Бунда фоиз риски актив ва пассивларнинг тўлов муддатлари бўйича баланслаштирилмаганлиги орқали аниқланди.
Эгри даромад ўзгариши риски.
Актив ва пассивлар бўйича фоиз ставкалари ўзгаришида вақтлар бўйича мос келмаслиги натижасида олинаётган даромад тенглигининг бузилиши.
Базавий риск.
Молиявий инструментларни қайта баҳолаш вақтида олинган ва тўланган фоизларни бошқаришда ноаниқ корреляция ўтказиш.
Опционлар билан боғлиқ рисклар.
Актив ва пассивлар муддатлари бўйича ўзгариши опцион битимларда фоиз рискларини келтириб чиқаради. Тижорат банкларида фоиз риски деганда банкнинг соф фойдаси қисқариши рискидан то фоиз ставкалари даржасининг ўзгариши натижасида унинг капитали қийматининг йўқолишигача, натижада жалб қилинган маблағларнинг ўртача қиймати
жойлаштирилган маблағлар қийматидан ошиб кетиши ҳолатига олиб келиш жараёнини тушуниш керак.
Бундай ҳолатда фоиз риски кредит ташкилоти молиявий ҳолатининг фоиз ставкасининг салбий ўзгаришига дучор бўлиши даражасини акс эттиради. Банкнинг фоиз рискини қабул қилиш нормал ҳолат бўлиб, у қўшимча фойда олишда манба сифатида хизмат қилади. Фоиз риски одатда пул бозорининг келгуси ҳолати ҳақида нотўғри ахборот олиш, шунингдек, макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариши, яъни инфляция, бюджет дефитцити ҳажми, ЯИМ ва бошқа кўрсаткичларнинг ўзгариши натижасида пайдо бўлади.
Фоиз рискини баҳолашда фоиз маржасидан фойдаланилади. Фоиз маржаси даромад келтирувчи активлар бўйича фоиз даромадлар билан банкнинг мажбуриятлари бўйича фоизли харажатлари ўртасидаги фарқ тушунилади. Фоиз маржаси қуйидаги формула орқали аниқланади:
*100
ҳақиқий фоиз маржа билан унинг базаси билан солиштириш, натижада фоизлар бўйича даромаднинг ўсиши ёки камайишини аниқлаш мумкин;
фоиз маржанинг стандартларга ёки банк қоидаларига мос келишини назорат қилиш;
қайси турдаги даромад (харажат) фоиз маржасининг ўзгаришига таъсирини аниқлаш учун унинг таркибини таҳлил қилиш;
бошқарув қарорларини қабул қилиш учун фоиз маржасининг ўзгариши чегараларини аниқлаш;
Фоиз маржасининг ҳажмига таъсир қилувчи омилларга кредит қўйилмаларининг таркиби ва ҳажми ҳамда уларнинг манбаси, тўловлар муддати, фоиз ставкаларининг фойдаланилиши ва уларнинг ҳаракати киради. Таъминланган ва юқори рискли ссудаларни узоқ ва қисқа муддатларда жойлаштириш, шунингдек кредитлаш ҳажми даромад қўйилмаларни аниқлайди. Фоиз маржасининг ҳажмига кредит қўйилмалари ва уларнинг тўлов вақтлари бўйича манбаси нисбати, шунингдек фоиз ставкаларини кўриб чиқиш муддатлари таъсир қилади. Бизда асосан ўрнатилган (кредит тўлиқ қайтарилмагунча ўзгармайди) фоиз ставкалар қўлланилади. шу
шартлар доирасида активлар ва пассивлар тўрт гуруҳга бўлинади:
бозор шартларининг ўзгаришида фоиз стакаларининг тўлиқ кўриб чиқилиши бўйича актив ва пассивлар;
уч ой давомида тўлиқ бошқариладиган актив ва пассив;
уч ойдан кўпроқ муддатда кўриб чиқилидаган ставкалар бўйича актив ва пассив;
ўрнатилган ставкалар бўйича актив ва пассивлар.
Биринчи икки гуруҳ банкнинг фоиз маржаси ўзгаришини сезувчи мажбуриятлар ва активларни акс эттиради. Уларнинг нисбати фоиз рискини аниқлаш имконини беради (APS). APS қуйидаги ёндашувларда бошқарилади:
юқори ликвидликни таъминлаш мақсадида ставкаларнинг, муддатларнинг, активларнинг диверсификациясини қўллаб-қувватлаш;
фоиз ставканинг ўзгариш босқичларига банкнинг актив ва пассивларини бошқариш стратегиясини мос танлаш. Масалан, паст фоиз ставкаларнинг ўсиши кузатилганда мажбуриятлар бўйича маблағлар муддатини ошириш, ўрнатилган фоиз ставкалардаги кредитлар ҳажмини камайтириш, инвестиция муддатларини қисқартириш, узоқ муддатли қарзларни жалб қилиш ва кредит лимитларини ёпишга тўғри келади.
Актив ва пассивлар, фоиз ставкаларнинг муддатларига боғлиқ ҳолда фоиз маржасининг ўзгариши қуйидагича ифодаланади: