кўра ўз мамлакатидан сотиб олишни афзал кўради.
Валюта рискларига халқаро савдо операцияларида экспортёр ҳам, импортёр ҳам тўқнаш келади. Агар шартнома импортёр мамлакат валютасида ёки учинчи бир мамлакат валютасида тузилган бўлса ва товар пули маълум муддатдан кейин тўланиши расмийлаштирилган бўлса, экспортёр валюта рискига йўлиқади. Шартномада кўрсатилган валюта курси экспортёрнинг миллий валюта курсига нисбатан тушиб кетганда экспортёр зарар кўриши мумкин. Чунки у миллий валютасида ҳисоблаб қўйган суммани олмайди ва режалаштирилган фойдага ҳам эга бўлмайди.
Импортёр учун валюта риски қўйидаги пайтда намоён бўлади: яъни агар у баҳоси чет эл валютасида фиксатсияланган товарни сотиб олаётган пайтда чет эл валютасининг курси миллий валюта курсига нисбатан ошиб кетса. Бунда импортёр шартнома имзоланган вақтдагига қараганда ўз миллий валютасида кўпроқ сумма тўлашга мажбур бўлади.
Марказий банк пул-кредит сиёсатининг учинчи усули ҳисоб сиёсати ҳисобланади, унга кўра ҳисоб фоизи ставкаси (қайта молиялаштириш ставкаси) ўзгаришида тижорат банклари ҳисобга олинадиган векселлар ҳажмини оширади ёки камайтиради, бу эса пул массасига таъсир кўрсатади. Ҳисоб сиёсати (тўғрироғи — қайта ҳисобга олиш сиёсати) шундан иборатки, марказий банк тижорат банкларининг тижорат векселларини қайта ҳисобга олади. Иқтисодиётда пул массасини ошириш (кредит экспансияси) заруратида марказий банк банклар учун векселларни ҳисобга олишнинг қулай шароитлари яратади. Бунда улар кредит бериш йўли билан ёки корхоналарнинг тижорат векселлари ёрдамида иқтисодиётга йўналтириш мумкин бўлган катта миқдорда пул олади. Кредитлар таклифи ўсади, бу эса уларнинг нархини пасайтиради, демак, ЯИМ ва инвестициялар ўсишига хизмат қилади. Иқтисодиётнинг «қизиб кетиш» шароитларида марказий банк векселларни қайта ҳисобга олиш шартларини тескари томонга ўзгартиради ва
тижорат банкларига ундан векселни сотиб олиш фойдалироқ бўлиб қолади. Бу тижорат банкларининг пул массасини камайтиради, демак, кредит массаси ҳажми пасаяди, натижада фоиз ставкаси ортади ҳамда ЯИМ ва инвестициялар пасаяди.
масала. Иқтисодиётнинг «қизиб кетиш» шароитларида марказий банк ҳисоб олиш ставкасини 5% дан 10% гача оширди ва номинали 100 сўм бўлган 200 минг сўм миқдоридаги векселларни қайта ҳисобга олишни таклиф этди. Мажбурий захиралар меъёри 10%ни ташкил қилган ҳолда иқтисодиётда пул массаси қандай ўзгаради?
Ечим. Вексель нархи 95 сўмдан 90 сўмгача пасаяди, шу сабабли тижорат банки келгусида уларни номинал бўйича сотиш мақсадида векселларни арзонроқ нархда сотиб олишдан манфаатдор бўлади. Вексель харид қилар экан, тижорат банклари зарур миқдордаги маблағни муомаладан чиқаради, яъни корхоналарга кредит бериш ўрнига Марказий банкдан векселларни сотиб олади, шу сабабли мультипликацияни ҳисобга олган ҳолда пул массаси 200 • 1/01=2000 минг сўмга камаяди.
масала. Агар мажбурий захиралар меъёри 20% бўлган ҳолда мамлакатда 500 минг сўм миқдорида пул массаси тақчиллиги кузатилаётган бўлса, марказий банкнинг фоиз ставкаси қандай ўзгариши лозим?
Ечим. Марказий банк кредит экспансияси сиёсатини амалга ошириши, яъни тижорат банкларига тижорат векселларини қайта ҳисобга олиш учун қулай шароитлар таклиф этиши лозим. Бу ҳисобга олиш ставкасини камайтириш ёрдамида амалга оширилади.
Мустақил ечинг.
масала. Ҳисобга олиш ставкаси 16%дан 32%гача ўсган ва вексель номинали 200 сўм бўлган ҳолатда вексель нархи (марказий банк векселни ҳисобга оладиган нарх) қандай ўзгаради? Бунда марказий банк қайси сиёсатни амалга оширади?
масала. Агар мажбурий захиралар меъёри 5% ва вексель бозори ҳажми 600 минг сўм бўлган ҳолда марказий банк хисоб ставкасини 5%
пасайтирадиган бўлса, иқтисодиётда пул массаси қандай ўзгаради? Бунда марказий банк қандай сиёсат юритади?
масала. Айтайлик, банк захиралари меъёри 0,25га тенг, депозитлар ҳажми нақд пул ҳажмидан икки баравар ортиқ. Марказий банк ҳисо ставкасини пасайтириш сиёсатини юритади. Пул массасини 16 млрд сўм оширишни таъминлаш учун қанча суммада векселлар тақдим этилиши керак?
масала. Тўғри жавобларни танланг ва асослаб беринг.
“Қиммат пуллар” сиёсати юритар экан, марказий банк қуйидагиларни амалга ошириши мумкин:
а) мажбурий захиралар меъёрини ошириш, б) ҳисоб ставкасини пасайтириш,
в) мажбурий захиралар меъёрини пасайтириш,
г) давлат қимматли қоғозлари даромадлилигини ошириш, д) ҳисоб ставкасини ошириш.
масала. Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасини ошириши нимага олиб келиши мумкин ва нима сабабдан:
а) қимматли қоғозларга талабни ошириш,
б) қимматли қоғозлар даромадлилигини ошириш, в) қимматли қоғозлар таклифини ошириш,
г) қимматли қоғозлар даромадлилигини камайтириш.
масала. Кредит рисклари юқори бўлган шароитларда жуда тезлик билан ўсаётган инфляцияга қарши курашиш учун марказий банк қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
а) мажбурий захиралар меъёрини ошириш,
б) қимматли қоғозлар даромадлилигини ошириш, в) қайта молиялаштириш ставкасини ошириш.
12-МАВЗУ:ФОИЗ РИСКЛАРИНИ БОШҚАРИШ РЕЖА:
Фоиз риски ҳақида тушунча.
Банкларда фоиз рискларини бошқариш.
Фоиз рисклари: бошқариш ва баҳолаш.
Фоиз ставкасини бошқариш усуллари.
Кўпчилик олимларнинг фикрича узоқ муддатли облигацияларда фоиз ставкалариниг ўзгариши билан боғлиқ риск қисқа муддатли облигацияларга қараганда кўпроқ содир бўлиши кузатилган. Шунга қарамасдан, бунинг учун фойдали бўлган яна бир факт шундан иборатки, фоиз ставкасидаги рискларни баҳолашда менежрлар ва молия институтлари учун капитал оқимларининг берилган вақтдаги даромадлилиги ёки зарари ҳақидаги маълумотларнинг аниқлиги жуда муҳим аҳамият касб этади. Фоиз ставкаси билан боғлиқ рискларни олдини олиш учун менежрлар ёки молия институтлари томонидан қуйдаги чора тадбирлар қўлланилади:
Фоиз ставкаси вақтини ифодаловчи консепция тузилади
Фоиз ставкасининг ўртача ҳаётийлик даври белгилаб олинади
Тўловчиларнинг қарздорлигининг қарзларни қайтара олмаслиги юзасидан бирор хавфсизлик чоралари ишлаб чиқилади
Иккита бир хил турдаги қимматли қоғозларда бир хил фоиз ставкалари риски учрамаслиги мумкин . Бу турли ҳил сабаблардан келиб чиқиб содир бўлади.
Уозқ муддатли облигацияларнинг дисконт ставкаси 10 йилни ташкил эца, биз уни “ноллик купон облигациялар” деб атаймиз. Аммо тўловчилар (ёки кредиторлар) белгиланган муддатдан олдин мажбуриятларни бажарса, бундай ҳолатни биз самарали дисконтлаш деб аташимиз мумкин. Фоиз ставкасида ҳар қандай қарздорликнинг камайишини самарали баҳолаш учун Фредерик Макулей томонидан ярим аср муқаддам кашф этилган фоиз ставкасида давомийлик консепциясига назар ташлар эканмиз, ноллик купон
ставкаларига нисбатан узоқ муддтали облигацияларнинг даромадлилик даражаси бир хил олиб борилиши ҳисоб китоб қилиб чиқишганда риск нисбатан 50 % дан кам чиқиши аниқланган. Шу билан бирга тўлов муддати якунига қадар доимий риск ҳам мавжудлиги ҳисоблаб чиқилди.
Фоиз ставкасининг баҳоланиши билан боғлиқ мисолар билан танишиб чиқсак;
Do'stlaringiz bilan baham: |