Банк фоиз рискига қарз берганда ҳам, қарз олганда ҳам тўқнаш келиши мумкин. Фоиз риски кредитор учун жойлаштирилган ресурслар фоиз ставкаси ўсганда юз беради, бунинг натижасида у бу операциядан етарлича тўлиқ даромад олаолмайди. Мисол учун банк 3 ойга муайян фоиз ставкада кредит берди, маълум муддат ўтгандан сўнг фоизставкалари ўсди ва у кредитни анчайин арзон нархларда бергани маълум бўлади. Фоиз риски қарз олувчи учун фоиз ставкаси пул бозорида тушиб кетганда юз бериб, унинг қарз бўйича харажатларини оширади. Масалан, 3 ойга кредит олувчи банк, агарда фоиз ставкаси тушиб кетса кредитни анча қимматроққа олиб қўйгани маълум бўлади ва қарз қиймати жорий баҳодан юқори бўлади.
Фоиз риски юзага келиш сабаблари бўлиб қуйидагиларни санаб ўтишимиз мумкин:
Фоиз рискини бошқаришнинг асосий тамойили – бу активларни барқарорлаштириш бўлиб, ундан сўнг банк маржаси кенгайтириш ҳисобланади.
Тижорат банклари учун фоиз рискини олдини олиш учун қуйидагилар зарур:
Фоизларни пул бозорининг янги шартларига асосан ўрнатиш (кредит шартномаларида);
Баланс таркиби ўзгаришини бошқариш;
Фоиз рискини таҳлил қилувчи ва бошқарувчи методларни қўллашлари лозим.
Базел қўмитаси фоиз риски ва уни бошқариш йўлари бўйича ўз таклифларини 2003 йил 31- октабрдаги Principles for the Management and Supervision of Interest Rate Risk” номли консултатив ҳужжатида келтириб ўтган.
Базел қўмитаси фоиз рискини бошқариш бўйича ташкилий қуйидагиларни таклиф қилган:
бошқарув кенгаши ва директорлар кенгашининг рискни бошқариш бўйича қарашларини шакллантириб олиш;
рискни бошқаришнинг муқобил сиёсатлари ва процедураларини ишлаб чиқиш;
рискни баҳолаш, мониторинг ва назорат функцияларини аниқлаб олиш;
доимий ички назорат юритиш ва мустақил аудит хизматидан фойдаланиш.
Банклар амалиётда фоиз рискини баҳолаш ва зарар миқдори қанча бўлишини олдиндан прогноз қилиш ўта муҳим ҳисобланади. Фоиз рискини баҳолаш бўйича халқаро амалиётда кўплаб методлардан ва йўллардан фойдаланилади. Улардан энг кўптарқаган методларга қуйидагилар киради:
Мажбуриятлар ва талабларни нейтраллаштириш методи.
Дюрация методи.
ГЕПни бошқариш методи
Маржани бошқариш методи
Банклар фоиз рискини доимо ўз назоратида ушлаб туриши ва минималлаштиришни такомиллаштириш учун рискни бошқариш бўйича бошқарув органларининг фоиз рискини баҳолаш, назорат қилиш ва минималлаштириш билан боғлиқ вазифалари ва мажбуриятларини қуйидагича тақсимланишикерак:
ДиректорларКенгаши
Фоиз рискини бошқариш бўйича стратегияни тасдиқлайди;
Банкда фоиз рискини бошқариш бўйича жавобгар, маъсул шахсни тайинлайди;
Фоиз ставкасига таъсирчан барча молиявий инструментлар бўйича йўл қўйилиши мумкин бўлган фоизриски чегараларини белгилаб беради;
Банк бошқарувининг фоиз риски даражаси бўйича стратегия ва назоратни қай тарзда амалга оширишини баҳолайди.
Банк бошқаруви
Ташкилотда фоиз рискини бошқариш ва назорат қилиш ҳолатини тасдиқлайди;
Стратегияларни амалга оширилишини ташкиллаштиради ва унинг самарадорлиги бўйича жавобгарликни ўз бўйнига олади;
Фоиз рискини бошқариш қоидалари ва жараёнларини ишлаб чиқади;
Фоиз рискини бошқариш тизимини самарадор бўлишини ташкил қилади ва таъминлайди, риск даражасининг лимитларини аниқлаб олади, фоиз рискини бошқаришда зарур бўлган ахборотни таъминлайди, фоиз рискини бошқарувчи ички назоратни ташкил қилади;
Фоиз рискини бошқариш сифатини таҳлил қилади ва уни директорлар кенгаши билан муҳокама қилади;
Бўлим бошлиқлари (бухгалтерия, кредитлаш ва пул муомаласи бўлими, валюта операциялари ва қимматли қоғозлар бўлими, чакана хизмат бўлими);
Активлар ва пассивлар, балансдан ташқари талаблар ва мажбуриялатларнинг жорий ҳолатини таҳлил қилувчи методларни аниқла болади , статистик маълумотлардан фойдаланган ҳолдаи истиқболли таҳлил ўтказиб, мижозлар ва омонатчиларнинг келажакдаги ҳатти-ҳаракатларини ўрганиб чиқишади. Масалан, мижоз ўз маблағидан қанчалик тез фойдаланиб туради, вақтидан олдин омонатчиларнинг пулларини олиб чиқиб кетиши юз бериш эҳтимоли ва бошқалар. Тўпланган маълумотларни вицепрезидентга тақдим этилади;
Фоиз риски даражасини камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишади. Таклифлар қоғоз шаклида чиқарилиб вицепрезидентга топширилади. Бу таклифлар банк бошқаруви томонидан кўрибчиқилиши ва рискни камайтиришда муҳим омил бўлишимумкин.
Банк вице-президенти
Фоиз рискининг жорий даражаси бўйича назоратни амалгао ширади;
Банк бўлим бошлиқларига фоиз рискини бошқариш бўйича буйруқ ва топшириқлар беради;
Фоиз рискини бошқаришда жорий ва истиқбол бўйича маълумотларни жамланишин иамалга оширади;
Банк бошқарувига рискни бошқариш бўйича унинг ҳолати, баҳоланиши ва минималлаштириш йўллари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади;
Рискни бошқаришда ички ҳолатни ўзгартириш бўйича таклифлар беради.
Ичкиназорат хизмати
Фоиз рискини бошқариш ва стратегияни амалга ошириш бўйича шаклланган ҳужжатларни кузатиб бориб назорат қилади;
Фоиз рискини баҳолаш, назорат қилиш ва минималлаштириш жараёнлари устидан назорат қилади;
Фоиз рискини ҳисоблаш бўйича ҳисоботларнинг ишончлилигини текширади, фоиз риски даражаси бўйича чораклик мониторинг ўтказади.
Фоиз рисклари: бошқариш ва баҳолаш.
Фоиз риски ўзида фоиз ставкалари даражасининг ўзгариши натижасида молиявий йўкотишлар эҳтимолини акс этади. Базел Қўмитаси фоиз рискининг пайдо бўлиши қуйидаги омиларни аниқлади: